Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

ЯНГИ ЙИЛ ИЛІОМЛАРИ

ЯНГИ ЙИЛ

Кириб келди Янги йил,

қувончларга тўлди дил.

Энди базм бошланар,

Барча кўнгил хушланар.

қўл ушлашиб даврада,

Айланамиз барчамиз.

Ўртамизда туради

Безатилган арчамиз.

Базмнинг ўртасида

қорбобони чақирдик.

Ялмоғғиз кириб келди,

қўрқиб кетиб, бақирдик.

-қорбобонгиз келмайди,

Совғғалар ҳам бермайди,-

Деди - ёвуз Ялмоғғиз,

Фақат жим турардик биз.

Ишонмасдан сўзига,

Бироз хафа бўлгандик,

"қорбобомиз чиндан ҳам,

Келмаса-чи" дегандик.

Бир пайт бизнинг хонага

қорқизи билан бирга

Кириб келди бир бобо,

Ўша эди - қорбобо!

Нозима ШЕРМАТОВА,

Булоқбоши туманидаги 25-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

қОР ЁққАНДА

(Болаларга)

қор ёққанда ўйнаймиз,

Юраклар завққа тўлиб.

Шодмиз ҳамда қувнаймиз,

Ёққанидан ўргилиб.

қорбўрон қизир жуда,

қўшиқлар ҳам авжида.

Чаналарда учамиз,

Самоларни қучамиз.

Лайлак қор, оқ ушоқ қор,

Ёғғса танларда виқор.

Мусаффо бўлар осмон,

Биз ҳам яшаймиз омон.

Мунаввара ТИЛЛАБОЕВА.

КЎЗЛАРИНГНИ

КЎРГАНИМДА...

Кўзларингни кўрганимда кўзим қувнар,

Армонлигин билиб шунда юрак йиғғлар.

Билармисан, билмасмисан бу дардимни,

Айтсам тилим, айтмасам-чи, дилим куяр.

Изинг кетган йўллар олис, соғғинч қийнар,

Ҳижрон дарди сиртмоқ солиб сабрим синар.

Келармисан, келмасмисан, энди билмам,

Сенинг ёдинг қачонгача юрак тирнар.

Жон бергувчи кимсадекман гоҳ ўйласам,

Кўрарманми, кўрмасманми, афсус билмам.

Нетай, ҳануз азобдаман қийноқлардан,

Юрагингга ишқ ўтини ёқолмасам.

Дилдора ХУШБАқОВА.

ОНАЖОН

Устимдан нодонлар бўҳтонлар қилди,

Бу қалбим хасратга, аламга тўлди,

Юрагим ёлғғондан, армондан тўйди,

Бағғрингиз соғғиниб қолдим онажон.

Бу ҳаёт, нафратга қалбимни ўраб,

Кўзларим йиғғлайди вафони сўраб,

Яшаш ҳам шунчалик қийинми ё раб,

Бағғрингиз соғғиниб қолдим онажон.

Оташдай меҳрингиз тафтида куйиб,

Сизни ўзимдан ҳам ортиқроқ суйиб,

Ширин сўзни қўмсаб, юрагим тўлиб,

Бағғрингиз соғғиниб қолдим онажон.

Умида ҲАМРАқУЛОВА.

СЕВИБ қОЛДИМ

ШЕКИЛЛИ...

(қизлар қўшиғғи)

Кимларгадир ёқай деб, сочларимни ўраман,

Ҳар куни минг ясаниб, қошга ўсма сураман.

Бир гапириб, ўн кулиб, қўшиқ айтиб юраман,

Булар нимадан нишон, севиб қолдим шекилли.

Онам "овқат қил" деса, шу омборга кирволиб,

Кафгирни қидираман, йўлда ошхона қолиб.

"Тузукмисан" дер онам юзимга разм солиб,

Ҳаёлларим паришон, севиб қолдим шекилли.

Касалини яширсанг, иситмаси билдирар,

Севгим яширган сарим, нуқул тушимга кирар.

Агар билиб қолсалар, отажоним не қилар,

Кўнгил экан не қилай, севиб қолдим шекилли.

Бедаво ишқ дардидан ҳатто, бағғри қон қирлар,

Жажжи юрак эгаси бўлса ҳам, севар шерлар.

"Муҳаббатсиз кишилар инсон эмасдир" дерлар,

Мен ҳам бўлиб бир инсон, севиб қолдим шекилли...

Асалой ХОЛЙИГИТОВА,

Олтинкўл тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди