Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

БУГУННИНГ МУАММОСИ

ТАРБИЯСИ ОҒИР БОЛАЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Назокат ҳали ёш бўлишига қарамай, ота-онасининг розилиги билан турмушга узатилди. қиз 16 ёшга кирмаганлиги сабабли қонуний никоҳ қайд этилмади. Шаърий никоҳ билан кифояланган икки ёш катталар хоҳиш-иродасига кўра ҳаётларини боғғлашди. Кунлар ўтиб эса Назокатга кўз очиб кўрган турмуш ўртоғғи аслида ким эканлиги намоён бўла бошлади. Машрабнинг ичкиликка муккасидан кетиб, кўчаларда жанжаллашиб, "текканга тегиб, тегмаганга тош отиб" юриши ва охир-оқибатда ёш туриб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг турли моддалари билан судланиб, бир неча маротаба қамалиб чиққанлигини ҳам Назокат ҳаёт сўқмоқларидаги синов, деб қабул қилди.

Аммо Машрабнинг хурмача қилиқлари тобора ортиб борарди. Бу хатти-ҳаракатлари эса бирин-кетин дунёга келган фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатди. Хўрлашлар ва калтаклар зарбидан сабр косаси тўлиб -тошган аёл эри билан ажрашди. Ижарада яшаб бўлса-да, фарзандларини ўзи тарбиялаб, оёққа турғғазишга аҳд қилди.

Бироқ фарзандларини тарбиялаш, таъминлаш ва уларга етарли шароит яратиш учун кеча-ю кундуз тиним билмай ишлашга ишлади-ю, фарзандларининг ахлоқ-одоби, маънавиятини шакллантиришга кучи етмай қолди. Оқибат шу даражага етиб бордики, Назокатнинг уй сотиб олмоқчи бўлиб, анчадан буён тўплаётган пуллари озайиб кета бошлади. қизи Нозима сўроқсиз онасининг пулларини олиб, ўзбошимчалик билан уйдан чиқиб кетиши, кўплаб ёлғғонлар тўқиши, дуч келган жойларда тунаб, дайдиб юришга одатланиб қолаётганлиги натижасида тарбияси оғғир болалар рўйҳатига тушди...

Афсуски, бу тарбияси оғғир болаларнинг битта мисоли. Ундайлар эса ҳаётимизда кўплаб учрайди. Буларни кўрганда беихтиёр ўйланасан киши. "Хўш, тарбияси оғғир болалар қаердан пайдо бўлади ўзи?" деган савол миянгда чарх уради. Демак, тарбияси оғғир болаларни ажрашган оилалар ёки ўзлари маънан носоғғлом ота-оналар вужудга келтиришмоқда. Ваҳоланки, барқарор оилада, соғғлом муҳит яратилган оилада, тар-бияли ота-она назоратида ҳеч қачон тарбиясиз бола ўсмайди. Буни ҳар бир ота-она тўғғри англаб етмоғғи зарур.

Шу маънода, аксарият ажрашган оилалар фарзандларининг аччиқ қисматлари, уларнинг билиб-билмай ёки ота-оналаридан ўч олиш учун қилаётган ножўя ҳаракатларидан аён бўладики, тарбияси оғғир болалар жамиятимиздаги "оғғриқ нуқталар"га айланиб бораётир. Шунинг учун ёшларимиз жиддий ўйлаб турмуш қуришлари, ажрашиш олдидан эса фар- зандлари тақдири ҳақида муло-ҳаза қилишлари зарурдир.

Р.АЛИМОВ,

Андижон шаҳар, ИИБ вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси инспектори, капитан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди