Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

Юртимизнинг тарихий гўшалари

АНДИЖОН ШАҲРИ ГУЗАРЛАРИ

ЧОР ГУЗАР

Ушбу гузар ҳозиргача ҳам йўқолмаган. Шаҳлогузардан бошланиб "Яланғғоч қўрғғон" (кейинги номи "Пиён бозор") томон очилган янги кўча Чор гузарни қирқиб ўтган. Худди шу ердан шарқда Азимҳожи номли (ҳозирги "Навоий") кўчасидан Остона гузар томон жанубга йўналган кўча билан кесишган (шунинг учун ҳам "Чор гузар" номини олган). Собиқ "Кигизчи" маҳаллалари ушбу гузар атрофида жойлашган эди.

Тахминан XVIII аср охирларида гузарда катта масжид-мадраса қурилган. Шаҳарнинг Бобур даврида машҳур бўлган қадимги "Намозгоҳ" масжиди XVI аср ўртасида рўй берган зилзилада бузилгач, унинг айрим қисмлари, жумладан, устун таги учун йўнилган, бўйи бир метрдан ортиқ катта тошлардан иккитаси ушбу масжид қурилишида ишлатилган (бу тошнинг биттаси "Шужоат" маҳалласидаги кичик масжидда сақланар эди. 2009 йили Бобур халқаро фонди идораси олдига олиб келиб ўрнатилди). Кейинги йиллари гузарларга эътибор қаратилаётгани муносабати билан "Чор гузар" ҳам анчагина ободлашиб қолди.

(Давоми бор).

Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди