Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

ОҒРИҚЛИ НУҚТА

ҚАЛБЛАРГА ТЎКИЛГАН ОҒУ

Аёл! Бу сўз хаёлингни гулларга буркайди. қалбингни гўзалликка ошно этади. Унинг меҳр-муҳаббати, қуёш нуридан-да, қудратлироқ. Аёл, она бўлмаса, меҳр-муҳаббат туйғғуси йўқдай, назаримизда.

Бу аёлга берилган таъриф-у тавсифнинг чегараси йўқ. Бироқ, қабиҳ жиноятга қўл урган, "героин"дай заҳри қотил билан ўзганинг жонига чанг солган ҳам шу мўътабар аёл зотидан чиққанига нима дейсиз?

Аччиқ бўлса-да, бу ҳаёт ҳақиқатларидан кўз юмиб бўлмайди.

Гиёҳвандликнинг тузоғғига илинган кимсанинг ҳаёти ўз-ўзидан издан чиқади. Оиласидан тинчлик, халоват йўқолади. Ўзи эса жамиятнинг мажруҳ аъзосига айланади. Бировларнинг ҳазон этилган умри, жон-жисмига оғғу тўкиш орқасидан эса кимларнингдир чўнтаклари қаппаяди.

Кейинги пайтларда бу жирканч ишлар домига аёлларнинг ҳам тушиб қолаётганлиги ачинарлидир. Гиёҳвандлик савдоси билан боғғлиқ жиноий ҳаракатлар юзасидан бир оила чироғғини ёқиб, фарзандларини иссиқ бағғрида вояга етказишга арзигулик баъзи бир аёлларимиз панжара ортида умрини ўтказмоқдалар.

Ахир, улар ўз ҳаётлари мисолида фарзанднинг нақадар ширинлигини биладилар. Фарзандига ҳатто, шамолни ҳам раво кўрмайдилар. Аммо ўзгаларнинг фарзандига оғғу - заҳарни тутқазишдан ҳайиқмайдилар.

Эндигина 19 ёшни қаршилаган, норасида гўдакнинг онаси Муҳайё Эрназарова кўп миқдордаги "героин" - гиёҳванд воситасини қонунга хилоф равишда сотган. Нотаниш кимса Муҳайёдан даб-дурустдан "Менга озгина героин керак эди, топиб бера оласизми?" дея мурожаат этган. Чунки Муҳайёнинг бу каби ишларидан воқиф эди-да.

Муҳайё мижозини кўп куттирмади. Гиёҳванд воситасини нотаниш кимсанинг қўлига тутқазди. У эса айтилган суммани берди-ю, кетди. Иш қил суғғургандек осон кечди. Шундан сўнг қўшнилари Азизахон Давронова ҳамда унинг турмуш ўртоғғи Жўрабой Мустафоевлардан беш грамм "героин"ни 180 минг сўмлик тилла занжир, 40 минг сўмлик аёллар узуги эвазига қонунга хилоф равишда сотиб олган.

Ички ишлар ходимларининг жиноий ҳаракат содир этилган жойда пайдо бўлишлари эса тасодиф эмас эди. қонун ҳимоячилари ўз навбатида икки холис гувоҳни таклиф қилиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказишган.

Андижон шаҳар, Тожик маҳалласида яшовчи Муҳайё Эрназарованинг уйларига боришганида, опаси Марғғуба уйда бўлган. ИИБ ходимлари унга уйда ноқонуний нарса ва буюмларни сақлаётган бўлса, ўз хоҳиши билан топширишларини сўрашганида, у ҳеч нарсадан хабари йўқлигини айтади. Бироқ тинтув давомида уйидан нафақат "героин", балки бир дона паллалик тарози, тарозининг бир нечта тошчалари, бир дона чой қошиғғи ҳамда олти дона полиэтиллин парчаларига, яъни, 4 дона қора рангли ва бир дона рангсиз полиэтиллин парчасига қадоқланган гиёҳванд моддалар борлиги ҳам аниқланди.

Азиза Давронова ва Жўрабой Мустафоевлар хонадони ҳам текширилганда жами 181,47 грамм "героин" моддаси топилди. Улар қонун олдида сўроқ-савол қилинганларида эса бундай қалтис йўлга қадам қўйишларига моддий қийинчиликлар сабаб бўлганлигини айтишган.

Тўғғри, бугун рўзғғор тебратиш, қора қозонни қайнатиш осон кечаётгани йўқ. Аксарият ҳолларда, аёлларимиз ҳам рўзғғорининг оғғир юкини кўтаришларига тўғғри келмоқда. Шундай ҳолларда кимдир топгани бола-чақасига етмаса, ўзини ўтга-чўққа уриб, меҳнат қилиб пул топишнинг йўлини қидиради. Кимдир эса осон пул топиш илинжида жиноятга қўл уришдан ҳам тап тортмайди.

Бир гуруҳ бўлиб, бу жирканч иш олди-сотдиси билан шуғғулланиб, неча-неча йигитларнинг қўлига оғғу тутқазиб, умрига зомин бўлганлар аслида ўзи ҳам Она. Уларнинг ҳам фарзандлари бор. Муҳайёнинг ёшига ҳам етмаган гўдаги бўлса, Азизанинг 5 нафар норасидалари бор. Унинг нафақат ўзи, ҳатто, турмуш ўртоғғи ҳам бу жирканч ишнинг қулига айланган.

Суд мажлисида Муҳайё Эрназарова айбига қисман иқрор бўлиб, оилавий шароити оғғир бўлганлиги учун шу ишни қилганлиги, қилмишидан пушаймонлиги, қарамоғғида 9 ойлик фарзанди борлигини, енгиллик беришини сўрайди.

Азиза Давронова ва унинг турмуш ўртоғғи-чи? Уларнинг жиноий ҳаракатлари кечириладими? Ҳар қандай жиноятчи ҳам ўз жиноятини оқлашга уринади. Аммо судланувчилар Ўзбекистон Республикаси "Жиноят Кодекси" 273 моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, "Жиноят Кодекси"нинг 57-моддаси билан Муҳайё Эрназарова 4 йил, Азиза Давронова 7 йил, Жўрабой Мустафоев 10 йил озодликдан маҳрум этилдилар.

Азиза ва Жўрабойнинг фарзандлари Андижон шаҳар ҳокимлиги қошидаги васийлик ва ҳомийлик органи васийлигига топширилди. Бу аянчли қисмат вояга етаётган фарзандлар учун бир умрлик иснод эмасми?

Буюклардан бири айтган экан: "жиноятчи ўзганинг эмас, биринчи навбатда у ўзининг душмани, ўзини кўпроқ ёмон кўради," деб. Дарҳақиқат, жиноятга қўл урган инсон ҳаловатини йўқотади, умрини поймол этади. Ортида қолган фарзандларининг кўнглини мажруҳ қилади.

Азиз аёллар, унутманг, Сиз онасиз, табиатнинг гўзал ҳилқатисиз. Бу улуғғ мартабага сира доғғ туширманг!

Умидахон ИМОМОВА,

Жиноят ишлари бўйича

Андижон шаҳар судининг судьяси.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА,

журналист.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди