Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН МОМО

БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

Шаҳрихон тумани "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғғини ҳудудида истиқомат қилаётган Ҳажалхон момо Ёқубова ўтган 2010 йилда юз ёшга тўлиб, бир юз бирга қадам қўйди. Шу ёшга етказгани учун момо Яратгандан, мустақил Ватанимиздаги, гўзал ҳаётдан мамнун.

- Мен 1910 йилда туғғилганман,- дейди Хажалхон момо олис ўтмишини хотирларкан. - Э-э-э, у пайтларни мен гапирмай, сиз эшитманг. Эртак, эртак. Жуда қийинчилик пайтлар бўлган. Унинг устига 1941 йилда уруш бошланди. Ҳаммаёқ остин-устун бўлиб кетди. Хўжайиним Муҳаммадюсупжон урушга жўнади. Мен эса тўртта гўдагим билан чирқиллаб қолдим. Чолим урушда немисларга қарши жангда, мен эса ўз қишлоғғимда кунни кун, тунни тун демай колхозда-меҳнатда бўлдим. Ошпазлик қилдим. Энг ёмони, бир ўғғил, бир қизим отасига ичикиб нобуд бўлиб қолди. Нима қилай, чидадим. Аммо уруш уруш экан-да. Ҳамма қатори менинг чолимни ҳам юлиб олиб кетди.

Момо ўтмишдаги қора кунларини эсларкан, кўзига ёш олди.

Ҳа, Хажалхон момо шу кунгача не-не қийинчиликларни кўрмади. Лекин ҳозир Яратганга шукр қилади. Сабаби, бу кунларга етганлар ҳам, етмаганлар ҳам бор.

Момонинг икки ўғғли ували-жували бўлишди. Ҳозир унинг 12 набираси, 25 чевараси ва 3 нафар дувараси бор.

Айни пайтда Хажалхон момонинг ўғғли - Имомали ака ҳаёт, нафақада. Келинлари Анорхон ва Эътиборхон опалар ҳам нафақада. Набираларидан Содиқжон Асакадаги машина заводида, Дилшодбек ёнғғин хавфсизлиги бўлимида ишлашади. Чевараларидан Минурахон ўқитувчи, Манзурахон хамшира.

- Ҳаммаларидан хурсандман,- дейди онахон. - Мендан тез-тез хабар олиб туришади. Бунинг учун уларни дуо қиламан. Менга ўхшаб юзга киринглар, дейман. Президентимизга ҳам раҳмат. Ҳаётимиз тўкин-сочин, бундан ортиқ ҳаёт бўларканми?

... Ҳажалхон момо Ёқубова маҳалланинг энг кекса,энг табаррук ва эъзозли онахонларидан бири. Маҳалла фуқаролари йиғғини вакиллари тез-тез хабар олиб туришади.

Момо эса ҳамиша дуода, барчага узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди