Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 24.02.2011

ҲАЖ ЗИЁРАТИ

ФИРИБГАРЛАРДАН САҚЛАНИНГ!

"Мен узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиқдим. Ўзимга тўқ оиладанман. Фарзандларимнинг ҳам топиш-тутиши яхши. Мақсадим, мусулмончиликнинг бешинчи рукнини адо этиш эди. Турли жойлардан сизни навбатсиз, арзон нархда Каъбатуллоҳга жўнатамиз, деган таклифлар тушяпти. Аслида шундай йўл билан зиёратга бориш гуноҳ эмасми?"

Адҳамжон СОЛИЕВ,

Хўжаобод тумани.

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги вакили Насрулло Мамажонов жавоб беради.

- Савол тўғғри қўйилган. Бу хатти-ҳаракат наинки, гуноҳ, шунинг баробарида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳам зид ҳисобланади. Муборак Ҳаж ва умра зиёратларини ташкил этиш, аввало, фуқаролар истиқомат қилаётган қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғғинларига ёзма равишда ариза орқали қайд этилиши керак. Мавсум бошида республика Ҳаж комиссияси вилоятлар учун квота (ўрин) ажратади. Ана шу ўринлар вилоят Ҳаж комиссияси йиғғилиши қарорига асосан, шаҳар ва туманларнинг аҳолиси сони ва аризалар миқдорига қараб тақсимланади. Шуни эътиборга олмоқ керакки, Ҳаж комиссияси номзодларни ҳар томонлама ўрганиб, муборак сафарга юборилиши учун алоҳида тавсия ва қарор билан рўйхат тузиб, уни умумлаштириб, вилоят Ҳаж комиссиясига тақдим этади.

Минг афсуски, орамизда зиёратга бориш иштиёқидаги фуқаролар ишончига кириб, фирибгарлик билан уларнинг маблағғларини ўзлаштираётганлар ҳам учраб турибди.

Мисол учун Андижон туманида яшовчи Гулмира Аҳмедова қаллоблик йўли билан Ҳаж зиёратига юбораман, деб бир фуқародан уч минг АҚШ долларини олаётган вақтида ҳуқуқ- тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, имом ноиб вазифасидан бўшатилган Фазлиддин Ҳафизов ҳам бир неча фуқароларни Ҳаж зиёратига юбораман, деб улардан маблағғ тўплаб, ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган. Ҳозирги кунда у ҳам қилмишига яраша жавоб бермоқда.

Ҳаж ва умра сафарларига боришни ихтиёр этган фуқаролар ана шундай фирибгарлардан ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари керак. Шуни унутмаслик лозимки, бу буюк сафарга фақатгина маҳаллий ўзини-ўзи бош-қариш органлари тавсияси билан Ҳаж ва умра зиёратларини ташкил этиш комиссиялари орқали боришлари мумкин.

"АНДИЖОННОМА"дан олинди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди