Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ҲИКОЯ

ЭРТАГА КЕЧ...

Юз-қўлини ювиб энди ошхона томон юрган Муҳаммадни кимдир чақиргандек бўлиб ортига қаради ва дарвоза олдида турган болакайга кўзи тушди.

- Маҳалла оқсоқоли тайинлаб юборди, ҳозир гузарга чиқармишсиз.

- Нима бор экан ўша гузарда, мен бекорчи бўлмасам... - деди Муҳаммад ва бу гапи болага оғғир ботди шекилли, у эмас бола ҳижолат чеккандай ерга қаради.

- Билмасам... Ғизиллаб бориб Муҳаммад акангни айтиб кел, дегани учун... Нима деб қўяй? - сўради у.

- Мен ишга боришим керак. Айт, чиқа олмас экан де...

Бола кўздан ғғойиб бўлди.

Ичкаридан чиққан Назира эрига яқинлашди, кастюмини унга узата туриб:

- Бирров чиқиб қўймадингиз-да, - деди ёзғғириб. - Иш, иш дейсиз, ахир, иш қачон тугайди? Маҳалла-кўйга ҳам аралашиб туриш керак. Оқсоқолнинг сизга айтадиган зарур гапи бор эканки, йўқлаган. Бўлмаса...

Муҳаммад хотинига зарда қилмоқчи бўлди. Рости билан ҳам раҳбари бир талай ишни унинг зиммасига юклаб қўйган. Бугунданоқ киришмаса айтилган муддатда улгура олмайди. Булар бўлса... "Э, булар масъулиятни қандоқ тушунишсин?.."

Кўнглидан ўтган шу гапларни хотинига ҳам тўкиб солишни ўйлаган Муҳаммад бирдан фикридан қайтди. Чунки у араз билан боқиб турарди. Кейин Муҳаммад индамайгина дастурхон четига ўтирди. Аммо хаёлидан кемшик боланинг қараши, хотинининг гапи ўтиб, томоқ қириб қўйди. Бироқ бу ташвишларни раҳбарининг зуғғумли нигоҳи босиб кетди.

Шу куни алламаҳалгача режалаштирилган ишининг учдан бирига улгурди, холос. Ҳар ҳолда бошлаган ишидан мамнун бўлиб уйга қайтаётганида гузар бошида тўпланиб турган маҳалладошларини кўриб, иложи борича чап бериб ўтиб кетмоқчи бўлганида кимдир овоз берди.

- Мулла Муҳаммад, ҳов мулла Муҳаммад! Тинчликми, нега девор панасига писиняпсиз? Хиҳ-хиҳ-хи...

Муҳаммаднинг баданида чумоли ўрмалагандай бўлди ва қаддини ғғоз тутиб, тўпланганлар қаршисига борди. Маҳалла оқсоқоли унга ранжигандай нигоҳ билан қараб қўйди. Аммо бир сўз айтмади.

- Анови Шокиржон бетобланиб қолган, уч кундан бери аҳволи оғғир. Шунга маҳалла йиғғилиб, ҳол-аҳвол сўраб чиқсакми, деб йиғғилгандик. Агар толиқмаган бўлсанг, қани юр, биргаликда кириб...

- Жоним билан, мен ҳозироқ уйга учрайман-у, ортинглардан етиб оламан, хўпми?.. - деди Муҳаммад шошиб.

Оқсоқол унга ишонмагандай елка оша қараб қўйди.

Муҳаммад жамоадан ажраб уйи томон йўналди. Эшикдан кирасолиб хотинидан токчадаги дўппини олиб юборишини илтимос қилди.

- Идорангиздан эндироқда қўнғғироқ қилишганди, - деди хотини ташвишли оҳангда.

- Ким экан? Бошлиқми ё... муовинми?

- Билмасам... Менимча, раҳбарингиз бўлса керак. қўнғғироқ қилиб кўринг, биласиз.

Муҳаммад телефон гўшагини кўтариб, рақам тера бошлади.

... Шокиржоннинг дарвозаси қаршисида тўхтаб, йиғғилганлардан бири йўлга кўз тутаркан: "Йўқ, келмайди у, мени айтди дерсизлар", - деди.

"- Келаман, деди-ку, лафзини ютмас..." - яна бирови жавоб қилди унга қараб.

Шунда кимдир пичинг қилди: "Э, ҳозиргиларда лафз қолибдими? Бирининг дўпписини бошқа бирига кийдириб кетишаверади-ю... Аммо лафз эркакнинг ёрлиғғи эканини унутишиб қўйишяпти.

- қўйинглар-е, гап деб гапираверманглар, сўз бердими, келиб қолар, пича кутайлик.

- Шу болага унча ишончим йўқ-да, - деди оқсоқол мустар кўзларга бир-бир боқаркан, вазминлик билан. - Кўп марта синаганман, "йўқ" демайди. "Хўп" дейдию, аммо ваъдасига амал қилмайди. Кеча кечки пайт бола юборгандим, келмади! Бугун эса бундай... Э, қани юринглар, келса орқамиздан етиб келар...

Маҳалла аҳли Шокиржон дарвозасидан ичкарига киришди.

...Муҳаммад юзини тириштириб гўшакдан келаётган овозни сабр-тоқат билан тинглади. Унинг пешоналарини маржон тер қоплади. Овоз тингач, авзойидан қувват кетгандек "гуп" этиб креслога ўтириб қолди.

- Эх! Ишиям қуриб кетсин! - деди тишларини ғғижирлатиб. - Бир иш тугамай, яна бошқасини ўйлаб топишади-я! Саҳарлаб Наманганга жўнашим керак экан...

У бир нуқтага тикилганча жим қолди. Кўз олдига ҳозиргина унга рўпара бўлган маҳалладошлари, уларнинг қувноқ чеҳралари келди. Кейин негадир вужуди енгил титради. Мана, шунақанги тезоб пайтларда унинг юраги нақ қинидан чиқиб кетай, деб гурс-гурс уради. Ҳозир ҳам кўнгли бесаранжом бўлиб, ўзини сиғғдира олмай у ён, бу ёнга юра бошлади. Сўнг токчадаги валериан тугмача доридан биттасини тил устига ташлаб, сув ичди. Ҳаял ўтмай юрак уриши мўътадиллашди.

"Ҳалиям кутиб туришибдимикин? - хижолат бўлди Муҳаммад. - Йўқ... анча фурсат ўтиб кетди-ку, кириб кетишгандир. Яхши бўлмади-да, кап-катта одамлар олдида юзим шувит бўладиган бўлди..." Шу ўйлар билан бўлиб, овқатланди-ю, телевизор ҳам томоша қилмай ўрнига ётди-да, қотиб қолди.

Эртаси куни барвақт ишга отланди. У гузарга яқинлашганда юрагида ғғашлик билан хадик ҳисси уйғғонганди. Бирортаси учраб қолмасин-да, дея чойхона олдидан ўтиб олди. Чойхонанинг хира нур таралиб турган хонасининг ичкарисидан уч тўрт одамнинг қораси кўриниб турарди. Ўтиб олгач, шитоб юрди-да, автобус бекатига келиб скамейкага ўтирди. Ҳали барвақт эди. Одамлар эндигина бирин-кетин кўчага чиқмоқда эдилар. Раҳбари шундай тайинлаган "тонг отар отмас йўлга тушинг, қуёш ёйилмай етиб олсангиз, мен айтган одам билан учрашасиз. Кутиб қолмасин, жиндак кеч қолсангиз, барча режамиз барбод бўлади". Ишқилиб кечикиб қолмайин-да, дея йўл бошига қаради. Автобус кўринмасди.

Бекатга бирин-кетин одамлар тўплана бошлашди.

Муҳаммад автобус кутса айтилган манзилга ўз вақтида бора олмаслигига кўзи етди ва енгил машинага қўл кўтарди...

(Давоми бор).

Сотволди РАЖАБОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди