Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 17.02.2011

ҲИКОЯ

ЖУРЪАТ

(Давоми. Боши ўтган сонда)

...Тўйига атиги уч ой бўлган келинчак уйида юм-юм йиғғлаб ўтирибди. Инжиқ қайнонасининг тор кўнглига йўл тополмай халак. Негадир у келин бўлиб тушганидан бери аммасининг қовоғғи очилиб юрганини ҳеч кўрмади. У аёл ҳамма нарсадан норози. қилган барча ишидан айб топади. Хатти-ҳаракатларидан қийиқ ахтараверади.

Бир куни навбатдаги ғғалвани бошлади.

- Бир қўл билан ўстирганим, қийналиб катта қилганим ёлғғиз боламга эга чиқдинг-а?! - деди астойдил келинини ёнига ўтқазволиб. - Мени ўғғлимга ёмонлаб, она-болани бир-биридан узоқлаштирмоқчимисан? Уйимга қадам босдинг-у, тинчимизни йўқотдинг-а?!

Нилуфар ўз аммасини таниёлмай қолди. Бундай ғғалвалардан безор бўлган келин ҳам охири "ёрилди".

- Нега бунақа гапларни гапирасиз, ойи?.. Нима ёмон иш қилдим, ахир?

- Писмиқсан! Индамаслардан қўрқ, дейишарди. Ўзи, аянг доим индамай иш битиришидан зериккандим-а! қиз бола аммасига ўхшайди, деб адашибман-да. Ўзимники, деб келин қилибман, сени. Янглишибман, янглишибман! "Онасини кўриб, қизини ол", деган гапларга эътибор қилмабман! Олма-олмадан ранг оларкан!

Нилуфар ич-этини еб ўтираверди. Миқ этмади.

қайнонасининг бўлмағғур даъволарига қарши бироз эътироз билдиришга хадди сиғғмади. Ундаги мўмин- қобиллик, ройишлик, ноҳақ ҳақоратларга жимгина бардош бериш хислатлари онаизоридан ўтган унга. қайнонасининг бемаъни гап-сўзларига кўп ҳам эътибор қилмай, уй юмушларини қилиб юраверади. "Сабр қилай, ахир, онамга сўз берганман", дея ўзига таскин берарди. Бегоналар тугул, ҳатто, ўз ота-онасига ҳам қайнонасининг зуғғумларидан шикоят қилишни хаёлига келтирмайди. Аксинча, хавотирда ўтирган онасини кўнглини хотиржам қилиш учун ёлғғон сўзлайди...

қайнонасининг кўнглини олай деб, Нилуфарнинг қилмаган иши қолмади. Фойдаси йўқ... Аммасининг тошдек қаттиқ юрагини юмшатолмади, бари бир. Куёви ҳам онасининг сўзини маъқуллайди. Онасининг ноҳақлигини кўриб-билиб турса ҳам Нилуфарга ён босолмайди. Ҳатто, сал нарсага жанжаллашиб, Нилуфарни тергашдан ўзини тиёлмайди. Она-бола ўзлари қолишса, мутлоқ бошқа одамга айланади...

Шунча гап-сўзлардан кейин куёви Нилуфарга:

- Хафа бўлмагин, Нилу... Ойимнинг олдида ёлғғондан уришиб қўйдим сени. Ўзинг биласан, уларнинг феъли шунақа... оғғир... Ёлғғон ишлатишдан бошқа чорам йўқ... - деди бамайлихотир.

Унинг бундай иккиюзламачилигини кўриб, Нилуфарнинг кўнглида куёвига нисбатан дилхиралик пайдо бўлди. Кейин унга ҳам алам қилиб деди:

- Мен ҳам одамман. Ҳеч бўлмаганда сиз мени тушунишингиз керак-ку? Ёлғғиз қолиб ўзаро гаплашаётганингизда ёнимни олсангиз бўлмайдими? Ҳатто, сиз билан ҳам суҳбатлашолмайман-а? Шунчалик ҳам бўладими?

Ҳа, ёмон одам ўнгланиши қийин экан. Ўғғли билан келини келишолмай қолишса, қайнонага ўша кун байрам бўлади. Севинчдан юзи порлайди...

Нилуфар оғғироёқ бўлди. Юраги остида янги бир вужуд шаклланаётганини сезиб, севиниб кетди. Зимис-тонга айланиб бораётган ҳаётига гўё чироқ ёнгандай, гўдагининг туғғилишини интизорлик билан кутарди. Унинг кўнглида, зора қайнонам неварасини кўриб, меҳр уйғғонса, дея умид қилди. Неварасини кўрганда мен билан иши ҳам бўлмай қолар, деган илинж бор эди.

Аммо... Аммо инсон ҳаётига бахтсизлик келса, кетма-кет келаркан. Вақти-соати келиб, Нилуфар фар-зандли ҳам бўлди. Бироқ унинг қувончлари тез хотима топди.

...Туғғруқхонада докторлар ҳадеганда Нилуфарга чақалоғғини кўрсатишмади. Кейин билса... унинг оёқ-қўли шол туғғилибди. Ногирон туғғилган фарзандини кўриб, Нилуфар аламдан "дод" деб юборди. Дунё кўзларига тор кўринди. Наилож! Бир кам дунё экан. Нилуфар бошига тушган мусибатга ҳам йиғғлаб-йиғғлаб кўникди...

Бугун шифокорлар уйга кетишга жавоб берди. Ўзи нима аҳволда-ю, қайнонасига нима дейишни билмай, юраги тинмай ғғашланаверди. Хавотир исканжасида кўп қийналди. Бир пайт у ётган хонага куёви билан қайнонаси кириб келишди. Нилуфар уларни кўриб, ўрнидан сапчиб туриб кетди. Кейин айбдор одамдай, сокин нигоҳларини қайнонасига қаратди. Унинг эса қовоғғидан ҳар доимгидай қор ёғғиб турарди. Юз-кўзларида ҳам совуққонлик акс этган, қошлари чимирилган.

- Ҳа, келинпошша, битта бола туғғишни ҳам эплолмапсан-да? Аслида ўғғлимнинг пешонаси шўр! Сенга уйланиб бирор бир рўшнолик кўрмади. Агар бизникида яшаш ниятинг бўлса, болангдан воз кечасан. Ногиронлар уйига топширамиз. Менга бундай майиб-мажруҳ набиранинг кераги йўқ. Тушундингми?!

Нилуфар қулоқларига ишонмади. Ҳайратдан кўзлари катта-катта очилди, ғғазаби келганидан юзлари қизариб кетди ва илк бор ўзида кутилмаганда журъат топиб:

- Ҳа, аммажон, - деди қатъий оҳангда. - Тўйимиздан аввал дадам сизни огоҳлантирмаганмиди?! Ялиниб, ёлбориб, бойлигим бегонага қолмасин, деб мени бермаганига қўймаган ўзингиз эмасми?.. Яқин қариндошлар никоҳидан ногирон болалар туғғилиши мумкинлигини дадам кўп бора айтган эди. Лекин дадамларнинг ҳоли-жонига қўймадингиз. Оқибатда мени ҳам, ўғғлингизни ҳам бахтиқаро қилдингиз...

қайнонаси унинг чўрткесарлик қилишидан ҳанг-у, манг бўлиб қолди. Кейин ўзини бироз ўнглаб олди-да, деди: "Кесакдан ўт чиқибди, деганлари шу бўлса керак?!"

- Гапим тугагани йўқ! - деди Нилуфар янада қатъий қилиб. - Бу чақалоқ менинг болам. Ногирон бўладими, мажруҳ бўладими, ундан кечмайман. Билиб қўйинг, ўғғ-лингиз билан мени ажратиб юборган тақдирингизда ҳам болани ўзим катта қиламан!

Она-бола бир оғғиз сўз айтолмай қолишди. Келинининг важоҳатини илк бор кўриб тургани учун, тилига ҳеч бир гап келмади. Кейин ўғғлига қараб "кетдик" деб имо-ишора қилди. Ташқарига чиқишганда, ўғғлига қараб бироз мулоҳаза ичида кезинди. Сўнг оғғир уҳ тортиб: "Бўпти, ортингга қайтиб киргин-да олиб чиқ. Уйга олиб кетамиз" - деди.

Ўзи эса ўғғлининг ортидан қараб ўйланди: "Ҳаммасига ўзим айбдорман, ўзим... Ўзим пиширган ош, энди айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ичавераман... Худо бир йўл кўрсатар..."

Сурайё ШАРОПОВА,

Избоскан қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди