Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ТАРИХ ЗАРВАРАҚЛАРИДА

МУСИҚА УЧРАШТИРГАН ҚАЛБЛАР

Графиня қаршисида турган ўн етти ёшлардаги, қотмадан келган камтарона кийинган, аммо шу кунларда бутун Париж аслзодалари ноёб қобилиятли бастакор, пиониначи дея алқаётган йигитга яна бир бор синовчан тикилди, сўнг кумуш қўнғғироқчасини қоқди. Хонага кириб келган хизматкорга қизини чақиришни буюрди.

Эшик очилиб, хонага яноғғида кулдиргичи бор, нафис қоматли, болаларча беғғубор кўзлари чарақлаб боққан қиз кириб келди.

- Бу ўша!

Ференцнинг хаёлидан шу фикр ўтди. У йигитлик қони жўш ура бошлаган кейинги йилларда ўз орзуидаги қиз тимсолини хаёлида шакллантирган, у худди тонг юлдузи каби нафис, кўркам, нигоҳлари маъсума бўлишини орзу қилган эди. Ўз хаёлидагидек гўзал унинг рўпарасида пайдо бўлгач, у тақдирнинг бу илтифотидан лол қолди.

Каролини Ференцдан мусиқадан сабоқ ола бошлади. Йигит ҳар сафар машғғулотларга қизғғин тараддуд кўрар, ҳар гал қизга нимадир ўргатишга интиларди. Ўша даврдаги русмга кўра бойвучча қизга дарс бериш вақтида унинг онаси ҳам машғғулотда қатнашар, устоз ва шогирд муносабатларини назорат қилиб борарди. Кунлар ўтган сайин қизи ва Ференц ўртасида муҳаббат пайдо бўлаётганини сезган графиня хурсанд бўлди. У оғғир хасталикка чалингач ўлими олдидан Королина ва Ференц ўртасидаги муҳаббатга қаршилик қилмаслик тўғғрисида эрининг ваъдасини олди.

қиз ва йигитнинг ишқий муносабатлари борган сари мустаҳкамланарди. Каролина энди унга мусиқа ўқитувчиси сифатидагина эмас, балки дунёдаги яккаю ягона ишонган кишиси - маҳбуби сифатида муносабатда бўларди. Улар бир-бирларига узук тақдим этишди. Унга "Орзиқиб кутмоқдаман" сўзлари битилган эди.

Энди икки ёш доимо бирга, севишганлар учун вақт жуда тез ўтар, висолга ҳеч тўйишмас, Ференц фақат ярим тундагина қасрни тарк этарди.

Вазиргина эмас, тадбиркор ҳам бўлган граф Сен-Крикнинг бойлиги жуда кўп, аммо уни яна-да кўпайтириш ташвишида эди. Бунга эришишнинг осон йўлларидан бири гўзал қизини бойроқ одамга узатиш, деб ўйларди. У Де, Артико исмли кекса графни биларди. Граф уч йил муқаддам Каролинани кўриб ёқтириб қолган, Сен-Крик ҳам қизини кекса бўлса-да бой-бадавлат Де, Артикога узатишдан манфаатдор эди. Шу туфайли у Ференцни ҳузурига чорлаб, Каролина ўқишни битиргани, энди унинг хизматига мухтож эмаслигини билдирди. Гап орасида Каролина тез орада турмушга чиқишини ҳам айтиб ўтди. Бу шум хабардан Ференц ҳушини йўқотиб қўйди. Каролина билан учрашмоқчи эканлигини билдирганда, граф унга кинояли тикилиб:

- Бугун тунда у қишлоққа кўчиб кетди,- деди.

- Ахир бир-биримизни севамиз-ку,- тили танглайига ёпишиб қолгандай зўрғға пичирлади Ференц.

- Сиз ҳали ёш боласиз,- жавоб берди граф. - Биз қуйи табақа одамларининг иқтидорини қадрлаймиз. Марҳума хотиним сизни беҳад ҳурмат қиларди. Аммо сиз бизнинг тенгимиз эмассиз.

Ференц Лист муваффақиятсиз севгидан сўнг анча қийналди. Черковга бориб, роҳиб бўлишга ҳам қарор қилди. Ференц тушкун кайфиятда юрган бир вақтда матбуотда ёш бўлса-да, ноёб қобилияти билан бутун Парижни забт этган навқирон Ф.Лист қазо қилгани ҳақида таъзиянома босилди. Душман қилган бу найранг аксинча унинг ҳаётга бўлган муҳаббатини оширди. Ференц дўстлари, устозларининг ёрдами ва кўмагида ижодга қайтди...

У ҳар дам Каролинани соғғинар, аммо ундан бирорта ҳам хабар йўқ эди. Кунларнинг бирида Ференц ҳийла ишлатиб, Каролина яшаган қасрга кирди. У билан юрган йўллар, мусиқа дарси ўтган хоналарда узоқ ивирсиб юрди.

Орадан бир неча йиллар ўтиб Ференц Лист буюк бастакор сифатида дунёга танилди. Гўзал қиз Мари д, Агуни ёқтириб, унга уйланди. Фарзандлар кўрди. Аммо у ҳеч қачон Каролинани - биринчи, аммо бахтсизлик билан якунланган муҳаббати, маҳбубасини унутмади. Барча яратган асарларининг барини унга бағғишлади. Лекин унинг ҳеч қайсиси унинг назарида Каролина каби беқиёс гўзалликка, ўзликдан кечиб севишга арзимас, арзий олмасди ҳам.

"Муҳаббат шароби" китоби асосида

У.АБДУСАЛОМОВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди