ҲУДУДИЙ СЕМИНАР
Балиқчи туманида "Республикада ижтимоий-маънавий муҳитни соғғломлаштириш, ёшлар тарбияси билан шуғғулланиш самарадорлигини оширишда маҳалла фуқаролар йиғғинлари диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг вазифалари" мавзусида республика ҳудудий ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Балиқчи, Олтинкўл, Бўз, Шаҳрихон ва Улуғғнор туманлари МФЙ маслаҳатчилари иштирок этдилар.
Семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова олиб борди. Семинар ишида Республика хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари О. Парпибоева, "Маҳалла" ҳайрия жамғғармаси республика Бошқаруви раисининг ўринбосари Р. Шералиев ҳамда вилоят прокуратураси, ички ишлар, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, соғғлиқни сақлаш бошқармалари, олийгоҳларнинг малакали мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Бешта йўналиш бўйича ташкил этилган семинарда маслаҳатчилар олган билимлари доирасида тест синовларидан ўтдилар.
Тадбир якунида кўрилган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|