Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

ГИЁҲВАНДЛИК БАЛОСИ

АСР ВАБОСИ ИЛЛАТДИР

Кейинги пайтларда гиёҳвандлик билан боғғлиқ муаммолар кўпайиб бормоқда. Жаҳон ҳамжамиятининг "Аср вабоси"га қарши кескин курашишига қарамай, унинг домига тушиб қолаётганлар сони ортиб бормоқда.

Статистик маълумотларга қараганда, жаҳонда 500 миллиондан кўпроқ киши, яъни, дунё аҳолисининг салкам 10 фоизи гиёҳвандлик дардига мубтало бўлган. Шундан 40 миллионга яқини героин "ишқибози" ҳисобланади. Энг ачинарлиси шундаки, "оқ ажал" исканжасидагиларнинг 70 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади.

Инсоният ўзини ҳалокат ёқасига етакловчи оғғуга нега бунчалар ружу қўймоқда? Айтиш мумкинки, баъзи кишилардаги кайфу-сафога, оний лаззатланишга бўлган қизиқиш аввалига "бир мартагина мазасини то- тиш"дан бошланиб, кейинчалик батамом бу бало таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлади. Гиёҳвандларнинг аксарияти "дори"ни сотиб олишга пул тополмай ёки "заҳри қотил" таъсирида жиноят кўчасига кириб кетадилар.

Андижон темирйўл бекатидаги ТИИБ ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларни сотишда ва олиб юришда гумон қилиниб, ушланганларни мисол келтиришимиз мумкин. қўрғғонтепа шаҳар, Миришкор кўчасида яшовчи А.қосимов (исми, шарифи ўзгартирилган)2011 йил 20 январь куни Андижон темирйўл бекатидаги ТИИБ ЖК ва УЖККБ ходимлари томонидан ушланган ва унинг ёнида "марихуана" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.

2011 йилнинг 5 январь куни Андижон темирйўл бекатида Наманган тумани, Гирвон қишлоғғида яшовчи Х.Ходжаев (исми, шарифи ўзгартирилган) текширилганда, унинг ёнида ҳам гиёҳванд модда борлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланди. Ҳозир ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, гиёҳвандлик кишини ҳам жисмонан, ҳам руҳан мажруҳ этади. Унга мубтало бўлганлар, мўмай пул ишлашни ният қилганлар эртами кечми, шубҳасиз, қонун олдида жавоб берадилар.

И.АРЗИЕВ,

Андижон темирйўл бекатидаги ТИИБ, ВЕЁОХООГ инспектори, лейтенант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди