Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 10.02.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ТАДБИРЛИ АЁЛ ЭРНИ ҲАМ, ЭЛНИ ҲАМ БОЙ ҚИЛАДИ

Ёрқиной Давроновани Шаҳрихонда қўли гул чевар, тадбиркор аёл сифатида эъзозлашади. Бугунги саҳифамизда ҳунарга муҳаббат қўйиб, элда эъзоз-у эътибор топаётган ана шу аёл фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Ҳунармандчилик ўз-ўзидан ривожланмайди. Унга куч, равнақ бахшида этадиган омиллар, имкониятлар албатта, ишга солиниши керак. Бугун қайси ҳудудга борманг, мавжуд шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, оқилона меҳнати қадрини ошираётган, ўз бизнесини очиб, одамлар оғғирини енгил қилаётган, маҳалла кўйга фойдаси тегаётган замондошларимизни учратишингиз мумкин. Уларнинг ҳам давлатга, ҳам ўзига, қолаверса, қишлоқ аҳлига тегаётган нафи - ҳалоллик билан амалга ошираётган тадбиркорлик ишлари самарасидандир.

қадриятларимиз қаддини ростлаган, ўзлигимизни англатган Мустақиллик ҳар биримиз учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Истиқлол шабадаси қалбимизни чанг-у ғғуборлардан тозалади. Опа-сингилларимиз ҳам тадбиркорлик билан шуғғулланиб, юксак натижаларга эриша бошлаганини кўриб, қалбинг қувончларга тўлади. Иши ва оиласидан тинган аёллар чеҳрасидаги мамнунликни кўриб, шодлигингдан энтикиб кетасан. Улар муваффақиятидан қувонасан.

Ёрқиной Давронова иш бошлаганига 10 йилдан зиёд вақт бўлди. Шу йиллар мобайнида унинг уйидан қанчадан-қанча шогирдлар учирма бўлиб, мустақил иш бошладилар. Тикувчилик ҳунарининг бошини тутдилар. Ўзи ҳам онасининг бир гапи орқасидан шу чеварликка берилганини ёдидан чиқармайди.

Онаси: "Аёл кишининг қўлидан игна-ип ушлаш келмаса, уят. Ҳеч қурса у ўз уйида болаларининг уст-бошини тикиб кийдирадиган бўлиши лозим. Шунда уйида барака бўлади," - дерди.

Ёрқиной онасидай эпчил бўлиб, гап-сўзларини қулоғғига олди. Мактабда ўқиб юрган кезларда чеварлик тўгарагига қатнашди. Кейин дугоналарига эргашиб, эркаклар тўнини, аёллар кийимини тикишни ўрганиш учун шогирдликка тушди. Ҳам мактабни тамомлади, ҳам би- нойидек чевар бўлди. Уйидаги тикув машинасини бемалол ишлатиб, қўни-қўшниларнинг ҳожатини чиқариб юрди. Бундан отаси ҳам, онаси ҳам хурсанд бўлишди. Ҳар ҳолда қизи бир ҳунарнинг эгасига айланди.

Ёрқиной турмушга чиққач ҳам бу ҳунарини қўлидан қўймади. Фақат бирин-кетин туғғилган фарзандлари оёққа тургунча бичув-тикув, бозор-учарни йиғғиштириб, уларнинг тарбия-си билан шуғғулланди. Онаси айтгандай болаларига ўзи кийим-бош тикиб, қайнонасининг дуосини олди. Болаларнинг устидаги бежирим кийимларини кўрганлар яна унинг мижозига айланишди. "қизимни шогирдликка олинг", - дегувчилар кўпайди.

Ёрқиной маҳалладошларининг кўнглидан ўтолмай, уч-тўрт қизни ёнига олиб, уларга бичиш-тикишни ўргатди. қайнонаси Раҳимахон она келинининг яна иш бошлаши учун уйда имконият яратиб берди. Набираларига ўзи қаради. Зарур пайтда ош-овқатига ёрдам берди.

Истиқлол шарофати туфайли тадбиркорликка кенг йўл очилди. Бу эса тиниб-тинчимас Ёрқинойни янги режалар сари етаклади. Турмуш ўртоғғи Шавкатбек билан маслаҳатлашиб, уйида тикувчилик цехи очиб, ишни кенгайтирди. Дастлаб, "Ҳамкорбанк"нинг Шаҳрихон филиалидан 2 млн. сўм, кейин 5 млн. сўм, 2010 йили эса 10 млн. сўм кредит олиб, болалар трикотаж маҳсулотларини тикишни йўлга қўйди. Банкдан олган кредит маблағғини мақсадли сарфлади. Унга еттита тикув машиналари ҳамда хомашё сотиб олди. Хуллас, қисқа вақт ичида цехнинг фаолияти анча кенгайди. Узоқ яқиндан ҳунар ўрганаман, ишлаб оилам даромадига-даромад қўшаман, деган ёшларни Ёрқиной бағғрикенглик билан кутиб олди. Уйидан ётоқ берди. Емоқ-ичмоқларидан оғғринмади.

Ёрқинойнинг ишлари билан танишар эканмиз, ҳовлисидаги саранжом-саришталик, ўзига хос файзу-тароватдан кўнглимиз равшан тортди. Кенг, ёруғғ хона, чок машиналарнинг бир маромда ғғириллаши, қизларнинг нафислик билан машинани юргизиши, конвеер усулидаги бир-бирини тўлдирувчи иш жараёнини бир зум кузатиб турдик. қизларни гапга солдик.

- Уйда кўп ҳам игна ушламаган эдим, - дейди яқиндагина шогирдликдан чиққан Мадинахон Салимова. - Онам Ёрқиной опамга шогирд қилиб берган. Устозим аста-секинлик билан мени тикувчиликка қизиқтириб борди. Энг аввал, чокни теккис ва сифатли тикиш лозимлигини уқтирди. Талабчанлик билан иш ўргатди. Ҳозир бинойидек чевар қизга айландим. Энг асосийси, опа мени ишчилари қаторига қўшди. Энди мен ҳам қилган меҳнатимга қараб ҳақ оламан. Бундан оила аъзоларимиз ҳам хурсанд.

қизлардаги қилаётган ишига қониқиш ҳисси юз-кўзларида акс этиб турарди. Уларнинг олаётган маошларига қизиқдик.

- қилган ишимизга қараб ҳақ оламиз, - дейди суҳбатга қўшилолмайроқ турган Эркиной Бакирова. - Ўртача 150 минг сўм, баъзида 300-400 минг сўм маош олган пайтларимиз ҳам бўлган.

Тайёр ҳолга келган маҳсулотларни тахлаб, бозорга тайёрлаётган Гулруҳ қодированинг қўли қўлига тегмайди.

- Осон ишнинг ўзи йўқ, - дейди Ёрқиной. - Биз иложи борича ишчиларга қулайлик яратишга интиламиз. Айниқса, бугунги қишли-қировли кунларда хоналар иссиқ бўлмаса, улардан иш талаб қилолмаймиз. Нонушта, икки маҳал иссиқ овқат ташкил қилганмиз. Ётоқхона учун ҳам алоҳида иссиқ хона ажратилган. Улар қачонки, моддий таъминоти етарли бўлгандагина, тўлақонли меҳнат қилишади. Акси бўлса, албатта ишга қизиқиш сусайиб, иш сифати бузилиши табиий.

Ҳа, бирон ишга қўл урган инсон албатта, унинг уддасидан чиқиш учун ҳаракат қилади. Режасиз бошланган иш парокандаликка учраши тайин.

Тадбиркор аёл Ёрқиной Давронованинг узоқни кўзлаб иш тутиши, ўзига ва кучига ишониши туфайли бугун ўнлаб қизлар муқим ишли бўлишди. Чеварлар қўлидан чиқаётган болалар кийимлари эса харидорлиги билан бозори чаққон. Жаҳон бозоридан бошлаб қўқон, Самарқанд, Хоразмгача маҳсулотлар мижозларга етказиб берилади. Демак, талаб ортаётган экан, иш унуми ҳам шунга яраша бўлмоғғи тайин.

УСТОЗ КЎРГАН БОШҚА ЭКАН

Ёшлигимдан чеварликка қизиққанман. Онам уйдаги тикув ишларини ўзи қиларди. Мен ҳам ёнларига ўтириб, ёрдам бергим келарди. Шунда ойим қўғғирчоғғимга кўйлак бичиб, менинг ўзимга уни қўлда тиктиртирарди. Бу менга завқ берарди.

Бора-бора қизиқишимни кўриб, онам мени шу ерга олиб келди. Ёрқиной опамдан иш ўргандим. Бари бир устоз кўрган бошқа экан. Ҳозир цехда ишлаяпман. Келажакда мен ҳам устозим сингари алоҳида тикув цехим бўлишини истайман.

Бу йил тадбиркорларга яратилаётган имкониятларни кўриб, ҳавас қиляпман. қани энди устозим сингари тикувчиликнинг хўп ҳадисини олганимда эди, мен ҳам шу эгаллаётган ҳунарим билан жамиятга катта фойда келтирардим. Орзуим - ҳаётда тадбиркор бўлиш.

Ҳуснида КОМИЛОВА,

тикувчи.

ЧЕВАР БЎЛИШИНИ ХОҲЛАДИМ

Тўққиз нафар фарзандимиз бор. Уларни ёшлигидан меҳнатга, ҳунарга ўргатиб боряпмиз. Турмуш ўртоғғимнинг нафақа пулию, менинг ишлаб топганим билан на рўзғғорни бутлаб бўлади, на уларнинг эҳтиёжини қондириб. Шунинг учун мактабни тамомлаган қизим Гулоромни Ёрқиной чеварга шогирд қилиб бердим. Тикувчилик аёл кишига хос. Вақти келса уйда ўтириб ҳам оилани, ҳам бола-чақани, ҳам ўзини эплайди. Кўчага чиқиб беш-ўн сўм пул топиб келай, деб иш изламайди. Шу боис, қизимнинг чевар бўлишини хоҳладим.

Ёрқиной барака топсин. Гулоромни бинойидек чевар қилиб қўйди. Бунинг устига цехига ишчи қилиб ҳам олди. Узоқдан қатнамасин, деб уйидан жой берди. Озиқ-овқат ҳам ўртада. Меҳнатига қараб қўлига пул тутқазади.

Илоҳим, ишлари доим бароридан келаверсин.

Ҳафизахон БОЛТАЕВА,

Чўжа қФЙ, Бўстон маҳалласи.

Саҳифани Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди