Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

ҚАРЗ ОЛМОҚНИНГ БЕРМОҒИ ҲАМ БОР...

Муҳтож бўлганда бировдан қарз сўраб туришлик Исломда маън этилмаган. Аммо қарз олди-бердиси ўта масъулиятли бўлганидан Аллоҳ таоло бу ишни катта аҳамият билан баён қилади:

"Эй, иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин". (Бақара, 282).

Дарҳақиқат, баъзи одам ўта ишонувчанлигидан бировнинг ҳожатини чиқаришда оқкўнгиллик қилади. Яъни, муҳтож кимсанинг оғғзаки лафзига ишониб қарз беради. Минг афсуски, яхшиликнинг қадрига етмайдиган ва ишончни суистеъмол қиладиганлар ҳам орамизда учраб турадики, ҳар бир амал динимиз кўрсатмаларига риоя этишлик орқали бажарилса, натижаси ҳам хайрли бўлиши, шубҳасиз.

Бу борада Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.): "Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдур", дедилар. Демак, моддий имкон топганидан кейин ҳам ўз зиммасидаги қарзини бермай юрадиганларни золим дейишлик тўғғри бўлади. Чунки қарзга бепарво бўлган киши ҳақдорга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. қарз берувчи ундан ўз вақтида ҳаққини ололмагани учун зулмга учраса, қарздор ҳақни вақтида бермаслиги билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.

...Дарвоқе, киши ўзининг молидан маълум бир бўлакни қирқиб, қарзга бергани учун қарз сўзи луғғатда қирқиш маъносини билдиради. Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб бериш тушунилади. Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади ва уни хоҳлаган эҳтиёжига сарфлайди. қарз берган кишига эса (белгиланган муддатдан ўтказмай) бадалини бериши керак бўлади.

Абдуллоҳ ибн Абу Робийа (р.а)дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.) мендан қирқ минг қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар. Ва: "Аллоҳ молингга ва ақлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир", дедилар.

Баъзида шундай кишиларни учратиш мумкин, кимдир қарзга пул сўраса, ўзи айлантириб сармоясини кўпайтираётганини, рози бўлса устига ўзи топаётган фойда миқдорича пулни қўшиб қайтара олса қарз бериб туришлигини айтади. Бироқ фойдани кўзлаган қарз Исломда жоиз эмас, балки рибо (судхўрлик) бўлади. Демак, бу борада чуқур мулоҳаза этиб иш кўриш талаб этилади.

Ҳазрати Набий (с.а.в.) нинг бир Ҳадисларида: "Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча Жаннатга кирмас", дейилган.

Бундан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлишлик қанчалик улуғғ мақом бўлмасин, инсон бўйнида қарз билан вафот қилса, қарзини адо қилмагани боис, Жаннатга кира олмас экан.

Ушбу мулоҳазалардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, қарз олиб, уни қайтаришликни унутиб юборадиганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозимдир.

Ҳусанбой СОЛИОХУНОВ,

Асака туман "Сиддиқ ҳожи"

жомеъ масжиди имом хатибининг ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди