Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

Юртимизнинг тарихий гўшалари

АНДИЖОН ШАҲРИ ГУЗАРЛАРИ

Тарихда маҳаллаларнинг ўзаро бирлаштирувчи чорраҳаларда обод ва гавжум гузарлар бўлар эди. "Гузар" форс тилида "ўтиш жойи" маъносида келади. Гузарлар шаҳар ички тузилишининг асосий бўғғини, муҳим бир бўлаги ҳисобланган. Маҳаллалар аҳолиси гузарлар воситаси билан ўзига хос анъанавий гурунг - жамоаларга бирлашар эдилар.

Андижон шаҳрининг 1987 йилда тузилган харитасида қуйидаги 10 та гузар кўрсатилган:

1. Сойгузар

2. Умарбек гузари

3. Орзиқулбек гузари

4. Остонагузар

5. Чоргузар

6. Чувалачи гузари

7. қорабура гузари

8. қаландархона гузари

9. Шарифбек гузари

10. Ялонғғоч қўрғғон гузари

Биз ушбу гузарлар ҳақида қисқача тарихий маълумот бериб ўтамиз.

СОЙ ГУЗАРИ

Андижон шаҳрининг "Сой даҳа" маркази - Сой гузари эди. Гузар ва даҳа номининг келиб чиқиши қадимий Андижонсой каналининг тарихи билан боғғлиқдир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёзишича, қадимда Ўшдан оқиб ўтган Оқбўра дарёси Андижонгача келган. "Андижон руди Ўшдин оқиб келур" - деб ёзилган "Бобурнома"да. Бизнинг текширишларимиз шуни кўрсатадики, Бобур "Андижон руди" деб атаган Оқбўра дарёси қадимда Андижоннинг жануб томонидан айланиб оқиб, сўнгра шаҳар шимолида ғғарбга томон бурилган ва ҳозирги "Оқёр" томонга оққан, қорадарё рудхонаси (яъни, поймаси)га бурилиб дарёга қўшилган.

XVI аср бошларида Шайбонийлар томонидан бутун Фарғғона водийси эгаллангач, кўчманчи ўзбеклар келиб ўтроқлаша бошлади. Оқбўра дарёси қирғғоқларида ҳам янги қишлоқлар пайдо бўлиб, янги ерлар ўзлаштирилган, суғғорма деҳқончилик ривожланган. XVIII асрга келиб Оқбўра суви янги ўзлаштирилган ерларда истифода қилиниб, Андижонга сув етмай қолган ва натижада Каппирравот томонидан янги канал қазиб, бевосита қорадарёдан сув келтиришга эҳтиёж туғғилган. Ўшанда Андижон сойи қазилган.

Шаҳар шимолидаги маҳаллаларни бирлаштирувчи "Сой даҳа"сининг тарихи Андижон сойининг ишга тушган довони билан боғғлиқдир. Ўша даҳа марказида пайдо бўлган янги гузар ҳам "Сой гузар" деб номланган ва шаҳар шимолидаги энг обод, кўркам гузар ҳисобланган. Сойгузар ўзида шаҳарнинг 15 та маҳалласини бирлаштирган.

(Давоми бор).

Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди