Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

РИВОЯТ

УЯЛТИРИБ ҚЎЯДИ

Қадим замонларда хивалик деҳқон даласига тарвуз экибди. Палакларни яхшилаб парваришлабди. Тарвуз мўл ҳосиб берибди. Ҳосилдан қаноат ҳосил қилган деҳқон унинг бир қисмини хон хазратларига туҳфа этишни орзу қилибди.

Хон ҳар кеч шаҳар айланиб, халқ тинчлигини назорат қилиб юрар экан. Бундан беҳабар деҳқон эса туя ўркачига иккита тарвуз юклаб, шаҳарга жўнабди. Йўл узоқлигидан кечга қолиб кетибди. Шунда отда сайр қилиб юрган бир одамни учратибди. Отлиқ одам туя эгаси олдига тўхтаб, не сабабдан шаҳарда юрганини сўрабди. Деҳқон эса хонга тарвуз совғға қилмоқчи эканлигини айтибди.

Отлиқ деҳқонга юзланиб "Сизга хон нима совғға қилишини хоҳлардингиз?" дебди.

Деҳқон "Арзимас нарсамга ҳеч нарса сўрамайман, берса берар, бермаса қизини берар" дебди.

Отлиқ туя эгасига карвонсаройда тунаб қолишини маслаҳат берибди.

Эртаси куни деҳқон хон саройига яқинлашиб, миршабларга тарвузни хонга совғға қилмоқчи эканлигини айтибди.

Миршаблар хоннинг ёнига кириб "Сизнинг қабулингизга деҳқон кирмоқчи" дебди.

Хон рози бўлибди.

- Хўш, ота хизмат?

- Сизга арзимас совғға келтирдим хон хазратлари,- дебди чол.

- Эвазига нима тортиқ қилай? - сўрабди хон.

Чол разм солса, кечаги отлиқ экан. Сирни бой бермай:

- Кечаги айтганим-да,- дебди.

Хон ҳам ўзини билдирмай:

- Совғғангиз учун раҳмат. Тилингиз учун эса жазога тортиласиз, - дебди қатъий оҳангда.

қиссадан ҳисса шуки, ўйламай айтилган сўз одамни уялтириб қўйиши турган гап.

Араббой АСқАРОВ,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди