Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

МУНОСАБАТ

МИЛЛИЙ МАФКУРА – МАҚСАДИМИЗ ИФОДАСИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг унинг мафкураси ҳам миллий тус олди. Миллий истиқлол мафкураси илгари сурилди.

Зеро, бу ҳақда муҳтарам юртбошимизнинг "Жамиятимиз мафкураси миллатни миллат, халқни халқ қилишга хизмат этсин" деган чиройли сўзлари бор. Шу маънода, миллатимиз мафкураси моҳиятига кўра халқимизнинг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғғлайдиган, асрий орзу-истакларини амалга оширишга хизмат қиладиган ғғоялар тизими эканлиги билан характерлидир.

Ҳақиқатан ҳам, миллий мафкурамиз мақсадларимиз ифодасидир. Унинг бош ғғояси озод ва обод Ватан равнақи, тараққиётини таъминлаш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга қаратилган. Шу боис, бу ғғоя халқимизнинг азалий эзгу интилишлари, бунёдкорлик фаолиятининг маъно-мазмуни билан чамбарчас боғғлиқдир.

Айтиш жоизки, ҳар қандай жамиятда ҳам мафкура бўлган ва унга ҳамма даврларда ҳам энг долзарб, ижтимоий-сиёсий масала сифатида қаралган. Бинобарин, мафкура жамиятни соғғлом, эзгу мақсадлар сари бирлаштириб, унинг ўз муддаоларига эришиши учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб келган.

Шу каби, миллий мафкурамиз бугун ҳар бир ватандошимизнинг оиласи, жамият, эл-юрт олдидаги бурч ва масъулиятини қай даражада адо этаётганини белгилайдиган маънавий мезон вазифасини ўтамоқда. Бу эса мамлакатимиз кишилари қалбидаги Ватан равнақи учун хизмат қилиш, мустақилликни асраб-авайлаш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш, юрт тинчлигини сақлашга интилиш туйғғуларида яққол намоён бўлаётир.

Дарҳақиқат, миллатнинг ғғоявий ва мафкуравий етуклиги - юрт тинчлигини сақлашнинг муҳим омилидир. Зотан, юрт тинчлиги - бебаҳо неъмат, улуғғ саодатдир. Инсоният ўз тараққиётининг барча босқичларида аввало, тинчлик-тотувликка интилиб келгани ҳам шундан.

Айниқса, тинчликнинг қадрини халқимиз юқори баҳолайди. Доимо тинчлик, фаровонлик учун курашади. Бу борада ёш авлод тарбиясини тўғғри шакллантиришга, уларни халқпарвар, тинчликсевар, аждодларга муносиб ворис сифатида камол топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳолбуки, тинчлик, осо-йишталик барқарор бўлган юртдагина олий мақсадларга эришилади. Юртда тинчлик бўлса, моддий ва маънавий юксаклик қарор топади. Мамлакатда илм-фан, маданият тараққий этади.

Демак, кишиларимиз миллий мафкура ғғояларига садоқат рамзи сифатида энг аввало, бебаҳо неъмат- тинчликни асраб-авайлашлари зарурдир.

И.ҚИЛИЧЕВА,

М.МАМАЖОНОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди