Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ЛОҚАЙД БЎЛМАЙЛИК

Бугунги кунда ҳаётимизни электр энергияси ва табиий газсиз тасаввур қилолмаймиз. Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бу неъматлардан тежаб фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Айни пайтда электр ва газдан нотўғғри фойдаланиш, ёнғғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик нохуш оқибатларга олиб келаётганлигини таъкидлаш жоиз.

Шаҳрихон тумани "Ўзбекистон" қФЙ "қўрғғонча" маҳалласида яшовчи Комилахон Усмонова ана шу оддий ҳақиқатни тушунмаганлигидан нафақат ўзини, балки, оила аъзоларининг ҳам саломатлигига путур етказди.

К.Усмонова яшаш уйини иситиш мақсадида ностандарт печни ўрнатиб, унга табиий газни резина шланг орқали ўтказиб фойдаланиб келган. Жорий йилнинг 13 февраль куни кечаси табиий газ резина шлангдан сизиб чиқиб, хона ичига тўпланиши ва уй эгаси Комилахон томонидан гугурт чақилиши оқибатида портлаш содир бўлиб, Комилахон, қизи Зиёдахон куйиб, тан жароҳати олдилар.

қўшниларнинг ёрдами билан жабрланганлар зудлик билан шифохонага ётқизилдилар...

Худди шундай ҳодиса Шаҳрихон тумани, Гулистон қФЙ, Янги қўрғғонча маҳалласида яшовчи Ҳасанбой Мирзаев хонадонида ҳам содир бўлди. Бу хонадонда ҳам ностандарт "таракан" печига резина шланг улаб олинганлиги, табиий газнинг сизиб чиқиб хона ичига тўпланиши ва электр чироғғининг ёқилиши натижасида чақнаш содир этилиб, шу хонада бўлган Ҳ.Мирзаевнинг танаси 60-65 фоиз, турмуш ўртоғғи Одинахон Мирзаева эса 10-12 фоиз куйиш билан шифохонага ётқизилдилар.

Азиз ҳамюртлар! Хонадонингизда носоз ва ностандарт газ ва электр иситиш воситаларидан, газ тармоғғига резина шланглар улаб фойдаланманг. Уй ёки хона ичида газ ҳидини сезсангиз, гугурт чақманг, электр чироғғини ёқманг, зудлик билан хонани шамоллатинг, сўнг "04" телефон рақами орқали газ идорасига хабар қилинг.

Э.ЖАББОРОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта мухандиси, майор.

Х.АЛЛАБЕРДИЕВ,

Шаҳрихон тумани ИИБ ЁХГ инспектори, кичик сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди