Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

МАЪНАВИЯТ САБОҒИ

ҚАЙНОНА БЎЛИШ ИЛМИ

ТУРСИНОЙ СОДИҚОВА

Одам Ато билан Момо Ҳаво бир-бирларини кўрдилар ва ўзаро маъқул келдилар. Аммо Жаброил алайҳиссаломга "никоҳ қилмагунча кўришмай турсинлар" деган ваҳий келди. Сўнг инсоният тарихида биринчи никоҳ ўқилди ва уни Жаброил (а.с.) ўқиди. "Гувоҳликка эса Ўзим ўтаман", - деди Ҳақ таоло. Демак, ёдимизда бўлсинки, ҳар бир никоҳда Яратганнинг Ўзи гувоҳдир.

Яна Ҳадиси шарифда "Ўзи рухсат берган ишлар ичида Аллоҳнинг энг ёмон кўрадигани талоқдир" дейилган. Оила Аллоҳ тузган муқаддас уюшмадир. Шунинг учун ҳар бора талоқ сўзи янграганда Арши аъло ларзага келар экан. Бу - Яратган безовта бўлди, норизо бўлди, деган гап. Бу - бандаси у дунё-ю, бу дунёда бунинг учун жавоб беради, деган гап. Бундан ҳар кимни Ўзи асрасин.

қўйнимиздан эндигина учирма бўлган, ҳали юрагига ғғулу солиб турган ғғўр болаларимиз бу нозикчиликни қандай ҳис қилсинлар! Янги оила янги кўчат эканлиги, унга зийрак боғғбон даркорлиги, боғғларнинг пайҳон бўлмаслиги парваришга боғғлиқ эканлигини бу жовдираган ёшлар қайдан билсин? Худди шу жараёнга жавобгар, оталик-оналик мартабасига сайланган бизлармиз-ку! Ўша боғғбон биз-ку! Ва бу боғғбонликка йиллаб дуолар қилиб, зўрғға етишдик-ку! Агар бизнинг гувоҳлигимизда, кўз ўнгимизда оилалар бузилар экан, гуноҳи айниқса, биз - оналарнинг бўйнидадир, биродар!

***

Фарзанд деган буюк неъмат саодатманд кишиларгагина насиб этади. Одамдан одам бино бўлиши такрори йўқ инқилоб! қошу кўзи, феълу атвори, ҳаттоки, овозигача ўзингга ўхшаб турган бу мавжудот жонингнинг парчасидир. У ёнингда турса, жисму жонинг бутун. Нари кетса, яримтасан! Фарзандли оилалардаги ажрим уларнинг келажаги учун дунёнинг тўфонга тўлиши, қуёшнинг кўкдан ағғанаши, юракларнинг ўртасидан дарз кетишидир! Бир-биридан айрилган бу кишилар энди умрларининг охиригача нур кўрмай, совқотиб яшайдилар.

Бир шоира айтганидай, доим юракларига ёмғғир тўлиб туради. Боласи гулларнинг бўйини эмас, отасининг ҳидини соғғиниб яшайди. Отаси эса буюк-буюк мақсадларни эмас, боласининг кўзларини қидириб ўтади! Боласидан кетган отанинг ҳеч қачон қадди баланд бўлмагай, тирик етим ўсган ўғғлон ёки қиз ҳеч қачон чимилдиқда бахтли ўлтирмагай! Она бўлса, алласи ғғариб, оталикка етса, ҳамиша юрагини бир қуш чўқиб туради!

қайноналикка етиб, бу фожиаларнинг олдини ололмасак, ўз боламизнинг инини ўзимиз бутун сақлолмасак, Аллоҳнинг олдига қай юз билан борамиз? Боласининг уйи бузилишига сабаб бўлган она ўз фарзандининг уйини ўзи куйдирган қотил эмасми, мажнун эмасми?! Бу қисматга ҳеч қайсимизни йўлиқтирмасин, илоҳим!

***

қиз бола туғғилганидан бошлаб, ҳеч қайси ота-она: "Катта бўлса, мени боқади ёки менга у қилиб беради, бу қилиб беради" демайди. "Болам Худо хоҳласа, ақлли, энг чиройли қиз бўлади, энг яхши одамларга узатамиз, ўша ерда бахтли-тахтли бўлади", дея тилайди. Шу тарзда йигирма йил муттасил унинг ақлига ақл, жонига жон қўша-қўша, ўзлари бўрдай тўзиб борадилар. Бир қўл билан фарзандни парвариш қилсалар, бир қўл билан сандиққа сеп йиғғадилар. Ва буни завқу-шавқ, минг розилик билан қиладилар.

Бировнинг қизини келинликка олиб кетар экансиз, билингки, ота-онанинг йигирма йиллик ижодини, шунча йиллик умрини олиб кетяпсиз. Уларнинг орзу-умидларини, фарзандига ўтиб қолган жон томирини олиб кетяпсиз. қизлари вояга етгунча ота-онаси унга қўшилишиб хизматкор бўлдилар. У энди улғғайиб, хизматга яраб қолганда, ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир бўла қолдингиз-да, бировнинг бебаҳо боласини қайтиб бермасликка, умрбодга олиб кетяпсиз...

(Давоми бор).


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди