Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ЭЪТИРОФ

АЁЛГА МУҲАББАТ

Дунёда бир зот борки, у билан ҳаётимиз гўзал ва шириндир. Унинг бир оғғиз сўзи ила кўнгилнинг туб-тубидаги ғғам-қайғғулар унут бўлади. Унинг оҳули кўзларига боқиб туриб мунгли ва ширин ташвишлари гувоҳи бўламиз. Аёлнинг фарзандга, энг яқин кишиларига бўлган муҳаббати беқиёс.

У юрган йўллардан гуллар унади. Кафтида олам-олам заҳматлар-у, меҳнатлар мужассам. Меҳрибон аёлларни, волидаи муҳтарама зотларни қандай хурсанд этиш, қайси пайтда ташвишларидан озод қилишимиз мумкин? Мен доимо онамни тушкун аҳволда кўрсам, бир оғғиз ширин сўз билан дилини равшан этишга ҳаракат қиламан. Биз аёлларни ўз ёрига садоқатли, метин иродали, фарзанд-ларига меҳрибон она, суюкли ёр, хонадонимиз файзи ва бошқа тимсолларда кўрамиз. Аёлнинг ўтли нигоҳлари, унинг меҳр тўла кўзлари, ширин забони ҳар бир дилни беихтиёр қувонтиради. Шунинг учун ҳам дунёни аёлнинг гўзаллиги қутқаради, деб бежиз айтилмаса керак...

Шоира Турсуной Содиқованинг "Ҳазрати аёл" номли китобини ўқиб, таъсирландим. Бунда ўз севган ёрини кутган аёлнинг ички кечинмалари, кекса онаизорнинг ўй-ташвишлари мени ўйга толдирди. Аёлга муҳаббат наздида боқсак, у ҳам бизга меҳр-мурувват баҳшида этади. Аёлни бир маъюслик ила бошини эгиб, ҳаёлга чўмиши - анҳорлар бўйидаги мажнунтолларга ўхшаб кетади. Мажнунтол ҳам аёлдек соф ва беғғубор.

Аёлга муҳаббатни қандай изҳор этиш мумкин? Бир сўз орқали ё бир имо-ишора биланми ёхуд унга аталган нафис шеърий мисралар орқали етказиш мумкинми?..

Аёл-чи, у муҳаббатини, меҳрини биргина ширин сўзи ёки лаззатли таом тайёрлаб севимли ёрига, суюкли фарзандларига тортиқ этиши билан намоён этади. Унинг гулгун чеҳраси мисоли қуёшдек бутун борлиққа ёйилади.

Аёл! Унинг оламини ҳали ҳеч ким мукаммал ўрганган эмас. Чунки аёл сирли бир ҳилқатдир.

Нилуфар АРОБИДДИНОВА,

Шаҳриҳон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди