Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА

НОМЗОДЛАР ҲАқИДА ҲИКОЯЛАР

ГЎЗАЛ РАСМЛАР ИЖОДКОРИ

Садоқат қобилжонова - 1996 йилда Избоскан туманида туғғилган. Вилоят ихтисослашган санъат мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси.

Садоқатнинг санъат мактаб-интернатида ўқишни давом эттириши орзулари сари кенг йўл очди. Ўқиш мобайнида унинг интилиш ва изланишлари яққол намоён бўлди. Чизган расмлари билан турли танловларда иштирок этиб, устозлар назарига тушди.

2008 йилда вилоят Ўлкашунослик музейида Болаларни ҳимоя қилиш Халқаро кунига бағғишланган кўргазмада қатнашиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. 2009 йилда "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалининг вилоят ва республика босқичида иштирок этиб, тасвирий санъат йўналиши бўйича фестиваль лауреати бўлди. 2010 йилда "Баркамол авлод йили"га бағғишланган Республика уста-шогирдлар ҳафталигида "Бадиий таълим ва амалиёт" республика мастер класслари сертификати билан тақдирланди. Шу йили Ўзбекистон Бадиий академиясида ўтказилган "Тасвирий санъатҚ5" ҳафталигида фаол иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Садоқат ҳали ёш. Лекин у ўқиш мобайнида расм чизишга бўлган лаёқати билан нафақат туман, балки вилоят, республика миқёсида ҳам бир қатор ютуқларга эришиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод бўлди. Танловнинг республика босқичида қатнашиш бахтига эришди. У нафақат чизган расмлари, балки ясаган қўғғирчоқлари ва уларга тикилган миллий либослари кўргазмасини ҳам тайёрлади.

- Мақсадим, - дейди Садоқат қобилжонова, - санъат мактаб-интернатини тугаллаб, Тошкент рассомчилик коллежига ўқишга кириш. Сабаби, дизайнерлик йўналиши бўйича ҳам ўқиб-ўрганишни хоҳлайман.

Биз ҳам рассом қиз Садоқатга орзулари йўлида оқ йўл тилаймиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.

ОРЗУСИ САНЪАТКОР БЎЛИШ

Ўғғилой санъаткорлар оиласида туғғилиб-ўсган. Дунёга келган илк кунларидан бошлаб қулоғғига шўх мусиқа садолари киради. Онаси айтган аллаларда ҳам санъаткорона оҳанг, жозиба бор эди. Буларнинг сеҳри билан улғғайган Ўғғилойда бора-бора қобилият шаклланади. Унда қўшиқ куйлаш, соз чалишга иштиёқ туғғилади.

- Биз санъаткор бўлганимиз учун қизимиз болалигидан саҳнани кўрган, - дейди онаси Дурдонахон. - Ўзбекистон Миллий театрида ишлаган кезларимизда биз оилавий роль ижро этардик. Чунки театрнинг оммавий саҳналарида доим фарзандимиз ёнимизда бўларди...

- Орзум - санъаткор бўлиш, - дейди Ўғғилой онаси сўзини давом эттириб. - Чунки мен шу муҳитда вояга етяпман. Ота-онам Абдураззоқ ва Дурдонахон Ризаевлар қорасувда санъатни ривожлантиришга масъул одамлар. Шу боис, оиламизда санъатга, мусиқага меҳр бошқача. Мен эса бу соҳа сирларини кўпроқ мусиқа мактаби ўқитувчиларидан ўрганяпман. Мутахассис сифатида ота-онам бари бир йўл-йўриқ кўрсатишади.

Ҳа, оила муҳити қандай бўлса, болада шунинг таъсирини кўриш мумкин. Бу борада Ўғғилой тарбиясини алоҳида тилга олиш хато эмас. Ўғғилой айни чоқда қўрғғонтепа туманидаги 28-умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқимоқда. Бир вақтнинг ўзида қорасув шаҳар 27-мусиқа мактабида дутор йўналиши бўйича таҳсил ҳам олади. Ҳозир дутор чалишга анча қўли келиб қолган. Ўзи куй басталашни машқ қиляпти.

қисқаси, Ўғғилой Ҳусанбоева санъатни саодат деб тушуниб етган ёш истеъдод соҳибасидир. Унинг истеъдоди қатор кўрик-танлов ва бадиий кечалардаги иштирокларида кўзга кўриниб боряпти. Зулфия номидаги Давлат мукофотига бўлган танловнинг вилоят босқичида ҳам бу қўшиқчи қиз истеъдоди номзодлар қаторида эътироф этилди. Энди у янада ижодини ривожлантириш учун ҳаракат қилмоқда. Бу борада унга зафарлар тилаймиз.

Зоҳиджон қОДИРОВ,

АндМИИ талабаси, "Камолот" ЁИҲ фаоли.

АНДИЖОНЛИК ЗАРДЎЗ ҚИЗ

Гулҳаё зардўзлик ҳунарини 9 ёшида дадасининг яқин дўсти Зоҳиджон ва унинг турмуш ўртоғғи Шаҳнозахондан ўрганган. Унинг ҳунарни пухта эгаллаши бежиз эмас. Чунки унга ўргатган устозлари асли бухоролик бўлиб, унинг сир-асрорларидан яхшигина хабардор. Улар кичик шогирднинг зеҳни, тасаввурини кўриб, ундан келажакда яхши зардўз чиқишини башорат қилдилар. Чунки Гулҳаё уларнинг шогирдлари орасидаги энг иқтидорлиси, зеҳнлиси эди.

Гулҳаё айни пайтда 21 ёшда. Андижон давлат университетининг ҳорижий тиллар факультети 3-босқич талабаси. Гарчи илм соҳасида ҳам анча малакага, тажрибага эга бўлса-да, севимли ҳунари-зардўзликни ташлаб қўймади. Натижада Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг шаҳар босқичида зардўзлик бўйича ғғолиб чиқиб, вилоятда совриндорлар қаторидан ўрин олди.

- Мени бу ҳунарнинг ўзига жалб қилган томони - зардан тикилган либосларнинг одамлар эгнида чиройли товланиб туриши, миллийлигидир, - дейди Гулҳаё. - Мен ҳозиргача тўшаклар, нимчалар, эркак ва аёлларнинг камзулларини заминдўз ва гулдўз усулларида тикиб келаман. Менинг кашфиётим эса бу соҳада замонавийлик билан миллийликни уйғғунлаштиришимдир. Яъни, ҳозиргача ипак билан тикилган эркаклар дўпписининг зар билан тикилиши, эркакларнинг бўйинбоғғига қалампирнусха гул туширишдир.

Бундан ташқари, ўз тасаввурим бўйича "Келажак овози" тамғғаси туширилган белбоғғни ва "Юксак маънавият - енгилмас куч" китоби муқовасидаги сўзларни зар билан тикиб чиқдим.

Гулҳаё Азизова "Келажак овози" танловининг бир неча бор ғғолиби ҳамдир. Биз унинг Зулфия номидаги Давлат мукофотига бўладиган Республика танловида ғғолиб бўлишига ишонч билдирамиз.

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди