Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

ЁМОНЛИКНИНГ КАЛИТИ ДУНЁНИ СЕВИШЛИКДИР

Аллоҳ таоло бандаларига мол-давлат, мансаб-мартаба берар экан, бу неъматларнинг қадрига етармикан ёки хою-ҳавасга берилиб, охиратни унутармикан, дея имтиҳон қилади. Бойлик ва фақирлик кишига неъмат ёки азобларнинг сабаби ҳам бўлиши мумкин.

Чунки инсонлар бу нарсалар билан синалади. Бойлик Аллоҳнинг бир омонати бўлиб, инсон уни савоб ва эзгу ишлар учун сарфласа, Жаннатни топиш учун восита бўлиши мумкин. Бу улуғғ неъматдир. Фақирлик эса гуноҳларга етакловчи ишлардан қайтарса, охиратни топиш учун талабгорликни орттирса, яхши амалларни қилишга илҳомлантирса, ҳар қандай бойликдан афзалдир.

"Ҳадиси қудсий"да Тангри таоло дебдур: "Мен мол ва дунёга махфий амр қилдимки, эй дунё, сен менинг дўст бандаларимга хор ва эътиборсиз бўлгин, токи, уларнинг меҳр-муҳаббатлари сенга эмас, менга мойил бўлсин".

Аллоҳ таоло дунёни восита қилиб беради. Нимага восита бўлса, шунинг ҳукмини олади. Кўп инсонлар дунёни ёмонликларга ва гуноҳларга восита қиладилар. Аммо охиратни қозонтирган дунё ёмон эмасдир, балки дунёга ружу қўйганларнинг ўзлари адашганлардир.

Ҳазрати пайғғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.)насиҳат қилиб дебдурлар: "Ким дунёга катта аҳамият бериб тонг оттирса, Аллоҳ унинг қалбига уч нарсани боғғлаб қўяди: 1.Ғамдан ҳеч узилмайди. 2. Машғғулликдан ажралмайди. 3.Камбағғаллиги тугамайди. Шунингдек, Расули Акрам (с.а.в.) айтадиларки: "Агар Аллоҳ сенга мол-дунё берса, устингдан олари кўринсин. Чунки, Тангри таоло бандасининг устида берган неъмати таъсирининг кўринишини яхши кўради. Ҳақ таоло банданинг хор бўлишини ва ўзини хорликка солганини яхши кўрмайди".

Ривоят қилибдурларки, бир куни Увайс Коронийга дедилар: "Эй Аллоҳнинг қули, сенга яқин жойда бир киши бор. Ўттиз йилдирки, ўзига мозор қазиб қўйган. Кафанга ўраниб, кеча-ю кундуз йиғғлайди.

Ҳазрати Увайс бориб кўрсаларки, у одам ночор бир аҳволда, кўз ёшлари дарёдек оқиб, руҳсиз бир жасаддек ётибди. Бу ҳолни кўрган Увайс Короний чидай олмай: "Эй, ҳақдан бехабар, ғғофил банда! Бу қандай бебахтликки, ўттиз йилдан буён мозор ва кафанга тикилиб, азиз умринг-ни ўтказибсан? Бу икки нарса парда бўлиб, сени Аллоҳ дийдоридан маҳрум қилмоқда. Иккови гўёки йўлдан оздирувчи бут бўлиб, ҳақиқат юзини тўсиб қўйибди. Бу аҳволда мақсадингга эриша олмайсан. Бу каби мурдор нарсалардан воз кечишинг керакки, руҳингда ҳақиқат эшиги очилсин", деди.

Увайс Короний ҳазратларининг сўзларини эшитгач, ул одамнинг руҳида бир ғғалаён пайдо бўлиб, қалбида ҳақиқат учқуни порлаб, кўзлари чақнаб кетибди. Шунда у зот дебдурлар: "Бундан ибрат олингларки, ҳатто, мозор ва кафанки бир ҳижоб ва парда ҳосил қилса, дунё зийнатларига кўнгил қўйганларнинг аҳволи қандай кечаркин?"

Расулуллоҳ (с.а.в.) дебдурлар: "Дунё ширин ва чиройлидир. Кимки ундан ўз ҳаққини олса, у одамга барака берилади. Аммо қанчадан-қанча нафсига берилиб, дунёга шўнғғиган одамлар борки, қиёмат куни фақат оташи дўзахга сазовор бўлади".

"Ҳадиси қудсий"да марҳамат қилинади: "Буюк Аллоҳ азза ва жалла Довуд алайҳиссаломга ваҳий қилди: "Эй Довуд, дунё итлар тўпланиб талашган бир ўлаксага ўхшайди. Сен ҳам улар билан баробар талашишни хоҳлармидинг?"

Нақлдурки, бир куни Мусо алайҳиссалом бир жойдан ўтаётган эдилар. У ерда дуо ўқиб, йиғғлаётган одамни кўрди. қайтаётганларида ҳам кўрдиларки, у одам ҳануз йиғғлаб дуо қилмоқда эди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзларича: "Ё Роббий, банданг Сендан қўрқиб йиғғлаяпти" деб ўйладилар.

Ҳазрати Мусонинг кўнглидан шундай ўй ўтиши билан ваҳий келдики: "Эй Мусо, бу қулим дуо ўқиб йиғғлаётганида оққан кўз ёшлари билан мияси суюлиб оқиб кетса ҳам ва қўлларини дуо учун кўтариб, ҳолдан тойгунча тутиб турса ҳам уни афв этмайман, чунки у мени эмас дунёни севади. Менга эмас, моли-дунёга ишонади".

Дунё ана шундай гўзал ва севикли. Лекин бевафоки, ундан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Токи, Ҳақ йўлидан оздирмасин.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди