Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

Илмий - амалий анжуман

Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 528 йиллигига бағғишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда адабиёт ихлосмандлари, ўқувчи ва талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, республикамиз пойтахтидан ташриф буюрган адабиётшунос олимлар иштирок этдилар.

Тадбир қатнашчилари Андижон шаҳар марказидаги улуғғ шоир номи билан аталувчи майдондаги Бобур ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шундан сўнг тадбир Боғғишамолдаги Бобур номли жамоат фонди биносида давом этди.

Жамоат фонди томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан фонд раиси З. Машрабов, Бобур ҳаёти ва ижоди, Бобур шахсининг улуғғлиги, шоирнинг адабий мероси ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саййид ва бошқа олимлар Бобур ижодининг турли қирралари ва ўзига хос жиҳатлари хусусида гапирдилар.

Тадбир сўнггида шоир ҳаёти ва ижоди бўйича Бобур қомусини тайёрлаш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Ўтказилган мазкур анжуман ўзбек адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган улуғғ шоирга халқимизнинг юксак эҳтироми намунасидир.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди