ҚОВОҚЛИ ҚАВАТ СОМСА
Керакли масаллиқлар: 05 кг. ун, яримта қовоқ, 400 гр. мол (қўй) ёғғи, 3 дона пиёз, туз ва зираворлар таъбга кўра.
Тайёрланиши: Хамир қориб, 40 дақиқа давомида тиндириб қўйинг. Кейин тахминан 3 мм. қалинликда ёйиб, доғғланган мол ёки қўй ёғғи суртиб, ўранг. Уни 65 гр.дан қилиб кесиб, юпқа қилиб ёйинг.
қовоқни тўғғраб, думба, майда тўғғралган пиёз, туз, зира билан аралаштириб, жилдларга солинг.
200 оС ҳароратда 20 дақиқа давомида пиширинг. Тайёр бўлган сомсанинг устига ёғғ суртиб, дастурхонга тортинг.
ҚУРУҚ БИСКВИТ
Керакли масаллиқлар: 8 дона тухум, 1 стакан шакар, 1,25 стакан ун, апельсин ёки лимон цедраси.
Тайёрланиши: Тухум сариғғини шакар билан оқаргунча кўпиртириб, мева цедрасини қўшасиз. Кейин ун билан аралаштириб, обдон кўпиртирилган тухум оқини аста қуясиз. Тайёр бўлган аралашмани қолипга қуйиб, духовкада 15-20 дақиқа давомида пиширасиз.
|