Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ЯҚИН КЎМАКЧИ, ИШОНЧЛИ ҲАМКОР

Ўзбекистон молия бозорида ўз ўрнига эга бўлган "Ҳамкорбанк" ОАТБ томонидан республикамизнинг деярли барча ҳудудларини қамраб олган 26 та филиал, 150 га яқин минибанклар орқали мижозларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, "Ҳамкорбанк"нинг Шаҳрихон филиалида амалга оширилаётган ишлар хусусида филиал раҳбари Дурбек Абдураҳмонов билан суҳбатда бўлдик.

- Банк томонидан ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган молиявий кўмаклар хусусида тўхталсангиз?

- Бизнинг Шаҳрихон филиалимиз 1994 йилдан иш бошлаган. Айни кунда уч мингдан ортиқ мижозларга юқори савияда турли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Фаолиятимизда Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари, қолаверса, "Банклар ва банк фаолияти тўғғрисида", "Микромолиялаш тўғғрисида", "Истеъмол кредити тўғғрисида"ги қонунлар муҳим дастуриламал бўлмоқда. Якунланган йилда 650 нафар фуқароларга 935,0 миллион сўмлик истеъмол, ипотека ва микрокредитлар ажратилди. қишлоқ жойларида маиший хизмат ва сервис соҳасини ривожлантиришга 180 миллион сўмдан зиёдроқ, иссиқхоналар ташкил қилишга 40 миллион, минитехнологиялар харид қилишга эса 1 млрд. 500 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратди. Бундан ташқари, банкнинг мижозларга кўрсатган 611,6 миллион сўмлик лизинг хизматлари ҳисобига 60 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилди.

- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида тадбиркорларга кредитлар бериш қандай тартибда йўлга қўйилди?

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғғрисида"ги ПФ 3434-сонли фармонига асосан, филиалда ҳисоб рақами очиб, фаолият юритаётган 65 нафар тадбиркор аёлга 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра, 9 млдр. 34 миллион сўм кредит берилди. Бу билан 78 та янги ишчи ўринлари яратилди. Уларнинг 23 нафари тикувчилик, 30 нафари савдо-сотиқ, 12 нафари чеварлик йўналишида фаолият олиб бормоқда. Олинган кредитлар ҳисобига тадбиркорлар нафақат янги иш ўринларини яратмоқдалар, балки фаолиятлари ҳажми ва кўламини оширишга эришмоқдалар.

- Тадбиркорлар, умуман аҳолининг турли маҳсулотлар, буюм ва жиҳозлар сотиб олишларида истеъмол кредити жуда қўл келмоқда. Истеъмол кредитлари уларнинг эҳтиёжини қондириш, фаолиятларини кенгайтиришда қандай роль ўйнамоқда?

- Шаҳрихон азалдан тадбиркор ва ҳунармандлар юрти бўлган. Шу боис ҳам истеъмол кредитларига бўлган талаб анча юқори. Бу борада олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз натижасида мижозларга кўнгилдагидек хизмат кўрсатилмоқда. Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар бир оила учун доимий ҳамда ишончли даромад манбалари яратишга, халқимиз фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Берилаётган кредитлардан эса мақсадли фойдаланиляпти, албатта. Масалан, "Рашк Милк" масъулияти чекланган жамияти 2 та кредит лойиҳаси орқали иш фаолиятини янада кенгайтирди. Биринчи кредит лойиҳа бўйича 2005-2008 йиллар мобайнида сут маҳсулотларини қайта ишловчи дастгоҳлар сотиб олиб, маҳсулот сифатини ҳамда маҳсулот турларини оширишга эришди. Иш ҳажмининг ортиши эвазига жамиятда ишловчилар сони 20 нафардан 48 нафарга кўпайди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури иккитадан, 8-9 хил турга кўпайди. Жамият 2008-2010 йиллар мобайнида иккинчи кредит лойиҳаси бўйича қурилиш хом ашёси ҳисобланган "сендвич панеллари" ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида банкдан 850 минг АқШ доллари миқдорида кредит олиб, ўз фаолиятларини янада кенгайтирди. Натижада 15 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилди. Бугунги кунда жамиятда ишлаб чиқарилаётган замонавий, сифатли маҳсулотлар кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Мавжудахон Маматохунова раҳбарлигидаги "Шаҳрихон шуҳрати" хусусий корхонаси тикувчилик фаолияти билан анчадан буён шуғғулланиб келади. Ҳозир корхонада болалар қишки мавсумий курткаси тайёрланиб, ўқув таъминот корхонасига етказиб берилмоқда. Олинган кредит асосида иш ҳажмининг кенгайиши ҳисобига корхонада 15 нафар қиз иш билан таъминланди.

Назармаҳрам қишлоғғидаги "Ўткир Ҳошимовлар оиласи" деҳқон хўжалиги чорва ҳайвонлари сотиб олиш учун банкдан 30 миллион сўм кредит олиб, чорвачилик фаолиятини кенгайтирдилар.

- Юқорида айтиб ўтилганидек, банк хизмати ва берилаётган кредитлар мижозларни қониқтиряптими?

- "Ҳамкорбанк" туман филиали аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун ҳар бир хона- донига кириб боришга, оилалар даромадини ошириш, уларнинг фаровонликка эришиши учун ҳар бир оилага яқин кўмакчи бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бугун аксарият мижозларимиз банк хизматидан мамнун бўлмоқдалар. Шу ўринда айтиш жоизки, банкимиз билан ҳамкорлик қилган киши, айниқса, тадбиркорлар асло ютқазмайди. Банкимиз уларнинг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкори бўлади. Хизматимиз туфайли уларнинг ҳожати чиқиб, биздан миннатдор бўлса, бу бизни янада шижоат билан ишлашга ундайди.

- Суҳбатингиз учун раҳмат!

Суҳбатдош:

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди