Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ҲУНАРЛИ ХОР БЎЛМАС...

Марҳамат туманининг қорақўр-ғғон қишлоғғи жун рўмоллари билан машҳурдир. Оқ ва ангор эчкилари табиий жунидан тўқилган рўмолларининг донғғи узоқ юртларгача кетган қорақўрғғонликлар бу ҳунарни анча йиллардан бери ардоқлаб келишади.

- Маҳалламизда 3506 нафар аҳоли бўлиб, шулардан 1112 нафарини хотин-қиз ташкил этади, - дейди биз билан суҳбатда қорақўрғғон маҳалла фуқаролар йиғғини маслаҳатчиси Умринисо Ўринова. - Ҳар бир хонадонда ҳеч бўлмаганда бир қиз рўмол тўқийди. Ҳудудимизда рўмол бозори мавжуд. Бу ерда ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари деҳқончилик маҳсулотлари, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари билан ҳам савдо қилинади. Демоқчиманки, қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги шу бозор орқали тирикчилик ўтказади. Шунинг учун маҳалламизда бекорчи, ишсиз одамни учратмайсиз.

2007 йили "Рўмол тўқиш" унитар корхонаси ташкил этилиб, унга 400 нафар тўқувчи аёл бириктирилди. Уларга меҳнат дафтарчаси очилди. Айни кунларда ҳам мазкур корхонанинг иш фаолияти давом этмоқда.

қишлоқда рўмол тўқиш санъат даражасига бориб етганини уч нафар фарзанднинг онаси Марғғубахон Йўлчиева хонадонида бўлганимизда янада яхшироқ ҳис этдик. Рўмол тўқиш жараёнини кузатдик. Бу хонадонда Марғғубахондан ташқари қайнсинглиси Ҳикоятхон, унинг қизи Матлубахон ҳам рўмол тўқиш билан шуғғулланишаркан. Турмуш ўртоғғи Нозимжон эса тўқувчиларга узлуксиз равишда хомашё етказиб беради.

- Замон барчани ҳунарли, тадбиркор бўлишга ундаяпти, - дейди Марғғубахон. - Тадбиркорларга берилаётган эътибордан руҳланиб, ўзим ва шогирдларим билан кўпроқ маҳсулот тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз. Уларни нафақат ўзимизнинг бозорда, балки Наманган вилоятидаги улгуржи савдо расталарида сотиб келяпман. Бу ҳам рўзғғорга ҳарна-да. Энг муҳими, тайинли ишимиз бор. Бировга зориқмаймиз.

Дарҳақиқат, Марғғубахоннинг гапларида жон бор. Тирикчиликнинг минг бир кўчасида сарсон юрганлар қанча? Ҳунарли инсон эса ҳеч қачон хор бўлмайди.

Зулфияхон МАНСУРОВА,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди