Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

МУЛОҲАЗА

КИТОБ ЎҚИМАЙДИГАН ОДАМЛАР...

Китоб - маънавият кўзгуси, маърифат элчиси, ҳаёт йўлимизни ёритгувчи зиё, тўғғри йўлни кўрсатувчи дўст ҳамда мақсадга элтувчи маёқдир. Унга ошно тутинган дил гўзалликдан бебаҳра қолмайди. Афсуски, буни билатуриб, орамизда китоб ушламайдиган одамлар ҳам йўқ эмас. Бозор айланаётиб, бир аёлнинг гапи диққатимни тортди:

- Бугун қизчамнинг туғғилган куни. Нима совғға қилсам экан? Сотувчи сўради:

- У неча ёшда?

- Ўн бирга тўлди.

- Унда мана бу кўйлаклардан олинг, хурсанд бўлади

- Китоб олсангиз-чи, - суҳбатга қўшилдим мен. Бола учун энг яхши совғға бу- китоб.

Бирдан аёл қошларини чимириб, менга тикилиб қаради.

Китобни нима қилади ёш бола! Ана мактабдан берилган китоблари бекор чанг босиб ётибди.

Мана ўттиз бешга кирибманки, китоб ўқисам уйқум келади. қолаверса, бунга вақт қайда дейсиз.

Энсам қотганча улардан узоқлашар эканман, ўйланаман: Соатлаб сериал кўришга, турли хил зиёфатларга вақт бору, китоб ўқишга вақт топилмаса. Афсуски, шундай фикрлайдиган одамлар орамизда оз эмас.

Азиз ота-оналар, опажонлар! Ўсиб келаётган ёш авлодга китобнинг азизлигини тушунтиришимиз, бунинг учун китоб ҳақида ўзимиз тасаввурга эга бўлишимиз, унинг қадрини баланд қўйишимиз зарур эмасми? Токи, болалар, укажонларимиз компютер ўйнаш учун интернет-кафеларга эмас, келажагига пойдевор бўладиган кутубхонага боришга интилсинлар.

Дурдона МУХТОРОВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди