Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

СПОРТ-ГЎЗАЛЛИК ВА БАРКАМОЛЛИК ГАРОВИ

ЮРТ ШАРАФИНИ УЛУҒЛАБ

қаҳрамонимиз Зиёдахон Аҳмаджонова ёшлигидан спортга ошно бўлиб ўсди. Унинг табиатида спортга мойиллик сезилиб турарди. Шўх, чаққон, абжир бўлиб ўсаётган қизидаги иштиёқни кўрган отаси Абдумўмин ака уни Андижон олимпия заҳиралари спорт коллежидаги каратэ спорт клубига олиб борди.

Бу ерда спорт мураббийси Акрамжон Ваҳобжоновдан каратэ спортининг сир-асрорларини қунт билан ўрганди.

Зиёда ўз келажагини спорт билан боғғлаб хато қилмади. У энг аввало ўз севимли машғғулоти туфайли соғғлом, қувноқ ва руҳан тетик. Муҳими, у ўз келажагига ишонади. Ана шу ишонч уни мамлакатимиз, қолаверса, халқаро миқёсдаги беллашувларга, мусобақаларга чорламоқда.

Бугун эндигина 17 ёшни қаршилаб, Маданият педагогика коллежи жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши 2-босқич талабаси бўлган бу қизнинг бўйнида шода-шода медаллар. Унинг катта спортдаги илк қадамлари муваффақиятли бўлмоқда.

У 2009 йил Тошкентда ўтказилган Хотира турнирида ҳамда шу йили ўтказилган вилоят биринчилигида (48 кг. вазн тоифасида) 1-ўрин соҳибасига айланди.

2010 йил ҳам Зиёда учун омадли бўлди. У Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида биринчи ўринни эгаллаб, спорт усталигига номзод талабини бажарди. Бугунги кунда у вилоят ИИБ ЙҲХБ қошидаги "ЭМПИ" спорт клуби машғғулотларига қатнашмоқда. Спорт мураббийси Муроджон Мўйдинов унга ҳамиша раҳнамо, устоздир.

Зиёдахон ҳали ёш. У спортни танлаб, қизларга хос бошқа ҳунарларни ташлаб қўйгани йўқ. У келажакда яхши уй бекаси бўлиши учун чеварлик ҳунари билан ҳам шуғғулланмоқда. Дўппи, элита пардалар тикиш ҳам қўлидан келади. Ахир, ҳунар ҳар доим инсоннинг зийнати-да.

Зиёдахон келажакда Тошкент давлат жисмоний тарбия ва жисмоний маданият институтига ўқишга кириб ўқиш, бу соҳани чуқур эгаллаш, кўзга кўринган спортчи бўлиш ниятида.

- Орзуларим - келажакда спортда катта ютуқларга эришиб, хал-қаро мусобақаларда, олимпиадада иштирок этиш, Ўзбекистон байроғғини баланд кўтариш, ҳаётда яхши из қолдириш. Отам сингари ички ишлар ходими бўлиб, эл-юрт осойишталиги йўлида хизмат қилишни ўзимга шараф деб биламан,- дейди қаҳрамонимиз.

Биз ҳам мардлик, матонат ва ирода билан юртимиз шаънини улуғғлаб, обрўсини кўтараётган Зиёдахон сингари қизларимизга бахт, омад ва саломатлик тилаб қоламиз.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди