Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

АЙТОЛМАГАН РОЗИМ БОР

Ҳижрон дунёсида яшаяпман. Юрагимда армон, қалбимда айтолмаган тилак мени қийнайди. Сиз билан сўнгги бор учрашганимда тилимда чўғғдек тутиб турган бир жумлани айтолмаганимга афсусланаман. Мен Сизга омад, мансаб ҳамда тинчлик сўрабман-у, бахт сўраш ёдимга келмабди. Бошимни эгганча ортимга қайтар эканман, биринчи бор дунёни бузиб юборгудек алфозда йиғғлагим келди. Фақат... уялдим. Ўша бир-биримизни ажратиб, таскин топган одамлардан уялдим...

Мағғрурона қадам босар эканман, кўнглим девори нураётганини ҳис қилдим-да, йўлда давом этдим. Балки, ўшанда буларнинг барчаси ёлғғон, мен фақат Сизга ишонаман, дейишимни кутгандирсиз?..

Ҳа, рост, Сиз ҳақсиз. Мен муҳаббатим ва келажагим учун курашолмадим. Чунки менинг қанотларимни қайириб, учолмайдиган қушдек қилиб қўйишганди. Начора, ўша иродасизлигим жабрини бир умр тортишга маҳкум бир ожиза қизман. Сизнинг муҳаббатингиз уволига қолган ҳимоясиз гулман...

Дурдона ДИЛРОЗ,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди