Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

Пазанда маслаҳати

ГУРУЧЛИ ТОВУҚ ШЎРВА

Керакли масаллиқлар: Уч литр сув, 500 гр. товуқ гўшти, 3 дона сабзи, 4 дона картошка, 2 дона пиёз, 0,5 стакан гуруч, туз, зиравор ва кўкатлар.

Тайёрланиши: Гўштни бўлакларга ажратиб, сувга соласиз. қайнаб чиққандан кейин пайдо бўлган кўпикларни ажратиб оласиз ва оловни пасайтирасиз. Пиёз ва сабзини паррак-паррак қилиб тўғғраб, қайнаётган шўрвага соласиз. Тузини ростлайсиз ва 2 соат давомида милдиратиб қайнатасиз. Масаллиқларнинг ҳаммасини сувдан сузиб олиб, шўрвани докадан ўтказасиз ва яна оловга қўясиз. Тўртбурчак шаклда тўғғралган картошка ва гуручни шўрвага солиб, пишгунча қайнатасиз. Кейин кўкатларни тўғғраб, қозонга соласиз ва оловни ўчириб, 5 дақиқага қозонни димлайсиз.

Тайёр бўлган таомни косаларга қўйиб, масаллиқлар билан дастурхонга тортасиз.

ТОРТЛАР УЧУН КРЕМ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғғ, саккиз ош қошиқда (сгуҳённўй молоко) қуюлтирилган сут, таъбга кўра ичимлик ранглар.

Тайёрланиши: Сариёғғни уй ҳароратида эритасиз. Кейин махсус кўпиртиргич билан яхшилаб кўпиртирасиз. Ажраб чиққан сувни тўкиб турасиз ва яна кўпиртиришда давом этасиз. Кейин устига қуюлтирилган сут солиб, аралаштирасиз.

Тайёр бўлган кремга тортнинг гулларига мослаб ранг танлаб, аралаштирасиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди