Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

ҚАТРА

АБАДИЙ ҚОЛГАН МУҲАББАТ

Бугун ҳар иккимиз бутунлай бошқа-бошқа қирғғоқлардамиз. Энди Сизнинг ҳам, менинг ҳам ўз ҳаётимиз бор. Лекин қалбларимизда қолган ўша ширин лаҳзалардаги хотиралар иккаламизни ҳам бирдек таъқиб этишини ўйлаб ҳам кўрмаган эканмиз.

...Мен Сизни ҳамиша ўйлайман. Бир дам бўлсин хаёлимдан чиқариб юборолмайман. Чунки ҳаётимнинг энг гўзал онлари Сиз билан кечган. Ҳижрон азобини тортаётган дамларда ўзимга-ўзим савол бераман: "Нима учун бахтимни, муҳаббатимни ҳимоя қилмадим? Севгим учун нега курашмадим?" Билмадим... қалбимизга меҳмон бўлиб кириб келган ишқ ўтини ўткинчи бир ҳолатга йўйдикми?

Йўқ, азизим! Ундай эмас, биз... биз севгимизни асраш учун ҳам жимгина туравердик. Ўзгалар бизнинг тақдиримизни хал этаётган бир пайтда сукут сақладик. Чунки Сиз ва мен андиша отлиғғ туйғғуни ҳамма нарсадан устун қўйдик. Юрагимиздаги муҳаббатимиз юракларимизда қолиб кетаверди...

Начора! Ҳаётда фақат олдинга қадам босиш бор экан, ортга эса йўл йўқ. Шунинг учун ҳам севгимиз армонга айланди.

Баъзида ёлғғизликдан қочиш илинжида ташқарига, одамлар орасига отилиб чиқаман ва... Сизни улар орасидан излайман. Ҳеч бўлмаганда Сизнинг тимсолингизда ўзгаларни кўрарман, дея... Афсуски, топа олмайман, балки Сизга ўхшаш чеҳрани тополмасам ҳам керак. Боиси, Сиз мен учун ягонасиз.

Тақдир тақозо этиб, агар қошимга келганингизда ҳам Сиз билан энди юзма-юз туриб сўзлашолмаслигимни биламан, лекин қандайдир ҳис мени мудом Сиз томон ундайди.

Муҳаббатимиз пок эди ва поклигича юракларимизда гав-ҳардек абадий сақланиб қолаверади, деб умид қиламан...

Маҳфуза ШАРОБИДДИНОВА,

Андижон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди