Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ХУСУСИДА

Қўрғғонтепа туманида бўлиб ўтган йиғғилиш шу мавзуда бўлди. Йиғғилиш кун тартибида Ўзбекис-тон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғғрисида"ги 3434-сонли фармони асосида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди. Шу бўйича даставвал, доимий ишловчи туман комис-сиясининг махсус жамоатчилик кенгаши ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдуллаева маъруза қилди.

Маъруза юзасидан музокаралар бўлди ва унда сўзга чиққан нотиқлар томонидан хотин-қизлар саломатлигига доир, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш ишларига доир, хотин-қизларни ҳунармандчилик соҳаларига йўналтириш ва уларни спорт-соғғломлаштириш ишларига жалб қилиш масалаларига доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғғилишда шунингдек, туман маҳаллаларида баҳор мавсуми арафасида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, мавжуд қабристонлар тозалигини таъминлаш, мустақилликнинг 20 йиллигига 20 тупдан кўчат ўтқазиш ташаббусини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур масалалар юзасидан туман ҳокими А.Эргашев сўзлади ва барча фаоллар олдига вазифалар белгилаб берди.

М.ШАРОБИДДИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди