Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА

 ҲАМКОРЛАРИМИЗ

Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 10.02.2011

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА

НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР

ИСТЕЪДОД ЖИЛОЛАНГАНДА

АДУ қошидаги 5-академик лицей хорижий тиллар йўналишининг 3-босқич талабаси бўлган Гулруҳсор Маматқулова адабиёт ва санъатни севади. Изланувчан ва ижодкор бу қиз Избоскан туманида зиёли оилада туғғилиб, вояга етган. Спортнинг шахмат-шашка, каратэ, белбоғғли кураш турлари билан шуғғулланади. Андижон вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан белбоғғли кураш бўйича ўтказилган беллашувда 44 кг. вазн тоифасида 2-ўринни эгаллаб, II даражали диплом билан тақдирланган.

Ёшлигидан адабиётга, шеъриятга меҳр қўйиб, "Пахтакор (Избоскан тумани) газетаси қошидаги "Ёш ижодкорлар" тўгарагига қатнашиб юрган қиз, кейинчалик "Андижоннома" газетаси қошидаги "Журналистик маҳорат маркази" тингловчиси бўлди. "Муҳаммад Юсуф" ёш ижодкорлар тўгараги машғғулотларига қатнашиб, ижод сирларини ўрганди, қаламини чархлади.

2009 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "Бобур издошлари" тўгарагига аъзо бўлди. Устозларининг берган кўмаклари ва ўгитлари унга қанот бағғишлади. Гулрухсорнинг ижод намуналари "Иқбол", "Келажак", "Холис", "Бурчга садоқат", "Андижоннома", "Адолат мезони" каби вилоят газеталарида бир неча бор чоп этилган.

2010 йилда "Келажак овози" кўрик-танловининг вилоят босқичида бадиий ижод ва публицистика йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллади.

Шунингдек, "Шаҳрихонсой мавжлари" анъанавий водий ёш ижодкорлари анжуманида фаол қатнашиб, Ўзбекистон халқ шоирлари Иқбол Мирзо, Тўлан Низом ҳамда адиб Рустам Мусулмон сингари устозлар эътиборига тушди. 2010 йил Тошкентдаги "Академ-нашр" нашриётида унинг "Юрагингиз бўлсайдим..." номли илк шеърий тўплами чоп этилди.

Ёш қизимиз келажакда юртимизга содиқ, билимли, иқтидорли мутахассис бўлиб камол топишини тилаб қоламиз.

ШЕЪРИЯТНИНГ МАФТУНАСИ

Мафтуна Ибрагимова шифокорлар оиласида туғғилган. Ҳозирги кунда у Андижон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг 9-синфида таълим олмоқда.

Мафтуна адабиётнинг чин ихлосманди. Болалигидан шеърлар машқ қилади. Шу боис, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "Бобур издошлари" тўгараги машғғулотларига фаол қатнашиб, шеърият сирларини чуқур ўрганиб келмоқда. Ўтган 2010 йил у учун қувончли бўлди. Унинг "Орзули дунё" номли илк китоби чоп этилди.

Интилувчан, тиришқоқ бу қиз ўз қобилияти ва маҳоратини Андижон вилоят телерадиокомпаниясида жамоатчи мухбир сифатида синовдан ўтказмоқда. У "Соғғломжон", "Билиб қўйган яхши" кўрсатувларини тайёрлаб, уларга бошловчилик қилмоқда.

Мафтуна ижодкор сифатида вилоят миқёсида ўтказилган турли тадбирлар, адабий анжуманларда иштирок этиб келади. Жумладан, "Шаҳрихонсой мавжлари" анъанавий водий ёш ижодкорлари анжумани, "Янги йил мушоираси"да фаол қатнашиб, совриндор бўлган.

"Ўзбекистон ёруғғ истиқболи - менинг тасаввуримда" шиори остида ўтказилган "Энг иқтидорли шоир" вилоят кўрик-танловида 2-ўринни, "Келажак овози" вилоят кўрик-танловида бадиий ижод ва публицистика йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаган.

Жорий йилнинг илк кунлари Мафтуна учун омадли келди. 2011 йили шаҳар миқёсида мактаб ўқувчилари учун ўтказилган ўзбек тили ва адабиёти фани олимпиадасида 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Мафтунанинг келажакдаги орзулари бисёр. У "Зулфияхоним қизи" деган юксак номга эришиб, элга таниқли шоира бўлишни истайди.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.

ОРЗУЛАРИ ЮЛДУЗДАЙ ПОРЛОҚ

Юлдузой Ўрмонова - 1995 йилда Хўжаобод туманида туғғилган. Айни пайтда 1-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси. Зулфия номидаги Давлат мукофотига адабиёт йўналиши бўйича номзод.

Унинг адабиётга қизиқиши бошланғғич синфдаёқ кўзга ташланди. Дастлабки шеърлари мактабнинг деворий газетасида, кейинчалик туман рўзномасида чиқа бошлади. Адабиёт тўгарагининг фаол аъзосига айланди. Юлдузнинг болаларбоп ёзган шеър ва қатралари "Иқбол" газетасининг "Болалар бурчаги"дан жой олди. "2х2" газетаси ҳамда республика болалар ва ўсмирлар журнали "Гул-хан"да, "Тонг юлдузи" газетасида чоп этила бошлади.

Бу эндигина адабиёт бўстонига тетапоя бўлиб кириб келаётган қизалоққа куч бағғишлади. Турли хил танлов ва тадбирлар унинг иштирокисиз ўтмайдиган бўлди. 2008 йилда ўтказилган "Нафосат" анжуманида, "Ёш қаламкашлар" танловининг вилоят босқичида, 2009 йилда эса "Оила - муқаддас даргоҳ" номли иншолар танловида фахрли ўринларни эгаллади. "Ёш ҳунармандлар" каштачилик йўналишида эса 1-ўрин соҳиби бўлди.

Юлдузой Ўрмонова туман ва вилоят миқёсида ўтказиладиган шеърият кечалари ва байрам тадбирларида ўз шеърлари билан қатнашиб келади. У бу йилги таътил вақтини "Гулхан" журнали ижодкорлари билан ҳамнафас ишлаб ўтказди. Айни кунда унинг китоби "Гулбаргдаги шабнам" (2010), "Оқ атиргулим" (2011) номли шеърий тўпламлари чоп этилди.

Ёш ўқувчи қизнинг иқтидори, интилиш, изланишлари унинг қўлга киритган ютуқларида намоён. Биз ҳам Юлдузга орзулари юлдуз қадар порлоқ бўлишини тилаймиз.

Зулхумор АКБАРОВА.

« орқага

 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА

 ОБ-ҲАВО

 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM

Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди