Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

ФАРЗАНДЛАР КАМОЛИ - ЮРТ ИСТИқБОЛИ

Истиқлол йилларида ёшларнинг таълим-тарбияси, оила - мактаб - маҳалла ҳамкорлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳрихон туманида бўлиб ўтган "Фарзандлар камоли - юрт истиқболи" мавзусидаги республика семинари ана шу масалага қаратилди.

Семинар иштирокчилари дастлаб аҳоли, айниқса, қишлоқ жойларида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларини тушунтириш ва тарғғибот қилиш ишларини ўрганиш, натижаларини таҳлил этиш бўйича махсус жамоатчилик кенгашининг ишлари билан танишиб чиқдилар.

Байрамона руҳда ташкил этилган анжуманни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқубова очди ва балоғғат ёшига етиб, ҳаёт ҳақида, эртанги тақдири ҳақида ўйлаётган ҳар бир йигит-қиз энг аввало, Конституциямизда, "Оила" Кодексида белгилаб қўйилган ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаб етишлари, оилаларда соғғлом турмуш тарзини шакллантиришлари шарт эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сўнг семинар доирасида "Ёш оила қурувчилар мактаби" кўрик-танловининг вилоят босқичи бошланди.

Танловда Андижон туманининг "Ниҳол", Булоқбоши туманининг "Соғғлом авлод", Избоскан туманининг "Нафосат", Марҳамат туманининг "Баркамол авлод", қўрғғонтепа туманининг "Соғғлом авлод", Шаҳрихон туманининг "Соғғлом авлод" жамоалари ўзаро беллашдилар.

Кўрик-танлов қатнашчилари табрик-танишув, савол-жавоблар, оиладаги муаммолар ва уларнинг ечимларини саҳна кўринишлари орқали намойиш қилдилар. Танлов якунига кўра барча жамоалар ғғолиб деб топилдилар.

Танловдан сўнг семинар иштирокчилари тадбиркор Отабек Саматов ҳомийлигида қурилган "Муллабой" МФЙ ҳудудидаги мактаб-боғғча мажмуаси, яъни, 64-умумтаълим мактабининг бошланғғич хотин-қизлар қўмитаси иш фаолиятлари билан танишилди. Боғғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига яратилган шарт-шароитлар семинар иштирокчиларида катта таассурот уйғғотди.

Ўрта Шаҳрихон қФЙ ҳудудида жойлашган 16-умумтаълим мактабида ёшларнинг барча соҳалар,айниқса, спортда эришаётган ютуқлари замирида энг аввало уларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар билан танишиб чиқилди. Айниқса, уй бекаларини спортга жалб қилиш ишларининг юқори савияда эканлиги спорт мусобақаларида, бадиий гимнастикачи қизларнинг кўргазмали чиқишларида яққол намоён бўлди.

Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида эса ёш оила қурувчилар мактаби фаолияти билан танишилди. Либослар кўргазмаси, қадриятларимизни ўзида акс эттирган келин салом ва спорт ўйинлари, қорбобо ва қорқизларнинг даврага кириб келиши тадбирга ўзгача руҳ бағғишлади. Шунингдек, анжуман дастури асосида ташкил этилган талабаларнинг миллий ҳунармандчилик, касаначилик ва каштачилик ҳамда зардўзлик кўргазмалари ҳам йиғғилганларга хушнудлик бағғишлади.

Семинар ишида республика хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Дилфуза Ҳасанова, республика Репродуктив саломатлик марказининг директори, республика махсус жамоатчилик кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари Феруза Раҳматуллаева ҳамда Сайёра Расуловалар иштирок этдилар.

З.АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди