Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 10.02.2011

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

ГУМОН

Лайло уйғғониб соатга қаради-ю, шошиб ўрнидан турди. Соат етти бўлган эди. Ўқишга кеч қолмай деб онасига тезда нонушта тайёрлади. Апил-тапил кийиниб ўзи нонушта ҳам қилмай, ўқишга шошилди. Яхшиям уларнинг дарси соат саккиз яримда бошланади, бўлмаса ўқишдан кеч қолган бўларди.

Ўзи шу кунларда дарсларга кўп кеч қоляпти. Бугун ҳам ўқитувчидан дакки эшитишни хоҳламади. Лайло бу йил коллежнинг учинчи курс талабаси. У аслида онаси каби ҳамшира бўлишни орзу қилган эди. Ҳужжат топшириб кўрди, аммо ниятига етолмади...

Лекин ҳозирги таҳсил олаётган коллеж ҳам ёмон эмас. У ерни битиргач, педагог бўлади. Ёшликдаги орзу бари бир бошқа бўлади-да, қиз келажакда оппоқ халат кийиб аввало, хаста бўлган онаизорини даволашни, кейин эса ҳамма одамларга меҳнати билан кўнгилларига қувонч улашишни истаганди.

Онажониси касал... Ўшанда Лайло эндигина уч ёшли қизча эди, ота-онаси автомобиль ҳалокатига учраганди. Отасининг умри қисқа экан, ўша жойда вафот этган.

Лайло ёлғғиз фарзанд. У онаси билан бирга камтарона ҳаёт кечиришади. Авваллари тоғғасининг ҳовлисида туришар эди. Кейинчалик келинойиси билан чиқишолмай, ҳовли иккига бўлинган...

Лайлога отасидан эрта ажрагани қаттиқ таъсир этганди. Онаси эса дардман... Ўзи мустақил иш қилолмайди, бировнинг кўмагига муҳтож. Айниқса, Лайло ўқишга кетганида онаси Нодира опа бироз қийналади. қариндошлар ҳам бор бўлсин. Ўзларидан ортинмайдилар. Ёш бўлишига қарамай рўзғғор ташвишини асосан Лайло ўйлайди. Тирикчиликни ўтказиш учун кечалари дўппи тикиб, пайпоқ тўқиб, сотиб юрди. қиз жуда иродали, оиладаги гапни кўчага чиқармайди. Ўқишда ҳам ўзини қувноқ, шодон қилиб кўрсатса-да, дарди ичида...

Лайло яхши ўқиди, шу боис, мактабни аъло баҳоларга битирган. Энди коллежда ҳам билимга чанқоқлигини ўқитувчилари яхши билишади.

...Баҳор фаслининг охирги ойлари эди. Эрталабдан ҳаво илиқ бўлди. Лайло бекатда туриб автобусни узоқ кутмади. Аммо автобус тирбанд экан, бир амаллаб чиқиб олди. Ҳаёл суриб кетаётганди, бир қизчанинг йиғғиси диққатини тортди. қизалоқ онаси билан мактабга кетаётган кўринади. У онасига нималарнидир йиғғлаб тушунтирарди. Лайло унинг сўзларига эътибор бериб ўтирди. қизалоқнинг айтиши бўйича, партадош қиз: "китобимни сен олгансан," - деб туҳмат қилибди. Ҳатто ўқитувчиси ҳам унинг гапини маъқуллабди. Кейин бутун синф ичида қизалоқни изза қилиб, эртага онаси билан келишини тайинлабди. Онаси уни тинчлантирар, сабр қилса, ¬ҳозир мактабга бориб, ўқитувчиси билан гаплашишини айтарди.

Лайло уларни кузатиб ўтирар экан, ортда қолган бир воқеа ёдига тушиб, бир хўрсиниб олди.

...Ўшанда еттинчи синф ўқувчиси эди. Ҳозиргидай баҳор ойларида содир бўлганди.

Дарс бошланган эди. Бир пайт Зафар исмли синфдоши дадаси билан ҳовлиққанча синфга кириб келишди. Унинг дадаси шу мактабда ўқитувчи, физикадан дарс берарди. Олди-бердига тоқати йўқроқ, бирон бир тадбирларга пул йиғғиладиган бўлса ҳам унинг дадаси бермасди. Хуллас, зиқна одам эди у.

Зафарни синфга етаклаб кириб келиб, ҳаммани сўроққа тутди: "Кеча синфда ўғғлимнинг рус тили китоби йўқолиб қолибти. Китобни ким олган бўлса, тез қайтариб берсин. Айтиб қўяй, ёлғғон гап ўтмайди!"

Шунда бутун синф ўқувчилари Лайлога "ялт" этиб қарашди. Кейин Нозим деган бола кеча хонани тозалашга Лайло қолганини айтиб қўйди.

- Йўғғ-ей, мен ҳеч қандай китоб олганим ҳам йўқ, кўрганим ҳам йўқ... - деди қиз ҳижолат чекиб.

Ўқитувчиси энди чидамади. Ҳамкасбига қараб: "Домла, бу қизимиз бировнинг ҳақига хиёнат қиладиганлардан эмас, тушунмовчилик бўлганга ўхшайди," - деди.

Шу пайт синфхонага Камол исмли ўқувчи эснаганча кириб келди.

- Ўтир! Доим кечга қоласан-а? Ҳеч ақлинг кирмади сенинг! - деб койиб берди домла.

Камол бошини қуйи эгиб, аста бориб партага ўтирди ва ён-атрофига қараб "Нима гап," - деди.

Партадоши унга бўлган воқеани айтиб берганди, негадир жимиб қолди. Бироз каловланиб турди-да, кейин устозига қараб:

- Устоз, Зафарнинг рус тили китоби менда эди... Ўтган сафар ўзимники уйда қолиб кетган экан, Зафардан сўраб тургандим, кейин... кейин... эсимда йўқ, сумкамга солиб кетаверибман... - деди шумшайиб.

Лайло эса юзини кафтлари билан тўсганча, йиғғлаб, синфхонадан ташқарига чиқиб кетди.

Ўқитувчиси бир Зафарга, бир домлага маъноли қараб қўйди. Синфда ғғала-ғғовур кўтарилиб кетди. Зафарнинг дадаси нима дейишни ҳам билмай қолди. Кейин Камолнинг ёнига бориб: "Сенинг ҳардам ҳаёллигинг доим панд беради!" - деди.

Шу воқеадан кейин Лайлонинг кўнглида домласига нисбатан қандайдир норизолик пайдо бўлган. Аммо унинг учун ўшанда ҳаммаси ижобий ҳал бўлгани муҳим эди.

Шаҳзода ҲАБИБУЛЛАЕВА,

АДУ қошидаги академик

лицей талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди