Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

НИКОҲ ХАРОМДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛИДИР

Никоҳ - оила мустаҳкамлигининг асоси, эр-хотин ўртасида тузилган аҳдномадир. Мазкур аҳднома туфайли икки ёш ҳаётларини туташтиришади.

Никоҳ билан "оила" деб аталмиш бир гўзал ошиён қуришади. Никоҳ билан тузилган оила ҳалол ва пок бўлади. Шу боис, никоҳнинг қиммати каттадир. Унга жиддий қаралиши ҳам шундан.

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Уч нарса жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат (бир талоқ қилинган хотинга қайтиш)". Бу эса никоҳнинг муқаддаслиги ва унинг қадрини баланд тутиш жоизлиги ифодасидир.

Оилада фарзандларнинг комил, етук, диёнатли бўлиши учун уларга ҳалол луқма едириб ўстириш керак. Аммо ҳалол луқмадан-да, олдинроқ ўйлаш керак бўлган жиддий муаммо ҳам борки, бу эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва муомаладаги эҳтиёткорликдир.

Табароний ривоят қилган бир Ҳадисда жаноби Пайғғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилганлар: "Албатта, Аллоҳ таоло аёллар ила яхши муомалада бўлишингизни тавсия этади. Чунки улар сизларнинг оналарингиз, сингилларингиз ва ҳолаларингиздир".

Шу ўринда, эрнинг аҳли аёлига нисбатан ҳурмати устувор турмоғғи жоиздир. Бинобарин, ҳурматни сақлаган эр оилага енгил қарамайди. Ҳар бир сўзни ўйлаб, мулоҳаза қилиб сўзлайди. Аммо бемулоҳазалик оқибатида айрим эркаклар аёлига ношаърий сўзлар айтиб қўйишади-да, покиза никоҳларини ўзлари поймол этишади.

Масалан, эр-хотин уришиб қолсалар, эр тилига эрк бериб: "Уч талоқсан, кет уйимдан", деб юборади. Хотин эса кетишни хоҳламайди. Ахир, ўртада уч бола бор-да! Шу андиша билан хотин оилани сақлаб қолмоқчи бўлади. Катталар аралашиб, уларни яраштиришади. Бир йил ўтиб, тўртинчи фарзанд дунёга келади...

Афсуски, бунақа можаролар кейинги пайтларда тез-тез учраб турибди. Шариатдан бехабар эркаклар аёлларини гўё бир қўрқитиб қўйиш мақсадида сал нарсага "талоқ" сўзини тилга олишади. Бу билан "никоҳ" деган муқаддас битим поймол бўлишини ҳатто, ўйлаб ҳам кўришмайди.

Аслида "талоқ" Аллоҳ хуш кўрмайдиган ношаърий сўздир. Ўртага бу сўз тушиши оилани барбод қилади. Ваҳоланки, оилани никоҳ асрайди. Никоҳ харомдан сақланиш йўлидир. Унинг ҳурматини сақлаш солиҳ фарзандлар тарбияси учун ўта муҳимдир. Шундай экан, билиб-билмай орага талоқ тушиб қолса, қайси ҳолда оилавий ҳаётни давом эттириш мумкин-у, қайси ҳолда мумкин эмас, каби саволларнинг жавобини ҳар бир эр-хотин билиб қўйсалар, ёмон бўлмайди.

Масалан, оилада эр-хотиннинг никоҳи даврида эр аёлига бехосдан бўлса-да: "Сени қўйдим", "Бошинг очиқ", "Талоқ қилдим", деб қўймаслиги керак. Ёки киноя ва мазаҳ билан: "Тур, чиқиб кет", "Мен сенинг эринг эмасман", "Ўзингга бошқасини топ" каби сўзларни ишлатмаслиги керак. Мужтаҳид олимлар эр агар бу сўзларни ажралиш ниятида ёки ажралишни музокара этаётган пайтда ёхуд аччиқ устида қаҳр-ғғазаб ҳолатида айтса, орага талоқ тушади, деб фатво беришган.

Бинобарин, Ҳазрати Пайғғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек, никоҳ ва талоқда ҳазил йўқ. Жаҳл чиққанда талоқ бериб, ҳушёр тортган пайт яна яшаб кетадиган жўн иш эмас бу.

Демак, оила ва никоҳга соғғ-лом ақл эгалари енгил муносабатда бўлишмайди. Улар оилага, айниқса, кўз қувончи бўлган фарзандлар келажагига илмсизлик ва омилик билан эмас, жиддий ёндошишади.

Муҳаммаджон АБДУЛЛАЕВ,

қўрғғонтепа туманидаги

"Рамазон қори" жомеъ масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди