Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ДИЛ ИЗҲОРИ

ҚАЛБИМИЗ ҲАЯЖОНДА

Муҳтарам юртбошимизнинг 2011 йил 21 январдаги Ўзбе- кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғғилишида сўзлаган маърузаси бизни ғғоят руҳлантирди. Маърузани телевидение орқали эшитишга ва матбуот саҳифаларида ўқишга муваффақ бўлдик. Бизни руҳлантирган нарса шуки, ҳурматли Президентимиз маърузаси давомида андижонликларни алоҳида тилга олиб ўтдилар. Бу эса юртимиз раҳбарининг бизга нисбатан ишончи юксаклигидан далолат эди.

Дарҳақиқат, шу гўзал Андижонимизнинг меҳнат кишилари эканлигимиз боис, юртимиз ҳақидаги илиқ сўзлардан, бизга билдирилаётган ишончлардан доимо фахрланамиз. Аслида фахрланишга арзийдиган ишларимиз, ютуқларимиз кўп. Бугунги Андижон қиёфаси таниб бўлмас даражададир. Вилоятимизнинг қайси ҳудуди, қайси гўшасига борманг, у ерда меҳнат кўтаринкилиги авж оляпти. Бир-биридан гўзал, ҳашаматли, ҳорижий юртникидан қолишмайдиган тарзда бунёд этилаётган бинолар, равон кўчалар кимни лол қолдирмайди, дейсиз?

Айниқса, мустақиллигимизнинг 20 йиллиги шарафига дала ва боғғларда, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида, ишлаб чиқариш корхоналарида ўзгача кайфият ҳукмрон. Ҳамманинг дилида ҳаяжон. Яратиш, бунёд этиш ишқи.

Айтиш жоизки, қалбимиздаги бу ҳаяжонни биз юртбошимизнинг вилоятимизга назарлари, меҳнатларимизни алоҳида эътироф этишлари туфайли ҳис қиляпмиз. Тўғғриси, юртбошимизнинг андижонлик аёллар амалга ошираётган ишларга ҳам баҳоси юксак. Буни кўп бора таъкидлаганлар.

Шундан келиб чиқиб айтганда, биз андижонлик хотин-қизлар Президентимиз назаридан доимо ғғурурланиб яшамоғғимиз жоиз. Ўйлайманки, қалбимиздаги ҳаяжон бизни янада бунёдкорлик сари чорлайди. Биз ҳам эркаклар билан бир сафда юрт равнақи, иқтисодиётимиз ривожи йўлида қилинаётган хайрли ишларда фаол қатнашишда давом этаверамиз. "Мустақилликнинг 20 йиллигига 20 туп кўчат менинг туҳфам" шиори бугун барчамизнинг дилимиздадир. Бу ташаббусга қўшилган ҳолда, вилоятимиз шаънини ўз меҳнатимиз, бунёдкорлигимиз билан янада улуғғлаймиз.

Ўктамхон РАҲМОНОВА,

Асака маиший хизмат ва тадбиркорлик

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, коллеж

бошланғғич хотин-қизлар комиссияси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди