Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 10.02.2011

АДАБИЁТИМИЗНИНГ ИККИ БУЮК ДАҲОСИ

9 ФЕВРАЛЬ - АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

НАВОИЙНИ АНГЛАШ САОДАТИ

Мана, неча асрларки улуғғ ўзбек шоири, мутафаккири Алишер Навоий ижоди қалбларимизни хушнуд этиб келмоқда. Унинг ҳаётбахш асарлари тиллардан-тилларга, эллардан-элларга ўтиб, ўзининг улкан тарбиявий вазифасини шараф билан ўтамоқда.

Навоий ижоди адабиётшунослар томонидан ўрганилмоқда. Китоблари кўп минг нусхада нашр этилмоқда. Демак, чиндан ҳам элимизнинг севикли шоирларидан бири айтганидек, Навоий ижоди бешинчи уммон экан. Хўш, бу боқийликнинг сири нимада?

Ҳазрат Навоий ҳамиша ҳақиқатни куйлади. Боқий муҳаббатни тараннум этди. Ижодининг салмоқли қисмини ҳаётсеварлик ва маърифатга чақирув ғғоялари ташкил этди. Унинг ҳар бир асарида "эл ғғамидин ғғам емак" одамийликнинг бош тамойили эканлиги таъкидланади.

Менга қилса минг жафо,

бир қатла фарёд айламон, Элга қилса бир жафо,

минг қатла фарёд айларам, -дея ёзади шоир.

Навоий 5 ёшидаёқ ўз даврининг "Маликул-калом"и Мавлоно Лутфий назарига тушгани маълум. Бу Навоийнинг оламшумул иқтидори борлигидан нишона. Шоир ана шу буюк истеъдодини меҳру вафо, элга садоқат, ота-онага ҳурмат, йўқсилларга шафқат паноҳлик қилишга чақирилган асарларга, бир сўз билан айтганда, элпарварлик йўлига сарф этди. "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Садди Искандарий", "Маҳбуб-ул қулуб", қўйингки, қайси асарини олсангиз, юксак инсонпарварлик ғғоялари тараннумига гувоҳ бўласиз.

Масалан, "Садди Искандарий" достонидаги "Икки вафоли ёр" ҳикоятини олиб кўрайлик. Шоҳ ошиқ ва маъшуқ бўлган икки инсонни гуноҳкорликда айблаб, жонини олишга амр этади. Жаллодлар йигитни ўлдирмоқчи бўлишса, қиз келиб, ундан аввалроқ мени ўлдиринглар, деб фарёд чекади. Йигитни қўйиб, қизни ўлдирмоқчи бўлишса, йигит "аввал мени ўлдиринглар, токи бу ожизанинг қатлини кўрмайин", дея зорланади. Боши қотган жаллодлар шоҳ ёнига бориб уни бу ҳолдан огоҳ қилганларида, шоҳ ҳар иккисини авф этганини билдиради. Бу ҳикояда чин севгининг энг юксак нуқтаси - фидойилик зўр маҳорат билан тасвирлаб берилган. Ёки "Фар-ҳод ва Ширин"даги Фарҳоднинг ёр висоли йўлидаги улкан жасоратини ёдга олинг. Фарҳод юқори насабли оила фарзанди бўлса-да, шогирд тушиб, тоштарошлик ҳунарини ҳам эгаллайди. Алал-оқибат у шу даражага етадики:

Онинг гурзиси оллинда

қаротоғғ,

Гўёким, пичоғғ оллинда сарёғғ, - дея ёзади Навоий.

Фарҳод нафақат пок йигит, иқтидор соҳиби, балки у ўткир зеҳн эгаси ҳамдир:

Ўқиб ўтмак, уқиб ўтмак

шиори,

қолиб хотирда саҳфа-саҳфа

бори,

- дейилади достонда.

Бироқ, у шунга қарамай, заҳмат чекса ҳам, Ширин висолига етишолмайди. Навоий ҳар икки тимсол орқали ўзи ва ўзидан кейинги авлодларга ибрат мактабини қолдиради. Шу боис, шоир бир ғғазалида:

"Ўқингиз Фарҳоду Ширин достонини завқ учун," - дея хитоб қилади.

Навоий нафақат ижодкор, балки ҳассос адабиётшунос ҳамдир. У ўзининг "Мажолис-ун нафоис" асарида ҳар бир ижодкор ижодини қисқа ва лўнда тарзда холисона таҳлил қилиб беради. У ҳатто тўрт сатр шеър битган шоирни ҳам катта ҳурмат билан китобга киритади.

Хуллас, Навоийнинг ижоди ҳам, ҳаёти ҳам фақат ибратдан иборат. Ҳазрат форсий қитъаларидан бирида: "Мен сухан бозорига раста очдим, бир томон қанду асал, бир томон ҳалво. Менга фақат маънавий бойларгина талабгордир, қашшоқлар эмас", деб ёзганди.

Андижонимизда яшаб ижод этган шоир Восит Саъдулла "Хуросон юлдузи" саҳна асарини яратган бўлса, Олимжон Холдор, Мўмин Саттор, Соҳиб қаро ва Нусрат Абдусалом каби ўнлаб шоирлар бағғишловлар, муҳаммаслар битдилар. Бу эса бизнинг она шаҳримизда ҳам ҳазратга муҳит бўлгулик маънавий бой кишилар бисёрлигини кўрсатади. Бу бизнинг фахримиздир. Навоийни англаш саодати барчамизга насиб этсин.

Икромжон АСЛИЙ,

Андижон тумани.

ДИЛИСТОНИМ СЕН МЕНИНГ

Навоий ғғазалига мухаммас

Эй, нигорим, қалбим ичра меҳрибоним сен менинг,

Гулизорим, ҳам баҳорим, гулистоним сен менинг,

Нури дийдам, шони шавкат, ширин оним сен менинг,

Гар жафо қил, гар вафоким, дилистоним сен менинг,

Гар мени ўлтир, агар тиргизки, жоним сен менинг...

Шодлигим ҳеч ерга сиғғмас, йўқласанг, келсанг агар,

Ташласанг райҳону гуллар ҳуснига бир-бир назар,

Ёки булбулдек овозла менга етказсанг хабар,

Хоҳи раъно қад била борғғил ёнимдин жилвагар,

Хоҳи кел қошимғғаким, сарви равоним сен менинг...

Равшан эрди ёшлигимдин турфа аҳволим сенга,

Келдиму ортиқ малол ё юздаги ҳолим сенга,

Бевафолик қилмадим-ку, бахти иқболим сенга,

Кўнглим ичра сен сену ишқингни дей ҳолим сенга,

Чун бу янглиғғ маҳрами рози ниҳоним сен менинг...

Ўзгаларга сўз бериб сен дилларимни тилма, айб,

Бевафо деб тавқи лаънат тошини ҳам илма, айб,

Кўрганингда ўйнатиб кўз мен ғғарибдан кулма айб,

Жилва айлаб ҳар замон, афғғону оҳим қилма, айб,

Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳу фиғғоним сен менинг...

Бу ёруғғ оламда жоним, сен ўзингсан меҳрибон,

Бир табассум айлагинки, бўлмасин бағғрим хазон,

Ҳамда лаънат тошидин бу бошгинам қолсин омон,

Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй, хаста жон,

Бори бу бир-икки дамким меҳмоним сен менинг...

Баъзи дўстлар бирга бўлди қалбида кир, бошқа дил,

Тилларида бўлса-да, дўст кўзлари ўйнар, бахил,

Сен-чи, кўнглим айладинг шод, дилларим ободи, бил,

Телбалардин гарчи рад қилдинг мени, лек англағғил,

Ким пари рухсорилардин танлағғаним сен менинг...

Оразингнинг шуъласидин бенасиб қилма мани,

Ёки ҳижрон дорларига беайб илма мани,

Ё Раҳимийдек гуноҳкор банда деб билма мани,

Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсан ани,

Эртаги нозик мижози бадгумоним сен менинг!

Олимжон РАҲИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди