Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

ОХИРАТГА ҚОЛГАН ЖАЗО

Восит туппа-тузук ишлаб юрган эди. қурилиш ташкилотига таъминотчи этиб ўтказилдию, айниди-қолди. Пул одамни бузар экан. қурилиш ташкилоти бўлгандан кейин, қўлида ғғишт дейсизми, цемент дейсизми, қумдан шағғалгача бор. Нима кўп, уй қурувчилар кўп. Восит ҳар куни нимадир сотади. Прорабларга арзимаган пулни берса, ёздириб олишаверади.

Восит эпчил йигит. қурилишнинг тўхтаб қолишига йўл қўймайди. Шунинг учунми, бошлиқ ҳам айрим нарсаларни билса-да, билмаганга олади. Бора-бора, Восит бошлиқни ҳам қуруқ қўймайдиган бўлди. Энди унинг ишлари юришгандан юришар эди. Пул бор, ҳар куни маишат. Унинг ичмаган куни йўқ. Армони ўғғил фарзанд кўриш. Хотини соддагина аёл. Иккинчи қизи дунёга келганда, касалланиб бошқа фарзанд кўрмайдиган бўлиб қолди. Шундай кунларда шаҳарлик бир аёл билан танишиб қолди.

Нодира кўҳликкина эди. Эрга тегиб, озгина яшаб, турмушлари бўлмай, ажралишган. Кунларнинг бирида Восит дардини тўкиб солди. Шу тариқа бир-бирлари билан анча яқин бўлиб қолишди.

Нодира ҳам анойилардан эмас. Воситни қўлга олгач, кичикроқ бўлса ҳам ватан қилайлик, туғғилажак ўғғлимизга қолади-ку, деб ундай бошлади. Нодиранинг онасидан қолган ташландиқ ҳовлида қурилиш ишлари бошланди. Восит топганини шу ерга сарф қилар эди. Икки йил деганда каттагина иморат қад кўтарди.

Нодира ҳомиладор. Уй битгач, маҳалладан уч-тўрт кишини чақириб, никоҳ ҳам ўқитиб олдилар. Воситнинг бир оёғғи шаҳарда бўлиб қолди. Гоҳи кунлари ётиб ҳам қолади. Жумагул эрининг айниб бораётганини кўриб, аламини йиғғидан олади. Бир томонда қизлари ҳам бўй чўзиб қолишди. Одамлар нима дейди? Хонадон нотинч бўлса, бундай уйда ўсган қизларга совчи келавермайди-да.

Восит бир куни ширакайф уйга келди. Жумагул аста гап бошлади. Гапни қай томонга кетаётганини сезган Восит "қўрқоқ олдин мушт кўтаради" қабилида иш қилиб, хотинининг юзига шапалоқ тортди.

Жумагул эрига бу ҳақда бошқа индамагани билан, дардини ичига ютар эди. Нодира эса ўғғил туғғди. Воситнинг оғғзи қулоғғида. Бу гапни ҳатто, хотинига ҳам айтди. Жумагул эрини табриклаган бўлса-да, ич-ичи музлаб кетди. Бу дард ёмон экан. Жумагулнинг юраги ўйнайдиган бўлиб қолди. Яқинда шифохонада ётиб чиққан бўлса-да, ҳали ҳам дармони йўқ. Катта қизи Латофат бу йил мактабни тамомлайди. Она билан овора бўлиб, тузукроқ ўқий олмаяпти.

Шу кунларда қурилиш ташкилотида ишлар унчалик юришмай қолди. Воситда аввалги даромад йўқ. Икки оилага қараш осон эмас. Нодира эрининг сиқилиб бораётганини кўриб, аста гап бошлади. Бирортасидан озроқ пул олиб турсак қандай бўларкин?

Восит ялт этиб, Нодирага қаради.

- Бир ўртоғғим бор, процентга пул беради.

Восит ўйга толди. Ишлари юришиб кетса, узади-да. Мўмай пул қўлига тушган Восит яна ҳотамтойликни бошлаб юборди. Ётиб еганга тоғғ ҳам туриш бермас экан. Тез орада пул тугади. Пулни қайтариш вақти яқинлашганда, бошқа судхўрдан катта миқдорда пул олиб, бир қисмини қарзига берди.

Одам ҳамма нарсага тез кўникар экан. Восит оқибатни ўйламас эди. Бир пайт қараса, қарзлари шу даражага етибдики, бор-буди ҳам етмайди. Нима қилиш керак? Бу ёқда икки оила, бир ёқда қарзлари. Кеча биттаси келиб, анча дўқ-пўписа қилиб кетди. Ё қамалиш керак ёки қочиб кетиш? У иккинчи йўлни танлади. Бунинг учун эса пул керак. Зимдан одам излай бошлади. Содда одамлар ҳам кўп экан.

Асал каттагина корхонада масъул вазифада ишлайди. Тагида машинаси бор. Восит "опа-опа" қилиб, Асалнинг бошини айлантирди-қўйди. Бир гал минг доллар олиб, бир ойдан сўнг бир минг уч юз қилиб қайтарди. Асалнинг оғғзи қулоғғида. Орадан бир-икки ҳафта ўтиб, яхши иш чиқиб қолди, деб беш минг сўраб келди. Асалнинг минг азоб билан йиғғиб юрган пули бор. Орадан бир ой ҳам ўтмай олти минг долларни олган Асал Воситни укасидан ҳам аъло кўра бошлади. Бир ойда минг доллар фойда. Восит Асалнинг ишончига кириб бўлган эди. Восит ўн минг доллар сўраб келганда Асал ўйга толди. Ўзида бунча пул йўқ. Бирортасидан қарз олиб турсинми? Бир ой ичида келадиган икки минг даромад кўз олдидан кетмас эди. У машинасини гаровга қўйиб қарз олди.

(Давоми бор).

Абдусалом ИСОқОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди