Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

САИДА ЗУННУНОВАНИ ЁД ЭТИБ

ШЕЪРЛАРИ КУЙЛАБ ТУРГАН ШОИРА

Саида Зуннунова дилкаш, содда, оқкўнгил одамлар - Нодирабегимдек, Бобурдек шоири давронларни берган юрт фарзанди. Нодирабегим аёл бахтини ташналик билан қўмсади, гулларни зорланиб таърифлади, замона кулфатида доғғ бўлган кўнгилларни ўз ғғазаллари билан алдаб юпатди.

Эл ардоқлаган шоира Саида Зуннунова эса толеини қаламга олди. Мунаввар бу олам ҳадя этган иқтидорни куйлади. Қалам заҳмати ҳар иккала шоирани ҳам эл юрагига олиб кирди, азиз ва муҳтарам айлади.

Табиат жилвалари, баргдаги кўз ёшдан тиниқроқ шабнам, баҳор кезларида ойдинда нурланиб, ифор таратаётган беҳи гуллари тасвири... назаримда мўйқалам билан чизилган лав-ҳаларга ўхшаб кетади.

Шоиранинг муҳаббат оламига етакловчи сатрлари инсонни севишга, уни авайлашга, эҳтиёт қилишга, улуғғлашга ўргатса, баҳорни тасвир этувчи сатрлари ҳар гул, ҳар ниҳолни эъзозлашга даъват этади. Эзгулик, яхшилик руҳи билан суғғорилган шоира шеърларида олам-олам гуллар, ифорлар, ҳаяжонлар яширингандай, гўё. Унинг ҳар бир шеъри муҳаббат билан ёзилади, меҳр билан суғғорилади, меҳнат билан сайқалланади, кўз нурига йўғғрилган бўлади. Шоиранинг шеърлари ўқиганингизда куйлаб туради.

Йўқлатмаган ҳар кунинг

йилча бўлурми ҳай-ҳай,

Кўз шаҳло-ю, қош эса қилча

бўлурми, ҳай-ҳай.

Хушсуратинг бир нафас

тарк этмас хаёлимни,

Шунчалик шафқат билмас

дилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Ҳар сўзда юз андиша

қилгум донолигингдан,

Кўнглингнинг нозиклиги

қилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Саида опанинг ғғазаллари бугунги кунда элнинг севимли мулки бўлиб қолди. Камтарга камол, дейдилар. Бу тўғғри нақл. Лекин турғғунлик йилларида бунинг акси эди. Саида опадек камсуқум, камтар, андишали аёллар бир чеккада қолаверди. Улар на юксак минбарга чиқдилар ва на олий анжуманларда қатнашдилар. Саида опа эллик ёшга тўлганида умрида биринчи бор олий адабий анжуманга (Ёзувчиларнинг Бутуниттифоқ съездига) борганида ҳам, Москвада ўзбек аскарлари ҳузурида ҳам ўз шеърларини ўзбек тилида ифтихор билан ўқиган эдилар.

Инсон юрагига ҳамдам, азиз меҳмон бўла билиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Шоиранинг қаламидай нафис, юрагидай мусаффо, мунис ва дилкаш ғғазаллари ҳамон давраларни кезиб юрибди. Аёлларга латофатни, келинчакларга назокатни, қизларга ҳаёни, ибони, йигитларга мардлик, тантиликни уқтириб яшаб келмоқда.

Саида Зуннунова муҳаббат каби барҳаёт, ўзи севган баҳор янглиғғ ҳаёт, баҳорнинг алвон чечаклари каби азиз, муҳтарамдир. Гулга, бахтга ошно ҳар бир юракда шоиранинг меҳри яшайди.

Зеро, Саида Зуннунова ўзи орзу қилгандай шеърлари, ғғазаллари, ўчмас ижоди билан ҳар давранинг, ҳар уйнинг азиз меҳмони...

Одинахон ИНОМИДДИНОВА,

Андижон тиббиёт коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди