Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№7 дан: 10.02.2011

ҲИКОЯ

ЖУРЪАТ

Қишлоқ йигитларининг юракларини "жиз-жиз" ўртаган Нилуфар коллежни тамомлади-ю, уйидан совчилар узилмай қолди. Кўрган кишини яна бир марта қарашга мажбур этадиган гўзал чеҳрали, бунинг устига камтар ва камсуқум бўлган бундай қизни ким ҳам келин қилишни хоҳламайди, дейсиз? Уни таниган ва билган аёллар кўчада кўриб қолишса, ортидан ҳавас билан боқиб: "Келининг бўлса, шундай бўлса-да", - деб гапиришади.

Нилуфар келаётган совчиларга эътибор қилмайди, чунки институтда ўқишни давом эттириш, кейин нуфузли ташкилотлардан бирида ишлаш ниятида. Ота-онаси ҳам турмуш қилиш қочиб кетмас, аввал бирор касб-корнинг этагидан тутсин, у ёғғи бир гап бўлар, деб қизининг кўнглига қарашди.

Олийгоҳга имтиҳонларни топшириб, натижаларини юраги ҳовлиқиб кутаётган Нилуфар имтиҳондан ўтган омадли тенгдошлари орасидан ўз исм-фамилиясини тополмай, тарвузи қўлтиғғидан тушди. Бироз кўз ёши қилиб олгач, "бу йил омадим келмади, келаси йили, албатта, кираман", дея ўзини қўлга олди.

Ёмон хабарнинг қаноти бор, дейишади. Носир аканинг қизи Нилуфар ўқишга киролмапти, деган гап-сўз бутун қишлоққа ёйилди. Бу хабардан кейин қулай пайт пойлаб юрган совчилар яна ғғимирлаб қолишди.

Нилуфарга оғғиз солганлар орасида ўзининг катта аммаси ҳам бор эди. Бу сафар гапида қаттиқ туриб олди.

- Якка-ёлғғиз ўғғлимга, уй-жойимга етти ёт бегона келиб эгалик қилмасин, дейман. Ўзимники харна, жигарим ахир, қариганимда ҳам қайишади, ука. қизингни менга берасан, - деди.

Носир аканинг энсаси қотиб: "Яна шу гапми, опа?! Нега тушунмайсиз, зиёли аёлсиз, ахир. Нилуфар билан ўғғлингиз қандай қилиб эр-хотин бўлади? Яқин қариндошларнинг турмуши наслнинг бузилишига олиб келади-ку? Нима, ногирон болалар туғғилишини истайсизми?! Йўқ, бўлмайди, ҳаммасини кўра-била туриб рози бўлолмайман..." - деди гапни қисқа қилиб.

- Бунақа сафсаталарингни қўй, ука, - гапни кесди опаси. - Ўғғлим Асрорбек кўз ўнгингда катта бўлди. Феъл-атвори, юриш-туриши бинойидек, иши тайин. Танимаган одамга, билиб-билмай қиз узатиб, кейин куёв бўлмиш ишёқмас, бекорчи ёки ичувчи-чекувчи чиқиб қолиб, куйиб қолганлар қанча? Ҳа, нима бўпти, қизингни берсанг ўғғлимдақасига берасан-да. Нима ундан ошиғғига берармидинг?..

- Опа... - дея сўз бошлади Носир ака чуқур уҳ тортиб. - Жиянимни ёмон демайман. Лекин... Лекини бор, опа. Бу... шифокорлар ҳам бир нимани билишмаса, гапиришмас, куйинишмас, ахир? Кўряпсиз, эшитяпсиз, қариндошларга қиз берманглар, деб қайта-қайта гапиришяпти.

Опасининг ҳам энди тоқати тоқ бўлди. Укасига гапини ўтказолмаганидан хуноб бўларкан, зарда аралаш шундай деди:

- Менга қара, бир ойдан бери ялинаман-а сенга? Аммо билиб қўй, шу сафар ҳам мени ноумид қайтарсанг... сендақа жигарим йўқ! Поччанг тирик бўлганида эди... шунақа қилиб сарсон-саргардон бўлмасдим... - дея кўзларига ёш олди.

Носир ака қотиб қолди. Базўр: "Ундай деманг, опа", - деди. Кейин бироз мулоҳаза қилиб туриб... "розиман", деб юборганини билмай қолди.

Опа-уканинг тортишувини бир четда жимгина кузатиб ўтирган Чўлпоной опа эрининг чиқарган қароридан бир сесканиб тушди. Бунинг сабаби бор, албатта. Ўғғли-ку яхши йигит, аммо... қайнопасининг феъли оғғир. Доим бир нимадан норозидай асабийлашгани-асабийлашган. Тирноқ остидан кир қидириши-чи?.. Бу уйга келин бўлиб тушганида ҳам шу опаси бошига не кунларни солмаган. Биттагина укамни "иссиқ-совуқ" қилиб ўзингга қаратиб олгансан, топганини еб ўтирибсан, дея янги келинчакка қўл ҳам кўтарганди. Лекин Чўлпоной опа сабр-бардоши, чиройли хулқи билан ҳамма қийинчиликларни енгиб ўтган. Ундай кунлар ортда қолгунча жонида-жон қолмади. Энди яна, шу аёл билан боғғланадими? Кўзининг қорачиғғи бўлган дилбандини ўз қўллари билан унга топширадими?! Энди нима қилади, қандай кўргулик бу?

Йигирма беш йилдан буён эрининг гапини икки қилмай, айтганини бажариб келганди. Энди-чи? Энди қандай қилиб эрига эътироз билдиради? Бу сафар ҳам жимгина бўйин эгиб, рози бўлишдан ўзга чораси борми унинг?! Ҳа, эр юзига тик боқиш Чўлпоной опанинг тарбиясига хос эмас. Шунинг учун Аллоҳдан қайнопасига инсоф, қизига эса бахт сўраб, дуо қилишдан ўзга чораси йўқ унинг...

...Эрта баҳор катта тўй бўлди. Нилуфар эса янги оилага, у ернинг муҳитига кўникиб кетармикинман, деб юрагига ғғулғғула тушди. Онаси келинчак қизини бир четга тортиб, унга яхшилаб уқтирди: "қизим, сенинг ҳам орзу-умидларинг бор эди. Ўша ҳамма яхши ниятларинг билан энди бошқа хонадонга қадам қўясан. Ишқилиб, тушган жойингда азиз бўлгин, илдиз отиб, бир умрга ўрнашиб қолгин. Амманг бегона эмас, унинг кўнглига йўл топ. Куёвим - Асрорбекни ҳурмат қил, меҳрини қозон, болам. Мана, мендан ўрнак ол, қизим. Ҳамиша дадажонинг айтган сўзини бажарардим. Нима деса "хўп" дердим...Турмуш шунақа болам. Сен билан менинг айтганимиз бўлавермайди экан. Бардам бўл..."

Нилуфар волидасининг кўзларига тўлган жиққа ёшни кўриб, эзилиб кетди. Сўнг қўлларидан тутиб: "Хотиржам бўлинг, онажон. Сиз айтганингиздай бўлади, юзингизни ерга қаратмайман..." - дея таскин берди...

(Давоми бор)

Сурайё ШАРОПОВА,

Избоскан қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди