Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

САБОҚЛАРИ КЎПДИР, ДУНЁНИНГ...

Ушбу воқеани менга дугонам сўзлаб берди.

- Мени биласан, - гап бошлади у - "қишда қорни ҳам қизғғонадиганлар" хилиданман. Бу иллатдан, яъни, қизғғанчиқликдан қутилишга қанча ҳаракат қилма-йин, ташлай олмасдим. Дўстларим бу одатимни бас қилишимни қанча уқтирсалар ҳам такрорлайверардим. Лекин энди аввалгидай эмасман...

У изтиробли кўзларини менга қадади. Сўнг давом этди:

- Бир куни бозорга боргандим. Режалаштирганимдан ҳам кўп нарса харид қилганим учун қайтишга йўлкирам қолмабди. Очиғғи, олиб қўйишни унутибман. Манзилим олис бўлгани боис, не қилишни билмай, бирор таниш учрармикан, дея атрофга олазарак тикилдим.

Шу пайт: "Бирор нарсани эсдан чиқармадингми, қизим?" - деган овоз келди. қайрилиб, сал чеккароқда ўтирган тиланчи кампирга кўзим тушди. Тўғғриси, унинг гапидан ғғашим келди. Чунки унга айтганим билан ёрдам берармиди?..

Бироқ тиланчи хаёлимдаги фикрларни сезиб тургандек туюлди менга. Кейин бироз ҳижолат чекдим. Шу пайт унга ҳолимни айтгим келди. Секин ёнига бориб, йўлкирага пулим қолмаганлигини билдирдим. У эса титроқ қўллари билан олдидаги майда пуллардан бир қанчасини олиб, тахлади-да, менга узатди:

- Ма, олақол...

Менинг таажжубланганимни кўриб, яна сўз бошлади:

- Мен одамлардан сўраб олиб, яна одамларга бераман, болам... Олавер, - деди.

Шу чоғғда тиланчининг менга узатган пулларига қараб туриб, хўрлигим келди. Сабаби...

Уйга келгунча эзилиб йиғғладим. Зориққан пайтларида, вақти келса яқинларимга имкониятим бўла туриб ҳам ёрдамимни аяганларим... Хуллас, ўша воқеа менга катта сабоқ бўлди..."

Дугонам сўзларини тугатолмади, кўзлари ёшланди. Мен эса уни юпатишга, таскин беришга ўзимда журъат тополмадим.

Ҳа, дунё ана шундай - сабоқларга бой экан...

Дурдона МУХТОРОВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди