Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 10.02.2011

14 ФЕВРАЛЬ - З.М.БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

ДИДИ ВА ЗАВҚИ БАЛАНД ШОИР

Адабиётимизнинг забардаст вакили З.М.Бобур дунёни ҳайратга солган йирик давлат ва маданият арбоби, моҳир саркарда, донишманд тарихчи, заковатли олим ва таржимондир. У адабиётимизнинг Навоийдан кейинги энг йирик вакили ҳисобланади.

З.М.Бобур ҳам шоҳ, ҳам шоирдир. "Бобур" араб тилида шер деган маънони англатади. Улуғғ шоир ана шу номга муносиб шахс эди. У тарихимизнинг мураккаб бир даврида яшади. қудратли темурийлар салтанати емирилиб, ўрнига шайбонийлар ҳукмронлиги шаклланаётган давр эди. Юрт жанг-у жадаллар ичида қолган. Шундай бир пайтда ўз юртига сиғғмаган темурийзода Бобур Ҳиндистонга бош олиб кетди. У ерда буюк салтанат ўрнатди. Ўз жасорати ва адолати билан олис ҳинд халқи қалбидан жой олди. Ҳинд халқининг меҳрини қозонди. Бобурнинг авлодлари ҳинд диёрида уч юз йилдан ортиқроқ ҳукмронлик қилдилар.

Бобур диди ва завқи баланд шоир эди. У гўзал ғғазаллар ёзди. Рубоийнинг тенгсиз намуналарини яратди. Кўрган-кечирган во-қеалари ҳақида "Бобурнома" асарини ёзиб қолдирди. Унинг қалби мусиқага ошно эди. У созни гўзал чалган, ажойиб куйлар яратган, мусиқа ҳақида илмий китоб ёзган шоҳлардан эди.

Бобурнинг шеъриятга муҳаббати Ватанига бўлган соғғинчли изтиробдан туғғилган. У бир умр ҳинд диёрида яшади. 1530 йилнинг 26 декабрида Аграда вафот этган.

З.М.Бобур бугун халқимизнинг фахри, севимли фарзандларидан биридир. У ҳақда достонлар, романлар ёзилган, кинофильмлар ишланган. Андижон ва Тошкентда унинг номи билан аталувчи боғғ барпо этилиб, унинг ҳайкали ўрнатилган.

Юлдузой ЎРМОНОВА,

"Журналистик маҳорат" мактаби тингловчиси.

ЖАМОЛИНГ ВАСФИ

Бобур ғғазалига мухаммас

Эгилди қоматим дунё юкидин, йиғғлаб ўтгаймен,

Йиғғимдан бездилар, аҳли жаҳондин мужда кутгаймен,

Сенинг номинг атаб келган кишига бошни тутгаймен,

Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен,

Не кун бўлғғай висолингга мени дилхаста етгаймен.

Фалак чархини, ошиқлар азиз бошиғға қурғғайсен,

Дамо-дам йиғғлатиб, дам кулдуриб мастона турғғайсен,

Висолинг лаззатин сурмоқни мунча ортга сурғғайсен,

Тараҳҳум юзидин юзингни кўрмакка буюрғғайсен,

Хушулким оразингни кўргамен, сўзинг эшитгаймен.

Кўзу қошинг, дудоғғинг ҳажрини мижгонингга жам қил,

Отиб ўқин бу кўксим порала, нишон ҳар дам қил,

Нишон ўлмоқ менга байрамдурур, сен энди байрам қил,

Итингдурмен, сочинг занжирини бўйнимғға маҳкам қил,

Ки, водий фироқинг ичра қўрқарманки йитгаймен.

Ўзингсан сарвари, кўчам тўла зебо била ўтсанг,

Лабимни тамшатиб, лаълингда юз маъно била ўтсанг,

Неча ағғёрга лутф айлаб неча шайдо била ўтсанг,

Тараҳҳум қилмасанг ё боқмай истиғғно била ўтсанг,

Тараззу қилғғамен, ё йиғғлағғаймен, ўзга нетгаймен.

Ўзим парвонадек тиксам ики жоду чароғғига,

Симирсам лабларим босиб ипорин соч тароғғига,

Етишмоқ қолдиму Мирзо азиз умринг адоғғига,

Муяссар бўлмаса бошимни қўймоқлик аёғғига,

Бошимни олиб, эй Бобур аёқ етганча кетгаймен.

қобил МИРЗО.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди