Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ТАЪЛИМДА АМАЛИЁТЧИ-ПСИХОЛОГНИНГ РОЛИ

Мамлакатимизда Мустақиллик йилларида мажбурий таълим жорий этилган. Бу эса ёш авлод билимини оширишнинг самарали усулидир.

Бугун таълимнинг глобаллашуви, ишлаб чиқариш жараёнининг тезлашуви ҳамда ижтимоий эҳтиёжларнинг тобора ортиб бориши кузатилмоқда. Бу ҳолат асосан касб-ҳунар коллежларида яққол кўзга ташланмоқда. Касб-ҳунар коллежларида ўқувчи ҳам билим олади, ҳам ўзи ёқтирган касб сирларини ўрганади. Бу вақтда у дуч келадиган қийинчиликларни бартараф этишда психологик хизмат фойда беради. Бу жаҳон таълими тажрибасида тасдиқлангандир.

Шу маънода, касб-ҳунар коллежларида фаолият юритаётган амалиётчи психологлар ўз касбий маҳоратларини таълим соҳасидаги муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этишга сарфлашларини давр тақозо этади. Буни амалга ошириш учун эса амалиётчи психологдан умумий педагогик, психологик ва услубий билимларни пухта ўзлаштириш, мазкур соҳалар бўйича қўлга киритилаётган ютуқлардан хабардор бўлиб бориш, таълим психологик хизматининг муҳим йўналишлари бўйича амалий фаолиятни ташкил этишда кўникма ва малакага эга бўлиш керак бўлади.

Амалиётчи психолог ўз иш самарадорлигини оширишда қуйидаги мезонларни билиши мақсадга мувофиқдир.

- коллежда соғғлом психологик муҳитни яратишга ҳаракат қилиш;

- оила, таълим муассасаси ва кенг жамоатчилик ўртасидаги педагогик ҳамкорликни қарор топтиришга эришиш;

- коллеждаги салбий ҳолатлар - ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг пастлиги, дарсларда иштирок этмасликлари, улар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар, педагоглар жамоаси, ўқитувчи-ўқувчилар ўртасидаги тафовутлар, ўқувчилар томонидан тартиб ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир бўлишининг олдини олиш ва бартараф этишда фаол бўлиш;

- коллежда таълим олаётган ўқувчилардаги қобилият ва иқтидорни аниқлаш, ривожлантириш, бундан ташқари, индивидуал ишларнинг йўлга қўйилишига психологик таъсир кўрсатиш;

- ҳар бир руҳий тушкунлик ҳолатидаги ўқувчиларда салбий психологик таъсирларни бартараф этишга ҳаракат қилиш;

- ўқувчиларнинг иқтидорларини инобатга олган ҳолда, уларни касбга йўналтиришни амалга ошириш.

Мазкур мезонлар бўйича коллеж амалиётчи психологи фаолиятининг самараси сезилади. Юқорида тавсия этилган мезонлар асосида фаолиятни тўғғри ташкил этиш учун амалиётчи психологларга яна тақвимий иш режа, кундалик ҳисобот дафтари, "Иқтидорли ўқувчилар", "Суст ўзлаштирувчи ўқувчилар", "Алоҳида тарбияга муҳтож ўқувчилар", "Ота-оналар билан суҳбат", "Ёш ва тажрибали ўқитувчилар билан суҳбат" каби алоқа дафтарлари юритиш тавсия этилади. Ҳар бир ўқувчининг руҳий, ҳиссий, ижтимоий ва ўзига хос шахси билан яқинроқ танишиш мақсадида "Ўқувчининг шахс картаси"ни жорий этишнинг аҳамияти катта эканлигини алоҳида эътироф этамиз...

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, амалиётчи психолог вазифаси масъулиятли лавозим бўлиб, у коллежларда таълим-тарбия, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва ташкилий соҳаларнинг барчасига етиб бориши ва ўз таъсирини ўтказиши талаб этилади. Умуман олганда, таълим муассасалари амалиётчи психологларининг асосий вазифаси комил инсонларни шакллантиришда ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишдан иборатдир.

Дилдора АБДУЛЛАЖОНОВА,

Андижон педагогика коллежининг махсус фанлар кафедраси мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди