Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№4 дан: 20.01.2011

ҲАР БИР ИСРОФ ХАРОМДИР

Аллоҳ таоло инсонларни мавжудотлар ичида энг мукаррами этиб яратиб, унинг барча моддий ва маънавий эҳтиёжларини беришни ўз кафолатига олган. Берилган неъматлардан инсонлар шукр ва ибодат билан фойдаланишлари лозим. Бунинг акси бўлса, у исроф деб аталади. Аллоҳ таоло инсонларни исрофнинг барча кўринишидан қайтаради ва унинг ёмон оқибатини ҳам баён этиб беради. Бунга кўплаб оят ва ҳадисларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Жумладан: "Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз. Ва енглар, ичинглар, (лекин) исроф қилмангизлар. Зеро, У исроф қилувчиларни севмайди".

Ушбу оятдан маълум бўладики, ейиш, ичишда ва кийинишда ҳам исрофга йўл қўймаслик керак. Чунки исрофгарлар Аллоҳнинг муҳаббатидан маҳрумдирлар.

Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинган Ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сени икки хислат: фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер", деб марҳамат қилганлар.

Бошқа бир Ҳадисда "Ҳар бир исроф харомдур" дейилган. Юқоридаги оят ва Ҳадисда айтилганидек, еб-ичиш гуноҳ эмас, исроф қилиш гуноҳдир ва харомдир.

Умар ибн Хаттоб (р.а.) ўғғиллари Осимга насиҳат қилиб, шундай деди: "Эй ўғғлим! Таомни қорнинг тўйгунича емагин, кийиминг-ни ҳам эскирмагунича ташламагин. Аллоҳ берган ризқни фақат қорнига ва эгнига ишлатадиган қавмлардан бўлмагин"

Аллоҳ таоло неъматларини исроф қилмасдан, уларни ғғанимат билиб, қадрига етишлик ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: "Беш нарсани беш нарсадан аввал ғғанимат бил. Ҳаётингни ўлимингдан, соғғли-ғғингни касал бўлишингдан, бўш вақтингни машғғул бўлишингдан, йигитлигингни кекса бўлишингдан ва бойлигингни фақир бўлишингдан аввал ғғанимат бил".

Дарҳақиқат, исроф фақатгина еб-ичишгагина эмас, балки инсоннинг ҳаётига, унинг бойлигига, ёшлик даврига ва соғғлиғғига ҳам тааллуқлидир. Шу билан бирга, хайр-эҳсон қилишда ҳам исрофга йўл қўймасдан, мўътадил бўлиш талаб қилинади.

Ҳозирги кунда тўй ва маърака-маросимларда маълум даражада исрофгарчиликлар бўлаётгани ниҳоятда ачинарли. Айниқса, тўйдан кейинги дабдабабозликлар ниҳоятда авжига чиққан. Шу билан оилалар тинч-тотув бўлиб кетса-ку майли, қанча-қанча оилалар арзимаган "қилди-қилмади", деган гап-сўзлар билан бузилиб кетяпти. Демак, ўткинчи орзу-ҳавасни деб ҳаётимизни машаққатга тўлдириб, охиратда ҳам бўйнимизга оғғир жавобгарликни илиб олмайлик.

Саҳобаи киромлардан бирлари Расули Акрам (с.а.в.)дан тўйни қандай қилиш ҳақида сўраганларида, Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом: "Битта қўй сўйгин", деганлар. Мен бир неча қўй сўйишга қодирман, деб қайта-қайта сўраганларида, "Эй молинга Худо барака бергур, битта қўй сўйгин" деганлар. Шундай экан, ҳар бир мўмин мусулмон ҳаёти мобайнида турли хил исрофларга йўл қўймасдан, илоҳий китобларда зикр қилинган оят ва ҳадисларга мувофиқ яшамоқлари лозимдур.

О.РАҲИМОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ат-Термизий"

жомеъ масжидининг

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди