Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА

НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР

ТАШАББУСКОР, ТАШКИЛОТЧИ ВА АЪЛОЧИ

Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультети 3-босқичида таҳсил олаётган Гузалия Нугманхўжаева ҳақида илиқ сўзларни айтиш жоиз. Чунки у илмга чанқоқ, орзу-ниятлари тоза, фақат яратиш, кашф этиш иштиёқи билан яшаётган ёшлардан бири.

Унинг интилишлари, тиришқоқлиги бесамар кетмаётганидан эса қувониш мумкин. Дарҳақиқат, Гузалияда ўзига хос қобилият бор. Бу даставвал у мактаб ўқувчиси пайтида намоён бўлган. Ўшанда (2004 йил) Гузалия "Москва маданий ёдгорликлари болалар нигоҳида" болалар ижодиёти Халқаро фестивалида қатнашиб, "Сурат кўрик-танлови" йўналиши ғғолиби бўлган эди.

Илк изланишларининг самараси қувончли бўлганидан руҳланган Гузалияда бора-бора ташкилотчилик, етакчилик қобилияти шаклланди. Унда тил ўрганишга иштиёқ кучайди. Ўз она тилидан ташқари, рус, татар, инглиз тилларини севиб ўрганди. Бу жараён эса уни ўз-ўзидан тил соҳаси мутахассислигини эгаллашга ундади. Шу боис, Андижон давлат университети қошидаги 4-академик лицейга кириб ўқиди.

Ўқиш даври Гузалия учун ниҳоятда завқли, қизиқарли, албатта, тил ўрганиши учун фойдали бўлди. Гузалия фанларни чуқур ўрганиш билан бир қаторда, жамоатчилик ва ташкилотчилик ишларида фаол қатнашди. Иқтидорли ёшлар сафига қўшилди. Ижтимоий лойиҳалар устида ишлади. Тез орада у вилоятдаги "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари марказида "Таълим" йўналиши бўйича танилди. Ҳозир мазкур йўналишнинг лидери сифатида фаолият юритмоқда.

Гузалия Нугманхўжаева бизга энг зукко, энг билимдон, энг иқтидорли, изланиш ва интилишдан чарчамайдиган замондошдир. Замондошимизнинг истиқболга тикаётган нигоҳлари теран ва истиқболдан кутаётган ниятлари катта. Ана шу катта ниятларидан бири Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари қаторидан ўрин эгаллаш. У бугун таълим йўналиши бўйича мукофотга номзодлар сафида турибди. Унга бу борада омад ёр бўлишини истаймиз.

Маҳфуза НОРБОЕВА.

ИЗЛАНУВЧАН ТАЛАБА

Деҳқонова Гулбаҳор - 1990 йили Шаҳрихон туманида туғғилган. Айни пайтда Андижон давлат университетининг филология факультети талабаси.

Бугунги кун ёшлари илмга чанқоқ. Ўқиб-ўрганишдан толмайди. Гулбаҳор ҳам ёшлигидан китоб шайдоси. Айниқса, адабиётга, шеъриятга ихлоси баланд. Мактабда ўқиётган чоғғидаёқ шеърлари туман газетаси - "Янги ҳаёт"да чоп этила бошлаган. Шаҳрихон педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида Гулбаҳор аъло ўқиши, истеъдоди билан тенгқурларига ўрнак бўлди. Унинг ўз устида ишлаши, ўқиб-ўрганиши орзу-истаклари сари етаклади. Инсонда билим, интилиш бўлса, у рўёбини топиши, шубҳасиз. Гулбаҳор АДУнинг филология факультети талабаси номига эришгач ҳам тиниб-тинчимаяпти. У ўқиш билан бирга устози педагогика фанлари доктори Шоҳида Юсупова раҳбарлигида "Она тили ўқитиш жараёнида модал сўзларнинг ўрни" мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда.

Турли адабий анжуманларда қилган маърузалари, илмий мақолалари тўпламларга киритилди. "Субъектив баҳо муносабатининг она тили тилшунослигидаги ўрни" мақоласи эса "Филологиянинг долзарб муаммолари" тўпламига, "Модалликни ўргатиш методи" мавзусидаги илмий мақоласи эса "Илм уммонидан қатралар" тўпламидан жой олди.

Гулбаҳорнинг бундай изланишлари унинг кўплаб муваффақиятларида янада ёрқин кўзга ташланади.

Гулбаҳор яхшигина ижодкор-қаламкаш сифатида ҳам устозлари назарига тушган. Унинг "Ҳаёт" нашриёти томонидан чоп этилган "Бахтли бўламан" шеърий тўплами (2010) устозлар, мухлислар томонидан илиқ қарши олинди.

Ҳа, иқтидорли қаламкаш, изланувчан талаба Гулбаҳор Деҳқонованинг илм уммони сари ташлаган қадами хайрли бўлиши шубҳасиздир.

ЗУМРАДХОН.

КЕЛАЖАККА ИШОНЧ

Бу йилги Зулфияхоним қизлари орасида, яъни, номзодлар рўйхатида Зийнатхон Одилованинг ҳам исми шарифи бор. Зийнатхон Андижон шаҳрида туғғилган. У Олтинкўл туманидаги 10-мактабда ўқиди. 2008 йили мактабни имтиёзли тамомлаб, Андижон давлат университети қошидаги 4-академик лицейга ўқишга қабул қилинди. Зийнатхон тарихни севади. Шунинг учун ҳам кўпроқ вақтини шу фанга бағғишлайди. Унинг чуқур билим олишида академик лицейнинг тарих фани ўқитувчиси Шерзодбек Ас-қаровнинг ҳиссаси катта.

З. Одилова лицейда ўқиш жараёнида фан олимпиадалари ҳамда турли кўрик-танловларда иштирок этиб, муваффақият қозонган. "Лицей маликаси" ва "Кийиниш маданияти" танловларида учинчи, ўз гуруҳи билан заковат ва волейбол мусобақаларида эса иккинчи ўринни эгаллади.

2010 йили тарих фанидан олимпиаданинг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни олишга муваффақ бўлди. Бу эса унинг бира-тўла Зулфия номидаги Давлат мукофотининг вилоят босқичида иштирок этишига замин яратди. қаҳрамонимиз нафақат тарих фанини севади, балки дарсдан бўш пайтларида турли мавзуларда шеърлар машқ қилади, шахмат ўйнайди, чеварлик билан шуғғулланади. Инглиз тилига бўлган қизиқиши эса катта. Унинг орзуси келажакда яхши таржимон бўлиш.

Зийнатхон ибратли оила фарзанди. Отаси Баҳодир ака - банк ходими, онаси Муқаддасхон - ҳамшира, укаси Шерзодбек - коллеж талабаси.

З.Одилова Зулфия номидаги Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича номзод бўлди. Унинг тарих фани бўйича изланишлари устозлари эътиборига тушган. У келажакда албатта ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонади.

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди