Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

ДУНЁ МЎЪЖИЗАЛАРИ

ЕР ОСТИДАГИ ШАҲАРЛАР

КАППАДОКИ АҲОЛИСИ қАНДАЙ ЯШИРИН БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛГАНЛАР?

Ғалати ирққа мансуб, ер ости шаҳарлари вакилларининг териси оч сутранг бўлган. қуёш нурининг йўқлиги, доимий қоронғғуликда яшаганликлари боис, уларнинг кўзлари ҳам яхши кўрмаган.

80 МЕТР ЧУқУРЛИКДАГИ ҲАЁТ

Туркиянинг Гюрем водийсидаги Каппадоки ўлкасида улкан ер ости шаҳарлари бор. Ҳажман катталиги, қолаверса, сирли, жумбоқли ушбу ер ости, яъни, ғғорлар мамлакати ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Табиий савол туғғилади: минглаб йиллар аввал 80 метр ер остида шундай улкан шаҳарни қуриш мумкинмиди? Сув заҳираси учун дарё ўзанларининг олиб келинишига, улкан қоя тошларнинг устма-уст терилганлигига, хоналарининг қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши, ҳавони тозалаш ва иситиш тизими бўлган, минглаб одамлар яшашига мўлжалланган, турли йўллар орқали бир-бири билан боғғланган, қават-қават қурилган бундай улкан шаҳарнинг қандай бунёд этилганлигигига ақл бовар қилмайди.

Маҳаллий археологлар Невшехир ўлкасидаги улкан ер ости шаҳри Деринкуюнинг аниқланган қисми бу хали ҳаммаси эмас, деб ҳисобламоқдалар. Уларнинг фикрича, ер остига яна тахминан 20 қават чўзилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Умуман, айни пайтда Туркияда (асосан Каппадоки худудида) 200 та ер ости яшаш масканлари аниқланиб, археологлар томонидан у ерларда қазиш ишлари олиб борилмоқда. Лекин ҳануз олимлар тушуна олмаяптилар: ушбу улкан ер ости империяси қандай пайдо бўлган, ким томонидан қурилган ва энг муҳими, у ерда кимлар яшаган?

Невшехирлик археолог, профессор Сулаймон Каноглуннинг таъкидлашича, Каппадоки ер ости шаҳарлари илк христианларнинг бошпанаси ҳисобланган. Христианлар император Нерон даврларидан буён римликлар таъқибидан қочиб, ер остида яшаб келганлар. Улар тасодифан ғғорни топиб олганлар, лекин кирганларида ғғорда ҳеч ким бўлмаган.

Туркия маданият вазирлигининг эътирофича, аслида "ер ости дунёси" анча илгари, эрамиздан аввалги IV асрда, яъни, шоҳ Фриги Мидас ҳукмронлиги давридаёқ мавжуд бўлган. Афсоналарга кўра, ҳукмдор Фриги Мидас ҳар қандай буюмни олтинга айлантира олган. Илм-фан, тараққиёт ўта ривожланган даврда яшовчи аҳоли айланма тарзда пастга, ернинг марказига тушиб борувчи қават-қават шаклдаги улкан ва ривожланган ер ости шаҳарларини бунёд этганлар. Бу шаҳарлар бир-бири билан тунеллар орқали боғғланган. Ана шу тунелларда от аравалар бемалол юра олган.

Умуман, ер ости шаҳри хусусида тахминлар кўп. Жуда кўп саволларга жавоблар топилган. Фақат унинг цивилизацияси қандай бўлган, деган савол жавобсиз қолмоқда.

УЛАР НИМА УЧУН

ОДАМЛАРДАН

ЯШИРИНГАНЛАР?

Каппадокидаги Деринкую, Каймакли, Озконак ва Газимир деб номланган ер ости шаҳарларига қанчалик чуқурроқ тушган сари турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган ўзига хос, ажойиб хоналарни кўриш мумкин. Яъни, тантанали учрашувлар ўтказишга мўлжалланган махсус хоналар, озиқ-овқат омборлари, шароб тўлдирилиб, узоқ вақт сақлаш мумкин бўлган чуқурчалар, ҳатто ҳайвон боқишга мўлжалланган кўралар мавжуд. Дарҳақиқат, ер ости шаҳарларида от, чўчқа ва моллар боқилган. Ер остида катта кўчалар мавжуд, байрамларда ўйин-кулгулар бўлган, тўйлар ўтказилганлиги, болалар дунёга келганлиги билан боғғлиқ турли топилмаларни инобатга олиб, айтиш жоизки, мазкур ер ости масканлари вақтинчалик бошпана вазифасини ўтамаган. Балки бу ерда кимлардир муқим яшаганлар.

Эрамиздан аввалги 4-йилга мансуб Рим ёзма манбаасида Анабасис деб номланувчи ер ости шаҳри ҳақида қуйидаги битиклар ёзилган: "Биз тасодифан Анабасисга рўбарў келдик ва унинг катталигидан ҳайратга тушдик. қуйига олиб тушувчи тунеллар бўлиб, уларда ҳатто, фил олиб юриш мумкин эди. Кўплаб катта-кичик зинапоялар, улкан қудуқлар, рақс тушиладиган ва томошабинларга мўлжалланган махсус жойлар бўлган. Бу шаҳарлар юқоридан ҳеч ким сезмайдиган, билмайдиган тарзда бунёд этилган. Гўё одамлар ер ости шаҳарлари аҳолиси учун душман бўлган".

МИТТИ, БАДБАШАРА

ОДАМЛАР ҲАқИқАТДА ҲАМ ЯШАГАНМИ?

Христианлар, фараунлар, римликлар ҳам, қолаверса, бизнинг давримизга келиб, археологлар ҳам мазкур ер ости шаҳарларини кимсасиз ҳолда топганлар, - дейди беш йилдан буён Невшехирда илмий тадқиқотлар олиб бораётган Лос-Анжелослик археолог Раул Сальдивар. - 2008 йилда радиоуглеродли тажриба ўтказилди. Унинг натижалари ер остида, қоялар ичидаги бу улкан мегополислар беш минг йил аввал бунёд этилганлигини кўрсатди. қазишмалар чоғғида эса юзлаб уй ҳайвонларининг скелетлари топилди. Лекин бирорта ҳам одам скелети топилмади. Турли-туман илмий фаразлар, хулосалар бўлишига қарамай, ҳануз ҳеч ким бундай улкан ер ости шаҳри нима учун қурилган? Мазкур шаҳарлар аҳолиси нима сабабдан қуёш нуридан яшириниб, қоронғғуликда ҳаёт кечирганлар? Улар кимдан ва нима учун яширинганлар? деган саволларга жавоб топа олмаяпти.

Демак, ер остида ўзга дунё мавжуд бўлган бўлиши мумкин, деган фараз юзага келади. Бу каби цивилизация нафақат Туркияда, балки, дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Мазкур ер ости шаҳарларида 2002-2005 йилларда илмий тадқиқотлар олиб борган англиялик олимларнинг изланишлари натижаларига кўра, каппадокилар "ўзига хос кўринишга" эга бўлган одамлар бўлган дейилади. Эҳтимол, уларнинг бўйи 1,5 метрдан юқори бўлмагандир. Шу боис, тор тунелларда бемалол юра олганлар. Олимларнинг тахминларига кўра, 35 ёшли ер ости шаҳри кишиси кекса чол кўринишида бўлган. Умуман, улар одамларга ўхшаса-да, лекин алоҳида кўринишга эга бўлганлар.

Ана шулардан хулоса қилиб, ўрта аср-лар афсоналарида тилга олинган митти, бадбашара одамлар, яъни, гномлар ҳақиқатан ҳам яшаган бўлиши мумкин-ку, деган фикр туғғилади.

"АиФ"дан қисқартирилган ҳолда

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди