Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2011

Хикоя

ҚАЙТАР ДУНЁ

Асадулло МИРЗААКБАРОВ

(Давоми. Боши аввалги сонида)

Нима бўлганда ҳам Садбархоннинг қудалари деб ўзини босди.- қизимизни ҳавас қилганларингиз учун раҳмат!- деди ўнг қўлини кўксига қўйиб.

- Тушунган одамнинг садағғаси кетсанг арзийди. Юзи кўзиёқ маънили жувон эканлигини айтиб турибди. Ҳовли олма, қўшни ол, деганларича бор экан. Сизга қойил қолдим, Садбархон!-деди Нафисахон.

Бахтихон ҳам Садбархоннинг меҳмонларини кузатавериб кўзи пишиб қолганди. Бойвачча аёлларнинг юзаки муомалаларини кўп кўрганди. У ҳам ўхшатмоқчи бўлди.

- Биттагина қизим сизлардан айлансин. Аммо коллежни энди битиряпти. Бу йил институтга кирмоқчи!-деди.

- Институтни гапиряпсизми, - эрмак қилгандай кулимсиради Азизахон. - Битта эмас, ўнта институтда бўлса ҳам ўзлари ўқитиб олишади.

- Ҳимматларингиз учун раҳмат! Ҳадемай кириш имтиҳонлари бошланади. Ўқитмоқчимиз!

- Биз нима деяпмиз сизга? Ўқитамиз, деб айтдик-ку! Яхшиси бизни, куёв болани яқинроқ таниб олинг!

Нафисахон тилла бозорида,- гапга қўшилди Садбархон. - Хўжайини "Ҳиммат" фирмасининг раҳбари. Ишлаб чиқариш тармоқларининг сон-саноғғи йўқ. Ошхона, дўконларни куёв бола, Санжар бошқаради. Ўзи институтни битирган. Фирманинг молиявий томонлари унинг зиммасида. Ягона ўғғил. Икки нафар синглиси бор. Улар ҳали кичкина. қуда тутинишга булардан зўрини топиб бўлибсиз.

- Шундай дейсиз-у, Шодия ўқиши керак-да...

- Ўқитамиз, дейишяпти-ку, - сабри чидамади Азизахоннинг.

- Майли, аввал институтга кириб олсин. Кейин маслаҳатлашармиз. Мактабга беш ёшдан борган. Ҳали балоғғат ёшига етгани йўқ. Йилнинг охирида 17 ёшга тўлади. Шошилаётган бўлсаларингиз бошқа қизни топарсизлар.

- Ундай деманг, қудажон. Кўнглимиздаги қизни топиб бўлдик. Тўйни тезлаштирайлик. Тўйдан кейин ўқийверади. Никоҳ ўқитамиз. ЗАГСдан йилнинг охирида ўтишаверади.

- Нима деяпсизлар, ЗАГСсиз ҳам тўй бўладими?-ҳайратланди Бахтихон.

- Мен турибман-ку!- дея кўксига урди Садбархон. - Менга ҳам ишонмайсизми?

- Гап ишониш ёки ишонмасликда эмас. Тўғғриси, қиз чиқаришга тайёр эмасмиз. Ўғғлимизни уйлаганимизга ярим йил бўлди. Келин-куёв Тошкентда ўқишяпти. Яхшиси, бошқа келин топа қолинглар!

- Сизларнинг ҳеч нарсангиз керак эмас. Ҳаммасини ўзимиз қиламиз. Шунча қиз кўрдик. Ҳеч қайсиси қизингиздай кўнглимга ўтирмади. Ўзлари қўш-қўллаб тутаётганларга эса хушим бўлмаяпти. Келишдик. Куёвингиз билан маслаҳатлашинг. Натижасини эртага Садбархондан биламиз!- деди фармонбардорлик билан Нафисахон.

- Шуниси маъқул!- қувватлашди Азизахон ва Садбархонлар.

Олимжон эшитганларини хазм қилолмади.

- Шундай бой одамлар қизимизга харидор бўладими?-деб таажжубланди ўйлана-ўйлана. - қўйинг, онаси, улар бизнинг тенгимиз эмас.

Бахтихон эрининг жавобини Садбархонга етказди. Икки кун ўтиб у Азизахон, Нафисахонларни етаклаб кириб келди. - қизингизни кўргандан буён совчиликка бориб қиз кўришни бас қилганмиз. Бошқа хонадонга борсам, оёғғим синсин!- деб қасам ичиб қўйдим. Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам бари бир қизингизни келин қиламан!- деди Нафисахон.

- қўшнингиз сизнинг ҳам гапингизни олмайдими, деб мендан ўпкалаяпти,- қўшилди Садбархон.

- Садбархон қудам, Нафисахон синглим. Менинг ҳам ҳурматим йўқми? Шаҳарда анча-мунча одам гапимни қайтармайди,- ўпкаланди Азизахон.

Бири қўйиб, бири гапирарди. Бахтихоннинг боши ғғовлаб кетди.

- Биз сизларга тўғғри келмас эканмиз. Эрим шундай деди!-деб гапида туриб олди.

- Нега тўғғри келмайсизлар? Биз осмондан тушиб, сизлар ердан чиқибсизларми? Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз. Яратган бизга берган бойликни сизларга ҳам инъом этади. Балки, эрим қудасини ёнига олар. Ўзингиз тилла бозорига аралашасиз. қизингизнинг орқасидан шундай доруламон кунларни кўрасизларки...

- Жудаям тўғғри айтасиз!- Нафисахоннинг гапини бўлди Садбархон. - Етти ухлаб тушингизга кирмаган кунлар кутиб турибди.

- Мана бу, хамир учидан патир!- деб духоба қутичани узатди Нафисахон.

- Нима қиляпсиз, қўйинг!- қўлини қайтарди Бахтихон.

- Олдин очиб кўринг,-қистади Садбархон.

- Бундай ноёб нарсани умрида биринчи бор қўлига олган Бахтихон қўрқа-писа қутичани очди. Ингичка илон янглиғғ буралиб жойлаштирилган тилла занжирга кўзи тушди. Чўғғни ушлаб олгандай сесканди. Уни кузатишаётганди. Бир-бирларига маъноли қарашди. - Ҳалиги икки минг долларликдан келинга деб олиб қўйган экансан-да,- деди Азизахон.

(Давоми бор.)


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди