Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

ДИЛ НОМАЛАРИ

Мавлудахон

қУРБОНОВА,

Жалақудуқ

маиший хизмат кўрсатиш коллежи директори.

- Якунланаётган йил мамлакатимизда "Баркамол авлод йили" деб номланганлиги ва юртимиз келажагини таъминловчи ёш, баркамол авлодни камол топтириш, айниқса, биз педагоглар зиммасига катта масъулият юклади. Бу борада нафақат бизнинг коллежимизда, туманимизда, балки вилоятимиз ва Ўзбекистонимизда кенг кўламдаги, ибратли ишлар амалга оширилганлигидан кўнглим тоғғдек кўтарилди. Ишонаманки, келгуси йилларда ҳам бу каби ишлар давом эттирилади.

Бир сўз билан айтганда, 2010 йил шахсан мен учун, қолаверса, жамоамиз учун омадли, эзгу ишларга, муваффақиятларга бой йиллардан бири бўлди. Коллежимизда ўқув-тарбия ишлари талаб даражасида олиб борилди. Талабаларимиз турли тадбир ва танловларда фаол иштирок этдилар. Коллежимиз Корея давлати гранти соҳиби бўлди. Бу албатта, аҳил жамоамизнинг самарали меҳнатлари маҳсулидир.

Кириб келаётган янги - 2011 йил халқимиз учун файзли, баракотли йиллардан бири бўлсин. Барча юртдошларимизга, айниқса, муҳтарама опа-сингилларимизга энг аввало, тани-сиҳатлик, омад ва бахт ёр бўлсин. Юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка асло кўз тегмасин.

Дилоромхон

ҲАКИМОВА,

"Агробанк"

қўрғғонтепа

туман бўлимининг бош ҳисобчиси.

Янги йилни яхши ниятлар билан кутиб олиш халқимизга хос фазилат. Чунки халқимиз кишилари орзулидирлар. Яхши ишларни, улкан режаларни дилларига тугиб яшашади. Шу маънода, янги йилга ҳамманинг нигоҳи бошқача бўлади. Ушалмаган орзуларнинг рўёбига умид қилинади.

2011 йилда банк соҳасида фаолият юритаётганимга роппа-роса 30 йил тўлади. Бу йилларни мен фақат бир жойда, бир соҳада ўтказдим. Яхши меҳнатлар, ҳаракат ва изланишларнинг самараси - бу мўл-кўл даромад эканлигини билганим боис, одамларимизнинг тадбирли, аниқ мақсадларга йўналтирилган ишлари пировард натижада даромадли бўлишини хоҳлайман.

Янги - 2011 йилдан умидим шу, у ўз номига муносиб бўлсин. "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" атамаси билан номланган йилда тадбиркорлар сафи янада кенгайсин.

Вилоятимизнинг барча хотин-қизларини янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман.

Иродахон

МУҲАММЕДОВА,

вилоят ИИБ молия-

иқтисод бўлими,

пенсия таъминот

бўлинмасининг

инспектори, сержант.

Кўз юмиб, очгунча йиллар бир-бирини қувлашиб ўтиб бормоқда. Аммо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонларимиз эса тўкин экан, ортда қолаётган ҳар бир йил ўзидан ўчмас из қолдираверади, десам тўғғри бўлади. Эл-юрт тинч бўлса, ҳамма мақсадларимиз аста-секинлик билан бўлса-да, албатта, рўёбга чиқади деб ўйлайман.

...Аёл зоти бир қўлида бешик тебратса, бир қўлида дунёни бошқаради, дейишади. Ҳақ гап. Аммо шуниси ҳам борки, аёл киши ким бўлмасин, қаерда ишламасин, унинг ўрни энг аввало, ўз оиласидадир. Шу маънода, мен ҳам оилада бахт топган аёлман. Икки нафар ўғғлим қаторини ўтган йили туғғилган қизим тўлдирди. Уларга боқиб аёл кишининг бахти дилбандлари билан янада тўкис эканини дилдан ҳис қиламан.

Тилагим: ҳар бир аёлга бешик қучиш насиб қилсин! Фарзандларини баркамол, жисмонан ва маънан бақувват қилиб тарбиялаш асосан, оналар қўлида экан, волидаларимиз соғғ бўлсинлар. Ватанимиз осойишта ва хотиржам, Мустақиллигимиз эса абадий бўлиб қолсин...

Гулдона

КАРИМОВА,

Андижон давлат университети

магистранти.

Ўтган 2010 йил мен учун анча сермаҳсул йил бўлди. Илмий ишимнинг асосий қисмини ёзиб тугатдим. Ундан ташқари, АДУнинг "Илмий хабарнома"сида "Муҳаммад Ал-Ҳоразмий математикасининг қадимги шарқ ҳунармандлари томонидан амалда қўлланилиши" номли илмий мақолам чоп этилган бўлса, "Олима аёллар глобаллашуви" илмий анжумани материалларига "Ал-Ҳоразмий ҳаёти" хусусидаги илмий мақолам билан ҳисса қўшдим.

Келгусидаги режаларим улкан. Мақсадим - 2011 йилда магистратурани муваффақиятли тамомлаб, шу йўналишда аспирантурада ўқишни давом эттириб, эл таниган, зиё улашувчи маҳоратли педагог - олима бўлиш. Бу йўлда менга ҳамроҳ, таянч бўлувчи инсонлар бор. Бахтимга барча яқинларим соғғ-омон бўлишсин.

Янги йил барча талабалар учун омадли бўлсин.

Гуландон РАҲМОНОВА,

Хонобод шаҳрида

истиқомат қилувчи

ҳунарманд аёл.

Кириб келаётган 2011 йилни мен "Бизнинг йилимиз" дея қабул қилмоқдаман. Чунки мен ҳунармандман. Муҳтарам юртбошимиз Янги йилни "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб номлаганлари мени руҳлантирди. Демак, эндиликда ҳунарманд ва тадбиркорлар сафи янада, ортади. Зеро, бу соҳанинг келажаги бор. Унинг этагини тутганлар асло кам бўлишмайди.

Бунга ўзимни мисол қиладиган бўлсам, гарчи имкониятим чекланган, болаликдан ногиронман. Аммо чеварлик ҳунарини ўрганиб олганим ҳаётимда асқотяпти. Чеварлик ҳунарини ўргатган Гулнорахон опа Усмоновадан миннатдор бўлиб, шу орқали турмушимни чиройли ўтказяпман.

Янги йилда барчага соғғлик, омонлик тилайман. Ҳунармандлар сафи кенгайишини истаган ҳолда, хотин-қизларимизга айтмоқчиманки, "ҳунар - зар, ҳунарли эса заргардир". Демак, ҳунарли инсон ҳеч қачон хор бўлмайди.

Нодирахон

ТЎХТАРОВА,

Марҳамат тумани,

Шукурмерган

қФЙ,Шомат қВП

мудираси.

2006 йили Андижон давлат тиббиёт инс-титутини тамомлаб, Шомат қВП мудираси бўлиб иш бошладим. Менга, яъни, ёш кадрга раҳбарлар шу вазифани ишониб топширишиб, зиммамга катта масъулият юклашди.

2847 нафар аҳолига, 860 нафар 14 ёшгача бўлган болаларга, 840 нафар туғғиш ёшидаги аёлларга тиббий хизмат кўрсатамиз.

2010 йил бизнинг иш фаолиятимизда унутилмас йил бўлиб қолди. "Энг намунали қВП" кўрик-танловида туманда I ўрин, вилоятда II ўринни эгалладик. Мақсадимиз, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш.

Шу фурсатдан фойдаланиб, тиббиёт ходимларини, барча вилоятимиз аҳолисини Янги йил билан табриклайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди