Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

БУГУННИНГ ГАПИ

ЭРТА НИКО/, - ЭРТА ТАШВИШ

Фарзанд ота-она умрининг безаги, ҳаётининг давомчисидир. Шу боис, ҳар қандай ота-она фарзанди камолига умид боғғлайди. Унинг завол кўрмай ўсишини, ҳаётда бахтли яшашини истайди. Бунга эришиш учун эса ота-оналар фарзандларига бекаму-кўст шароит яратишга интилишади.

Уларни тўғғри тушуниш мумкин. Ҳеч бир ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Лекин ёмонлик ниятда бўлмагани билан, амалда содир этилаётганини қандай тушунса бўлади? Ҳа, айрим ҳолларда ота-онанинг айби билан фарзандлар тақдири чигаллашиб кетмоқда. Масалан, ёш фарзандини эрта турмуш қуришга мажбур этиш орқали унинг келажак ҳаётини муаммоли қилиб қўяётгани ҳеч муболағғасиз, ота-онанинг айбидир.

Фарзандларнинг соғғлом, баркамол бўлиб вояга етишларини орзу қилган ота-оналар нима учун уларнинг турмушлари борасида эътиборсиз бўлаётганликларини англаш қийин. Таҳлилларга кўра, вилоятимизда бу ҳолат кейинги пайтларда бироз ортиб кетмоқда. Хусусан, Андижон шаҳрида қизларни никоҳ ёшига етмасдан туриб турмушга узатиш мисоллари кўп учрамоқда. Оқибатда эса оилавий ажрим, ногирон бола туғғилиши ҳолатлари ҳануз барҳам топмаяпти.

- қизларни эрта турмушга узатишга айрим ота-оналар гўёки, нурли манзилга интилгандай ошиқишмоқда, - дейди Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Муаззамхон Ваққосова. - Бу билан улар ҳали турмушга тайёр эмас фарзандини ҳаётда қоқилишга олиб келишмоқда, соғғлиги заифлашишига сабабчи бўлишмоқда. Энг ачинарли манзара эса эрта турмушнинг эрта ташвишларида намоён бўлиб қоляпти.

Бунга мисоллар кўп. Н. исмли қизни ота-онаси ҳали 16 ёшга тўлиб-тўлмай турмушга беришди. Бу пайтда Н. коллеж талабаси эди. У ҳали бола бўлиб, ўйинқароқ кайфиятда эди. Шу боис, турмушда анча оқсади. Уй юмушларини бажаришда қийналди.

Боз устига, балоғғат ёшига етмагани туфайли ҳомиладорликда нохуш ҳолатларни бошдан кечирди. Буни албатта, қайнона-қайнота тўғғри тушунишмади. Натижада ёш оила ўртадаги келишмовчиликлар, ёшларнинг ҳаётга тайёр эмасликлари сабабли ажрашишга мажбур бўлишди.

Бу ёш қиз учун оғғир мусибат, агар билсак. Чунки у 16 ёшидаёқ оиладай залворли бир қўрғғон бунёдкори бўлди. Ваҳоланки, ўша қўрғғон сир-синоатларидан, ўзига яраша ташвишларидан у мутлақо бехабар эди. Аввало, "турмушдан ажради" деган номни олди, соғғлигини бой берди, ўқиб, ўқимаганлар қаторида қолди.

Энди Н. каби қизларнинг ота-оналари тушунмаган, оми бўлсалар бошқа гап эди. Бироқ эрта никоҳ қайд этилишига айрим зиёли ота-оналар ҳам йўл қўйишаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу бор гап. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Таассуфки, эрта тўй кўриш ишқидаги ота-оналарнинг кўнглида бўлмаган ёмонлик, амалда истакларга қарши ўлароқ, содир бўляпти-ку!..

Дарҳақиқат, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар саломатлиги борасида қайғғуриш давлатимиз устувор вазифаларидан биридир. Аммо давлат аҳамиятидаги бу муҳим вазифа ижросининг жойларда суст олиб борилаётгани оғғриқли нуқталаримиздан бўлиб турибди. Бу эса нафақат Андижон шаҳрида, балки вилоятимизнинг туманларида ҳам муаммолигича қолмоқда.

Яқинда ижодий сафар билан қўрғғонтепа туманидаги "Меҳрибонлик уйи"да бўлиб, у ерда тарбияланаётган майиб-мажруҳ болалар ҳолатини кузатдик. Ҳаётга беписанд, ақли заиф, ўзи билан ўзи андармон бу болалар ниманинг маҳсули, деган ўй келади хаёлимизга.

- Булар ҳаётга, никоҳдай покиза туйғғуга эътиборсиз қараш маҳсулидир, - дейди "Меҳрибонлик уйи" бош шифокори, психиатр Элмуроджон ака Жўраев. - Аслида ногирон бўлиб туғғилишнинг омиллари кўп. Гиёҳвандлик, алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш, чекувчилик, қариндош-уруғғлар ўртасидаги никоҳ... Булардан ташқари, боланинг ногирон, заиф туғғилишига бош сабабчи онадир. Она носоғғлом бўлса, бола ҳам носоғғлом туғғилади. Демак, энг биринчи галда оналар туғғруққа тайёр бўлишлари керак. Бу эса қизларни балоғғат ёшига етиб турмуш қуришларини, тўғғри жинсий ҳаёт кечиришларини, камқонликка чалинмаслигини тақозо этади.

Айтиш жоизки, эрта никоҳлар ота-она кутмаган нохушликлар сабабчисидир. Шундай экан, ҳамма нарсанинг ўз ўрни, вақти-соатида бўлгани дуруст! Ёшларни эрта никоҳдан ўтказиб қўйиш билан уларнинг келажак тақдирларини заҳарлашдан кимга наф?

Бугунги кун талаби шуки, қиз бола оналикка тайёр бўлиши керак. Яна ҳам муҳими, у рўзғғор нима, оила нима, тўла англаб етиши лозим. Буни билмай туриб, у қандай келин бўлсин? Очиқ гап, бугунги ёшларимиз 15-16 ёшида ҳали анча ғғўр бўлиш-япти. Улар дунёни болача тасаввур қиладилар.

Энди ўйлаб кўринг-а, оилавий ҳаётга тайёр бўлмаган қизни турмушга бериб, нима обрў топиш мумкин? Шунинг учун турмуш масаласи мураккаб жараён ҳисобланади. У қанча эрта бошланса, эрта ташвиш келмоқдан ўзга нарса бўлмайди. Бу борада ота-оналаримиз жиддий мулоҳаза юритсалар, яхши бўларди...

Шу ўринда айтиш керакки, халқимиз - болажон халқ. Ўзбек бола деб, фарзанд деб яшайди. Фарзанд эса - юрт кўрки ва эртасидир. Бинобарин, юртга кўрк бўлиш учун фарзандларимиз ақлан етук, жисмонан соғғлом, маънан баркамол бўлиб шаклланишлари зарурдир. Бу мақсадни шубҳасиз, жамиятимиз кишилари рўёбга чиқаришади. Демак, мақсадлар учун яшаш керак. Ўғғилдир, қиздир - унинг бахти бебаҳо. Кўнгилдаги бахтга амалда ҳам етиш керак. Фақат бунга шошилиб, ҳою-ҳавасларга ружу қўйиб эмас, ўз мавриди билан, рисоладагидек эришиш жоиздир.

Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди