Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

ИНСОН АНГЛАМАГАН МЎЪЖИЗАЛАР

ҚОР УЧҚУНЛАРИ ЭЗГУЛИК ВА ЁВУЗЛИКДИР

СУВ ҲИС қИЛА ОЛАДИМИ?

Қор учқунларининг барчаси бир хил, яъни, оппоқ ва юмшоқ деб ҳисобланса-да, аслида улар ҳеч қачон бир-бирини такрорламайдиган, бенуқсон бурчаклар ҳосил қилиб, ниҳоятда гўзал кўринишга эга бўлади. Асосийси, улар қишнинг даракчиси саналади. Қор учқунлари ўзлари билан ерга яхшилик ва ёмонликни олиб тушиши мумкин экан. Санкт-Петербурглик олимларнинг ярим асрлик тадқиқотлари ана шуни тасдиқлади.

Кейинги йилларда Япон олимлари сув яхшилик ва ёмонликни ҳис эта олиш хусусиятига эга, деган ғғояни исботлашга уринмоқдалар. Уларнинг фикрича, яхшиликка, чиройли сўзлар ва муносабатга нисбатан сувда ижобий ҳолатлар намоён бўлади. Аксинча, ёмонликларни қўзғғовчи, аҳмоқона, даҳшатли сўзлар орқали таъсир этилса, сув ғғалати тусга киради.

Ибодатга оид илоҳий ва чиройли сўзлар айтилиб, музлаткичга солинган идишдаги сув ажойиб манзарали, гўзал кўринишда музлаган бўлса, "Гитлер" ёки бирор салбий сўз ёзилган идишда қўйилган сув эса қийшиқ, ниҳоятда хунук кўринишда музлаган. Бу тажриба неча минг марта ўтказилганда ҳам ана шундай ҳолат такрорланаверган.

ҚОРГА ҚЎЙИЛГАН ТАШҲИС

қор, қор учқунларининг кўриниши борасида Япон олимларидан деярли ярим аср аввал А. Воейков номли Бош геофизика обсерваториясининг булутлар физикаси лабораторияси ходимлари томонидан бир неча йил давомида тажриба ва тадқиқотлар ўтказилган. Улар қор учқунларининг турли кўринишлари бўйича жуда кенг ва батафсил маълумотлар жамлаганлар. Юз минглаб фотосуратлар тайёрланган. Тўғғри, ўша даврда совет физиклари қор учқуни ёхуд сувнинг ҳис этиш, англаш хусусиятини эмас, балки, қор учқунининг формаси ва ҳолати орқали атмосферада юз бераётган жараёнлар ўрганилган.

Кўринишдан барча қор учқунлари худди бир хил, олти бурчакликка ўхшайди. Аслида эса улар юмалоқ, олти, ўн икки бурчакли, ёстиқсимон, томчисимон, игна шаклида, призмасимон бўлиши мумкин. Бу кўпроқ ҳароратга, атмосферанинг намлигига, булутдаги турли жараёнларнинг ўзаро таъсирига, шунингдек, қор учқунининг юзага келиши учун омил бўлувчи майда чанг "соринок" ларига боғғлиқдир.

- Ҳароратнинг тушиши ёки кўтарилиши натижасида қор учқунининг бир хил тарзда ўзгариб бориши кузатилади, - дея таъкидлайди лаборатория мудираси Юлия Довгалюк. Шу орқали, яъни, қор учқунларининг ўзгаришига қараб, атмосферадаги ифлосланиш даражаси, чангнинг қандай турлари мавжудлиги ўрганиб борилади.

Умуман, қор учқуни ҳажми булут қатламининг баландлигига боғғлиқ. У қанчалик юқоридан тушса, ҳажми катталашиб боради. Маълумотларга кўра, ХIХ- асрнинг охирида АқШнинг Монтани штатида энг йирик қор учқуни ёққанлиги қайд этилган. Унинг диаметри 40 см.ни, қалинлиги эса 20 см.ни ташкил этган. Москвада эса 1944 йилнинг баҳорида катта одамнинг кафти ҳажмидаги йирик қор ёққан.

ФИКРНИ ТОЗАЛАШ

Шимолий-ғғарбий техника университети профессори, Россия табиий фанлар академияси академиги Константин Комаровский ҳам япониялик олим Масаро Эмото сингари сув ташқи таъсирни ҳис этиш, тушуниш хусусиятига эга, деб ҳисоблайди. Сув коинотнинг, инсониятнинг ўй-фикрларини ўзига ўтказа олади, унда ижобий ёки салбий таъсир этиш қудрати мавжуд.

Петербурглик олимлар япониялик ҳамкасбларининг тажрибаларини жуда кўп бор такрорладилар. Тажриба турли жойларда ва ҳолатларда ўтказилди. Сувга сўз, ёзув, мусиқа, умуман, ҳар хил нарсалар орқали таъсир кўрсатилди. Натижа эса ўзгаришсиз қолаверди. Улар бирига "жаннат", яна бирига "дўзах" сўзи ёзилган иккита идишга сув қуйиб, музлаткичга қўядилар. Идишлардаги сув шубҳасиз, ана шу сўзлар маъносини англаган. Ижобий сўз ёзилган идишдаги сув жуда гўзал, бенуқсон нақшлардан иборат кўринишни олган, акси идишдаги сув эса ўта хунук, қўпол тарзда музлаган.

Ўтказилган бундай тажрибаларни бемаъни ва ўринсиз, деб ҳисоблаш нотўғғри бўларди. Чунки, инсон организмининг асосий қисми сувдан иборат эканлигини ҳисобга олсак, киши эшитаётган ва кўраётган воқеликка, яхши ва ёмон гапларга, қайғғу ва шодликка бефарқ бўлмаслигини англаш қийин эмас.

Худди қор учқунида бўлгани каби сув бизнинг қон лимфамизда, бош миямиз ва теримиз тўқималарида, умуман, танамизнинг барча қисмларида мавжуд. Шу боис ҳам илиқ сўз, чиройли мусиқа ёхуд эзгу фикрлар туфайли инсонда ижобий ҳолат шаклланади.

Илм-фан бундай таъсирнинг сабабини ҳозирча тушунтириб беролмайди. Лекин ўзаро алоқадорликни, мавжуд фактни инкор ҳам эта олмайди.

Бу нарса тафаккур бирламчи, эзгулик ва гўзаллик кишини соғғ-лом, ҳаётни жозибали бўлишини, нафрат ва ёмонлик эса турли хасталикларни, ўлимни келтиришини англатади.

Ахир, умримизнинг мазмуни ҳар бир сўзимизга, ҳаракатларимизга боғғлиқ эканлигини нафақат қор учқунлари, балки ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатмоқда.

"АИФ"дан қисқартирилган ҳолда

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди